Get Mystery Box with random crypto!

Qonunchilik.uz

Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz Q
Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz
Kanal manzili: @sherzodbek78
Toifalar: Telegram , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 828

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-03-23 14:41:57 Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилди

"Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (120-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;

ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.

Каналга уланиш:
@uzauz
256 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 11:41
Ochish/sharhlash
2023-03-23 14:40:08
Энди барча жарималар вақтлироқ тўланса, чегирма берилади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-99, 23.03.2023й) кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади.


Унга кўра:

ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини,

30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади;

мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Каналга уланиш @Hudud24
224 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 11:40
Ochish/sharhlash
2023-03-20 18:45:01
368 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 15:45
Ochish/sharhlash
2023-03-17 16:32:29 4-КУРС ТАЛАБАСИ МАКТАБДА ПСИХОЛОГ ЛАВОЗИМИДА ИШЛАШИ МУМКИНМИ?
Ҳозирда психология йўналишида сиртқи (махсус сиртқи) университетнинг 4 курсининг ўқиётган талаба мактабда психолог бўлиб ишлаши мумкинми? Мактабда психолог штати бўш. Мактаб рахбарияти рози. Адлия бўлими -мумкин эмас -демоқда.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 07.12.2019 йил 393-сонли буйруғига асосан умумтаълим мактабларида психолог лавозими учун камида бакалавр даражасидаги психологик ёки олий маълумот ва унга қўшимча психология йўналиши бўйича қайта тайёрлов курсини тугатганликни тасдиқловчи дипломли бўлиш каби малака талаблари белгиланган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 646-сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритилган.
Унга кўра олий таълим муассасасининг 4-курсида, педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади. Лекин психолог педагог ҳисобланмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 25-сонли қарори иловаси 3-бандида
“мутахассислар — халқ таълими ташкилотларида методист, дефектолог, логопед, психолог, кутубхоначи ва мутахассис лавозимларида фаолият кўрсатувчи шахслар;
педагог ходимлар — халқ таълими ташкилотларида таълим-тарбия фаолиятини амалга оширувчи ўқитувчи ва тарбиячилар” тўғрисида тушунча берилган.
Шу қоидага кўра 4-курс талабаси мактабда психолог лавозимида ишлаши мумкин эмас деб ҳисоблаймиз ва адлия бўлими эътирози ўринли.
1.2K viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, edited  13:32
Ochish/sharhlash
2023-03-17 09:31:30 2015 йилда ишга кирганман. Бугунги кунгача фақат 2 йил учун меҳнат таътили олганман.
1. Ходим ишлаб туриб, фойдаланилмаган таътил учун компенсация олиб, яна ишлашда давом этиши мумкинми? 2. Ҳар йили меҳнат таътили олиш мажбурийми ёки ихтиёрийми?

1. Меҳнат кодексининг (МК) 151-моддасига асосан ходимларга иш даврида, уларнинг хоҳишига кўра, йиллик таътилнинг 15 иш кунидан ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин. Шунга кўра 2015 йилдан бери фойдаланилмаган ҳар бир йиллик таътилнинг 15 иш кунидан асли ҳолида фойдаланилиши керак, қолган қисми учун компенсация тўланса бўлади.

Масалан, йиллик таътил 21 иш кунидан иборат. 3 йил таътил олинмаган. Шунда 15 х 3 = 45 куни ҳақиқий дам олинади, қолган 6 х 3 = 18 куни учун компенсация тўланиши мумкин. Шунингдек, МКнинг 137 ва 138-моддаларига асосан меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар, оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги ишлар учун бериладиган йиллик қўшимча таътиллардан ҳам асли ҳолида фойдаланилиши лозим.

2. Таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим. Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 12 иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, шу йили ундан албатта фойдаланилмоғи лозим (МК 143-моддаси). Шунга асосан йиллик таътил ҳар йили олиниши шарт. Йиллик таътилларни бериш навбати тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади (МК 144-моддаси).
87 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 06:31
Ochish/sharhlash
2023-03-17 09:26:59 Корхонада иш берувчининг ташаббуси билан ходимлар билан меҳнат шартномаси МКнинг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига мувофиқ штатлар сонининг қисқариши муносабати билан бекор қилиниши режалаштирилган. 2023 йил 1 мартдан янги штат жадвали тасдиқланган. Ходим 2023 йил 28 февралдан навбатдаги меҳнат таътилига чиқарилган.
Ходим меҳнат таътилида бўлган даврда у билан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор бўлиши тўғрисида огоҳлантириш хати билан таништирилиши мумкинми? Мумкин бўлса, бунинг тартиби қандай?

Иш берувчи меҳнат шартномасини МКнинг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида 2 ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт (МК 102-м.). Мазкур огоҳлантириш хатини ходим ишда бўлмаган пайтда (таътил, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ҳ.к.) ходимга топшириш мумкин ва меҳнат қонунчилиги буни тақиқламайди. Шунингдек, меҳнат қонунчилигида ходим ишда бўлмаган пайтда унга ёзма огоҳлантиришни қайси усулда топшириш (юбориш) ҳам кўрсатилмаган. Корхона бу вазиятда ўз вакилини ходимнинг уйига юбориш ёки ходимга почта орқали буюртма хат юбориш орқали огоҳлантиришни бериши мумкин. Бунда огоҳлантириш даври ушбу огоҳлантириш хатининг иккинчи нусхасида имзо қўйилган кундан (вакил орқали берилганда) ёки почта квитанциясида ходим олганлиги тўғрисида имзо қўйилган кундан (почта орқали юборилганда) бошланади.

Ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, шунингдек унинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажарган вақти қўшилмайди, меҳнатга оид муносабатларнинг корхона тугатилганлиги натижасида бекор қилиниши бундан мустасно (МК 102-м.). Қолган ҳоллар, шу жумладан таътил даври огоҳлантириш муддатига киради.
86 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 06:26
Ochish/sharhlash
2023-03-17 09:24:19 Бюджет ташкилотининг молия бўлимида штат бирлиги бўйича 2 нафар бухгалтер мавжуд бўлиб, шундан 1 нафари ҳозирги кунгача вакант бўлиб келмоқда. Шу муносабат билан ВМ 18.10.2012 йилдаги 297-сонли қарорининг 25-бандига асосан ишлар хажмининг кўпайганлиги сабабли бухгалтерга вакант лавозим маошининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда қўшимча ҳақ тўлаймиз.
Бунда фақат лавозим маошининг ўзидан келиб чиқиб тўланадими ёки унга қўшимча тўловлар (масалан, узлуксиз ишлаган иш стажи учун устама ва ҳ.к.) ҳам қўшиб ҳисобланадими?

ВМнинг 10.18.2012 йилдаги 297-сонли қарорига илованинг 25-бандида бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори ушбу лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилган. Демак, вакант лавозим бўйича қўшимча тўловларсиз, штат жадвалида ўрнатилган маошнинг ўзидан 50 фоизгача тўланади.
76 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 06:24
Ochish/sharhlash
2023-03-17 08:47:46 Бош ҳисобчига ҳисобчи ишини бажарганлиги учун қўшимча иш ҳақи тўлаш мумкинми?

Ходим томонидан меҳнат шартномасида кўрсатилган ўзининг асосий иши билан бир қаторда ва ўзининг иш вақти давомида айни шу ташкилотда бошқа касб ва лавозимдаги қўшимча ишни бажариш бир неча касбда ва лавозимда ишлаш ҳисобланади. Ходим томонидан меҳнат шартномасида кўрсатилган ўзининг асосий иши билан бир қаторда ва ўзининг иш вақти давомида айни шу ташкилотда ўша касб ва лавозимдаги қўшимча ишларни бажариш хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтириш, ишлар ҳажмини кўпайтириш ҳисобланади (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-б.). Давлат бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган бюджет ташкилотларининг таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари учун бир неча касб ва лавозим асосида ишлашга, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтиришга, ишлар ҳажмини кўпайтиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно (Низомнинг 26-б.). Шунга асосан бош бухгалтер бюджет ташкилоти бухгалтериясининг (таркибий бўлинмасининг) раҳбари бўлганлиги учун у ўзининг асосий иши билан бир қаторда ва ўзининг асосий иш вақти давомида бошқа лавозимдаги қўшимча ишни бажариши ва бунинг учун қўшимча ҳақ олиши мумкин эмас.

Бироқ Низомда ўриндошлик асосида ишлаш тушунчаси ҳам бор. Унга кўра ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши ўриндошлик асосида ишлаш дейилади (Низомнинг 2-б.). Ўриндошлик асосида асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёхуд бошқа ташкилотда (ташқи ўриндошлик) ишлашга йўл қўйилади. Ходимнинг асосий иш жойи ҳисобланган ташкилотда ўриндошлик асосида ишлашга вақтинча бўлмаган ходимнинг ишини бажаришда ёки бўш лавозимдаги ишни бажаришда йўл қўйилади (Низомнинг 5-б.). Шунга асосан бюджет ташкилотининг бош бухгалтери ички ўриндошлик асосида ўзининг асосий ишидан бўш вақтида бухгалтер ишини бажариши мумкин.

Ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган кунларда у ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин (Низомнинг 7-б.). Ўриндошлар меҳнатига хақ тўлаш тартиби Низомнинг 11-15-бандларида кўрсатилган.
kadrovik.uz
107 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 05:47
Ochish/sharhlash
2023-03-17 08:42:41 Ходим давлат рўйхатидан ўтмаган хусусий университетда ўқиса, ўқишда бўлган давр учун ўртача иш ҳақи тўланадими?

Афтидан, саволда “давлат рўйхатидан ўтмаган” эмас, балки “аккредитациядан ўтмаган” хусусий университет ҳақида сўз бормоқда. Чунки давлат рўйхатидан ўтмаган ташкилот умуман фаолият юритиши мумкин эмас.

Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида қатнашиш, диплом лойиҳасини тайёрлаш ва ёқлаш даврига ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътиллар берилади (Меҳнат кодексининг 256-м.). Бундай таътиллар нодавлат таълим ташкилотларида ўқиётган талабаларга ҳам берилади. Нодавлат таълим ташкилоти деганда давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия асосида ёки хабардор қилиш тартибида таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахс тушунилади. Нодавлат таълим ташкилотлари давлат аккредитациясидан ўтган бўлиши керак («Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 3-м.). Агар талаба давлат аккредитациясидан ўтмаган чет эл ўқув юртида ўқиса, у ҳолда корхона иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътил беришга мажбур эмас. Бироқ, корхона ўзининг локал ҳужжатларида (жамоа шартномасида ва ҳ.к.) бундай ҳолларда ҳам иш ҳақи сақланган ҳолда таътил берилишини белгилаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, нодавлат таълим ташкилотлари лицензия олинган кундан эътиборан 5 йил давомида аккредитациядан ўтган деб ҳисобланади, бу муддат тугагач, белгиланган тартибда аттестация ва аккредитациядан ўтказилади (Қонуннинг 58-м.).
161 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 05:42
Ochish/sharhlash
2023-03-17 07:36:43 Мен МТМда дефектолог ўқитувчи бўлиб ишлайман. Узлуксиз 1 йил тўлиқ ишлаганман. Ҳозирги кунда ҳомиладорман, апрель ойларида туғруқ таътилини олсам керак. Қонунчиликда ўқитувчиларга йиллик 48 кун ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилади.
Туғруқ таътили тугаши билан ҳақ тўланадиган меҳнат таътилини олишим мумкинми?

Ҳа, мумкин.

Барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади (МК 133-м.). Таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим. Йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади. Таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда ходимлар таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эгадирлар (МК 143-145-м.). Ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра, тегишлича ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин ёхуд болани парваришлаш таътилидан кейин берилади (МК 231-м.).
165 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 04:36
Ochish/sharhlash