Get Mystery Box with random crypto!

Витилиго наслдан наслга ўтадими? Шифокор Насиба Ражабова: | Соғлом ҳаёт

Витилиго наслдан наслга ўтадими?

Шифокор Насиба Ражабова:

Витилиго - бу тери касаллиги бўлиб, терида депигментланган (пигментацияланмаган) доғларнинг пайдо бўлиши. Келиб чиқиши бўйича турли назариялар бор, аммо аниқ сабаби аниқланмаган. Ер юзидаги аҳолининг 1-3 фоизида учрайди.

Витилиго қуйидагилар сабабли келиб чиқиши мумкин: қандли диабет, наслий, қалқонсимон без ва буйрак усти бези нотўғри фаолият бажарганда, жароҳатлар, стресслар, ҳомиладорлик вақтида болани бирор сабаб туфайли зарарланиши.

Касалликни пайдо бўлиш хавф гуруҳига қуйидагилар киради:
наслий мойиллик
қуёшда куйиш
заҳарланиш
ҳаддан ташқари кўп зўриқиб ишлаш
ошқозон-ичак тракти органларининг сурункали касалликлари.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг