Get Mystery Box with random crypto!

​ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 8242 тага етди | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 8242 тага етди

Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” тамойили — амалда. Ислоҳотлар, энг аввало, ана шу эзгу ғояни рўбга чиқаришга қаратиляпти. Бунинг амалий натижалари тиббиётимизда ҳам акс этиши зарур. Шундагина соғлиқни сақлаш соҳаси чинакам халқчил тизимга айланади.

Президентимиз тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотда шифокору ҳамширалар, фармацевт ва санитария-эпидемиология хизмати вакилларининг бу борадаги таклифларини эшитмоқчи.

Ҳозир ушбу тадбирга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ”, Таҳлил, ижро ва назорат гуруҳи ҳамда Медиа марказни ўз ичига олган штаб фаолият олиб боряпти. Ижтимоий тармоқларда алоҳида электрон манзиллар очилган.

Ушбу платформалар орқали шу кунгача очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 8242 тани ташкил этди.

Уларнинг:
45 фоизи — соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
34 фоизи — эътироз ва мурожаатлар,
21 фоизи — индивидуал мурожаатлардан иборат.

Жумладан, мурожаатларнинг:

2948 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
485 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
250 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
159 таси санитария-эпидемиология хизмати,
152 таси олий тиббий таълимга дахлдор масалалардир.

Ҳудудлар кесимида:

Тошкент шаҳридан — 1048 та,
Наманган вилоятидан — 828 та,
Самарқанд вилоятидан — 511 та, яъни энг кўп мурожаат йўлланган.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

1295 рақамли “Сall-марказ”,
телеграмдаги
@SSV_Call_centre_bot ,
фасебоокдаги https://www.facebook.com/Insonqadriuchunssv/ ,
инстаграмдаги
https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv
ҳамда
insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi