Get Mystery Box with random crypto!

Мен МТМда дефектолог ўқитувчи бўлиб ишлайман. Узлуксиз 1 йил т | Qonunchilik.uz

Мен МТМда дефектолог ўқитувчи бўлиб ишлайман. Узлуксиз 1 йил тўлиқ ишлаганман. Ҳозирги кунда ҳомиладорман, апрель ойларида туғруқ таътилини олсам керак. Қонунчиликда ўқитувчиларга йиллик 48 кун ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилади.
Туғруқ таътили тугаши билан ҳақ тўланадиган меҳнат таътилини олишим мумкинми?

Ҳа, мумкин.

Барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади (МК 133-м.). Таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим. Йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади. Таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда ходимлар таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эгадирлар (МК 143-145-м.). Ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра, тегишлича ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин ёхуд болани парваришлаш таътилидан кейин берилади (МК 231-м.).