Жиғилдон қайнашининг сабаблари нима ва қандай қилиб олдини олиш мумкин?
Исмоил Холбобоевич
Аҳаджон Абдуҳалилов, соғлом турмуш тарғиботчиси Жиғилдон қайнаши - бу кўкрак қафаси, тўш суягининг орқасида ёки қориннинг юқори қисмида ҳосил бўлган ёниш ҳиси.
Сабаблари: диафрагма чурралари, сурункали гастрит, ошқозон ва 12 бармоқ ичак яраси, ҳомиладорлик, айрим дори воситаларини (
масалан: аспирин, ибупрофен) қабул қилиш.
Юзага келтирувчи омилларнинг асоси ошқозон ва қизилўнгач орасидаги тўсиқнинг очилиб қолиши сабабли ошқозондаги кислотали муҳитнинг қизилўнгачга ўтиб, ёниш ҳисини пайдо қилишидир.
Олдини олиш учун:
Ортиқча овқатланмаслик;
Таомнинг жуда иссиқ ёки совуқ бўлмаслиги;
Кечки овқатни уйқудан камида 2 соат олдин тановул қилиш;
Ёғли, қовурилган овқатлар ва спиртли ичимликлар истеъмолини камайтириш лозим.
«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг