2023-02-14 15:09:46
#меҳнат_кодекси_янги
Янги "Меҳнат кодекси"да
Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида қуйидагилар белгиланган:
Ўриндошлик асосида ишлаш ходимнинг ўзининг асосий ишидан ташқари алоҳида
меҳнат шартномаси шартлари бўйича асосий ишидан
бўш вақтида бошқа мунтазам
ҳақ тўланадиган ишни
бажаришидир.
Ўриндошлик асосидаги иш
ходим томонидан ўзининг
асосий иш жойида
(ички ўриндошлик) ёки
бошқа иш
берувчида (ташқи ўриндошлик) бажарилиши мумкин.
Ўриндошнинг асосий
иш жойи, ушбу иш
тўлиқ ёки
тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида
бажарилишидан қатъи назар, ходимнинг
меҳнат дафтарчаси юритилаётган иш берувчидаги
ишидир.
18 ёшгача бўлган шахсларнинг
ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда
ўриндошлик асосида ишлашига, агар ўриндошнинг
асосий иши худди шундай шароитлар билан
боғлиқ бўлса
(бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимлари мустасно) ва қонунчиликда назарда тутилган
бошқа ҳолларда йўл
қўйилмайди.
Агар
ўриндошлик асосида ишлаш
ходимнинг, бошқа
шахсларнинг соғлиғига ёки ишлаб чиқариш жараёни
хавфсизлигига зиён етказиши мумкин бўлса, иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси билан
келишилган ҳолда меҳнат
шарт-
шароитлари ҳамда
тартибининг ўзига хос
хусусиятларини инобатга олиб, муайян
касб,
мутахассислик ва
лавозимларга нисбатан
ўриндошлик асосида ишлашга
чекловлар белгилаши мумкин.
@huquqshunosminbari
204 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 12:09