Get Mystery Box with random crypto!

Пиёз кўзни равшанлаштиради Ейиладиган пиёзнинг сиқиб олинган | Соғлом ҳаёт

Пиёз кўзни равшанлаштиради

Ейиладиган пиёзнинг сиқиб олинган суви кўзга сув тушгани (катаракта)да фойда қилади. Кўзни равшан қилади. Кўзнинг оқишига қарши пиёз уруғини асал билан қўйилади.

Суви бурунга юборилса, бошни тоза қилади. Бош оғирлашганида, қулоқ шанғиллашида, йиринг ва сув пайдо бўлишида қулоққа томизилади. Пиёз сўлакни ҳам кўпайтиради.

Пиёз қизартиради. Уруғи доғни кетказади. Уруғи туз билан қўшиб ишлатилса, сўгалларни қўпоради.

Пиёз суви яра, жароҳатларга фойда қилади. Товуқ ёғи билан қўшиб оёқ кийимидан шилинган ярага ишлатилса, фойда қилади.

Ейиладиган пиёз аччиқлиги сабабли заиф меъдани кучли қилиб иштаҳани очади. Сариқ касалда фойда қилади.

Абу Али ибн Сино. "Тиб қонунлари" китобидан.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг