Get Mystery Box with random crypto!

Qonunchilik.uz

Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz Q
Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz
Kanal manzili: @sherzodbek78
Toifalar: Telegram , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 828

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-04-20 07:40:23
РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
285 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 04:40
Ochish/sharhlash
2023-04-20 07:22:57
Ўзбекистон Республикаси референдумида овоз бериш бюллетенини тўлдириш тартиб-қоидалари.

@bekzod_tolibov
274 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 04:22
Ochish/sharhlash
2023-04-19 15:36:19 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий нашрларда эълон қилиниши керак. Ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг баён тарзида расмий эълон қилинишига йўл қўйилмайди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинганда унинг барча реквизитлари кўрсатилади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари матнларининг электрон шакллари уларни қабул қилган органларнинг расмий веб-сайтларида норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинганидан кейин бир кун ичида эълон қилиниши шарт. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари матнларининг электрон шаклларини эълон қилиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни норасмий нашрларда эълон қилишга, шунингдек уларни қонунчиликнинг электрон маълумотнома тизимлари орқали тарқатишга норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий манбаларда уларнинг барча реквизитлари, улар эълон қилинган расмий нашрлар ва уларнинг кучга кириш санаси кўрсатилган ҳолда эълон қилинганидан сўнг йўл қўйилади. Бунда расмий нашрларда эълон қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнининг аниқ такрорланиши таъминланиши керак.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шартидир.
407 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 12:36
Ochish/sharhlash
2023-04-19 15:34:33 2023 йил 20 апрель куни якуний хулосалар тақдим этилади

Демак, интернет сайтлари юритувчилари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ушбу масалада турли хабарларни тарқатиш орқали халқимизни асл вазиятдан чалғитмасликни илтимос қиламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
520 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 12:34
Ochish/sharhlash
2023-04-13 17:30:11 https://kun.uz/87501685
962 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 14:30
Ochish/sharhlash
2023-04-13 12:29:43
Талабаларга 2-курсдан бошлаб ишлашга рухсат берилиши мумкин

Ҳозир ҳам талабаларнинг ишлашига (агар бу таълим олишига халақит бермаса) ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Лойиҳада эса талабаларнинг айнан мутахассислик бўйича ишлаши назарда тутилмоқда.

Батафсил https://bit.ly/3mtrFh4

Каналга уланиш @Hudud24
507 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 09:29
Ochish/sharhlash
2023-04-12 14:50:46 ТАЪТИЛ БЕРИШДАГИ ИШ ЙИЛИ ТУШУНЧАСИ НИМА?

САВОЛ.
Ассалому алайкум. Ходимимиз 2023 йил 24-мартда ишга кирган эди, бу йили таътилга чиқмоқчи эмас.
Шу ходимни таътилини 2024-йилга ўтказса бўладими? Бунинг учун қандай буйруқ қилиш керак?

ЖАВОБ.

Ва алайкум ассалом.

Саволингизга жавоб ёзишдан аввал иш йили тушунчасига бироз тўхталиб ўтсам:

Ўзбекистон Республикаси Янги Меҳнат кодексининг 225-моддасининг биринчи қисмига қараймиз: Иш йили деганда ходимнинг муайян иш берувчида ўн икки ойга тенг бўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш даври тушунилади дейилган.
Ушбу модданинг 2-қисмида эса агар ушбу Кодекснинг 226-моддасига мувофиқ иш йилига киритиладиган даврларнинг суммаси тўлиқ ўн икки календарь ойдан кам бўлса, ходимнинг иш йили етишмаётган вақтга сурилади дейилган.
227-моддасининг биринчи хатбошисида биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган олти ой ўтганидан кейин юзага келади. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимга ишлаган олти ой ўтгунига қадар ҳам меҳнат таътили берилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

228-модданинг 1-2-қисмларида иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади,Таътиллар жадвали календарь йил бошлангунига қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра тасдиқланади деб белгиланган.
Меҳнат таътили ходимга ҳар йили берилиши Қонун билан кафолатлаганлиги боис иккинчи, учинчи ва ундан кейинги йиллар учун таътил олиш ҳуқуқи тегишли иш йили кириши билан юзага келади.

216-модданинг 1-хатбошисига кўра ҳар йилги меҳнат таътили дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун иш ўрни (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ходим ишдан озод этиладиган, ходимга ҳар йили иш йили давомида бериладиган вақт давридир.

