Get Mystery Box with random crypto!

Чойхўрлар учун муҳим тавсиялар Кўк чойни мунтазам истеъмол | Соғлом ҳаёт

Чойхўрлар учун муҳим тавсиялар

Кўк чойни мунтазам истеъмол қиладиган инсонлар буйрак касалликлари, бош оғриғи, юрак қон-томир касалликларидан камдан-кам шикоят қилади.
Чойни қайноқ ҳолда ичишдан сақланинг. Чунки жуда қайноқ ҳолда ичилган чой иссиқлиги туфайли ички органларга шикаст етказади.
Асло овқат маҳал чой ичманг. Чойни овқатдан кейин 30-60 минут ўткач ичинг.
Бу вақт давомида овқат таркибидаги организм учун керакли бўлган моддалар ўзлаштириб бўлинади.
Совуқ чой ҳам ичманг. Чунки совуқ чой организмни бўшаштиради.
Ухлашдан олдин аччиқ чой ичилса, уйқусизлик келиб чиқади.
Дорини ҳеч қачон чой билан қабул қилманг. Чой таркибидаги кофеин ва танин моддалари дори таркибидаги шифобахш моддаларни парчалаб юборади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг