Get Mystery Box with random crypto!

Бюджет ташкилотининг молия бўлимида штат бирлиги бўйича 2 нафа | Qonunchilik.uz

Бюджет ташкилотининг молия бўлимида штат бирлиги бўйича 2 нафар бухгалтер мавжуд бўлиб, шундан 1 нафари ҳозирги кунгача вакант бўлиб келмоқда. Шу муносабат билан ВМ 18.10.2012 йилдаги 297-сонли қарорининг 25-бандига асосан ишлар хажмининг кўпайганлиги сабабли бухгалтерга вакант лавозим маошининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда қўшимча ҳақ тўлаймиз.
Бунда фақат лавозим маошининг ўзидан келиб чиқиб тўланадими ёки унга қўшимча тўловлар (масалан, узлуксиз ишлаган иш стажи учун устама ва ҳ.к.) ҳам қўшиб ҳисобланадими?

ВМнинг 10.18.2012 йилдаги 297-сонли қарорига илованинг 25-бандида бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори ушбу лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилган. Демак, вакант лавозим бўйича қўшимча тўловларсиз, штат жадвалида ўрнатилган маошнинг ўзидан 50 фоизгача тўланади.