Агар ходим билан 2023 йил 24 март куни меҳнат шартномаси тузилган ва шу кундан иш бошлаган бўлса, ушбу ходим биринчи иш йили учун олти ой ўтганидан кейин, яъни 2024 йил 25 сентябр кунидан меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда ходимнинг биринчи иш йили деб
24.03.2023 йилдан 23.03.2024 йилгача бўлган даври олинади.

Иккинчи ва ундан кейинги иш йили учун:
24.03.2024 йилдан 23.03.2025 йилгача;
24.03.2025 йилдан 23.03.2026 йилгача (ва ҳ.к.) бўлган иш даври ҳисобидан ходим фақат ушбу иш йили кириши билан меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.

Кўриб турганингиздек, ходимнинг ушбу ҳуқуқи учун шунчаки ўтган йиллик календарь даври эмас, балки ходимнинг олти ойлик иш стажи (биринчи иш йили учун) ҳамда унинг иш йиллари ҳисобга олинади.

Саволингизга жавоб сифатида хулоса қилсак, сиздаги вазиятда ходимни иш йили 24.03.2023 йилдан 23.03.2024 йилгача бўлганлиги учун ходимни таътиллар жадвалига мувофиқ 2023 йил 25 сентябрдан бошлаб, 31-декабргача камида 15 кун олдин хабардор қилган ҳолда таътилга чиқаришингиз ёки тарафлар рози бўлса 2024 йилги таътиллар жадвалида январ, феврал, март ойларидан исталган бирига қўйган ҳолда таътилга чиқаришингиз мумкин. Муҳими 23.03.2023 йилдан ўтиб кетмасин.
Бу кўчириш деб ҳисобланмайди, Меҳнат Кодексининг 230-моддасига кўра ҳар йилги меҳнат таътилининг бир қисмини кейинги иш йилига кўчириш:
-Ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак.
-Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт.
-Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга, ногиронлиги бўлган ходимларга ҳар йилги меҳнат таътилини, шунингдек ушбу Кодекснинг 481 ва 483-моддаларида кўрсатилган ҳар йилги қўшимча таътилларни бермаслик тақиқланади дейилган талабларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Шерзод Толибов, Марғилон шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти, 3-даражали юрист
343 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, edited  11:50
Ochish/sharhlash
2023-04-11 12:43:48 Huquqni muhofaza qilish akademiyasining bakalavriatiga qabul

2023-yil 6-aprel kuni Vazirlar Mahkamasining “O‘zbekiston Respublikasi Huquqni muhofaza qilish akademiyasida oliy ta’lim va oliy ta’limdan keyingi ta’limga qabul qilish va o‘qitish tartibini belgilash chora-tadbirlari to‘g‘risida” 143-son qarori qabul qilindi.

Mazkur qarorda Akademiyaning “Tergov faoliyati” bakalavriat ta’lim yo‘nalishiga nomzodlarni ro‘yxatga olish Bilimni baholash agentligi tomonidan amalga oshirilishi belgilangan.

Shu sababli Bilimni baholash agentligining my.uzbmb.uz saytida “O‘zbekiston Respublikasi Huquqni muhofaza qilish akademiyasi” bo‘limi ochilib, talabgorlarni ro‘yxatga olish imkoniyati yaratildi.

Huquqni muhofaza qilish akademiyasining “Tergov faoliyati” yo‘nalishi bo‘yicha talabgorlarni ro‘yxatga olish 2023-yil 3-may kuniga qadar onlayn tarzda amalga oshiriladi.

Qabul bo‘yicha to‘liq ma’lumot bilan quyidagi havolada tanishishingiz mumkin: https://lex.uz/pdfs/6425532.

@generalissimus_uzb
365 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 09:43
Ochish/sharhlash
2023-04-10 17:32:14 Шу баъзиларга ҳайронманда, нима ғояни ўйлаб, қўлласам дарров кўчиришадия
228 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 14:32
Ochish/sharhlash
2023-04-08 12:52:41
Хатони яшириш мақсадида шошиб қилинган иш албатта яна бошқа хатони келтириб чиқаради. ҚДПИ маъсул ходимлари меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқда МК 99-моддани қўпол равишда бузилгани кўриниб турибди, икки ҳафталик огоҳлантириш муддатига риоя қилинмаган. Бундан ташқари асос қисмида меҳнат шартномага киритилган ўзгартиришлар деб келтирилган. Қачондан бери МК 99-моддага кўра меҳнат шартнома бекор қилинганда қўшимча келишув тузиладиган бўлди? Янги таҳрирдаги меҳнат кодекси ҳали кучга кирмаган, амалдагисида эса бундай талаб йўқ.
Ҳа шошқалоқлик қурсин-а.
382 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 09:52
Ochish/sharhlash