Get Mystery Box with random crypto!

Qonunchilik.uz

Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz Q
Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz
Kanal manzili: @sherzodbek78
Toifalar: Telegram , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 828

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-03-17 07:31:52 Бугунги кунда корхонамизда ходимлар фаолияти текшируви бўляпти. Дам олиш кунлари ходимларни ишга жалб қилиш тўғрисидаги буйруқ режа-иқтисод бўлимидан чиқиши сабабли иқтисодчига жарима қўлланмоқда. Бу қанчалик тўғрилиги бўйича тушунча берилмади.
Ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб қилиш тўғрисидаги буйруқ қайси бўлим томонидан чиқарилади?

Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун жарималар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс(МЖтК)нинг 49-моддасида белгиланган. Ушбу моддага асосан жарималар мансабдор шахсга нисбатан қўлланилади.

Мансабдор шахс деганда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, корхоналарда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс тушунилади (МЖтК 15-м.). Агар иқтисодчи бундай ваколатларга эга бўлмаса, унга жарима қўлланилиши ноқонуний.

Корхонада буйруқлар меҳнат шартномаси ёки лавозим йўриқномасида (лавозим мажбуриятларида) кўзда тутилган ёки буйруқ билан бундай мажбуриятлар юклатилган ходим томонидан тайёрланади. Одатда, бундай буйруқларни тайёрлаш мажбурияти кадрлар бўйича ходимга юклатилади.
153 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 04:31
Ochish/sharhlash
2023-03-17 07:26:07 Талабани ўриндошлик асосида ишлашга ўтказиш керакми

Фирма бухгалтери молия институтига ўқишга кирди, аммо ишлашда давом этмоқда. Шу муносабат билан кадрлар бўйича мутахассис бухгалтерни ўриндошлик асосида ишлашга ўтказиш ҳақида буйруқ тайёрлади. Бу ишни у талабалар учун ўқиш биринчи ўринда бўлиши кераклиги ва бу вақтда улар ўз вазифаларини тўлиқ бажара олмаслиги билан изоҳлади. Шу билан бир вақтда меҳнат дафтарчаси ўқиш жойида эмас, балки иш жойида юритиляпти. Бу қонунга қанчалик тўғри келади?

- Йўқ, Қонунчилик буни талаб қилмайди.

Кундузги бўлим талабаларига ўқишдан бўш вақтларида меҳнат шартномаси асосида университетнинг ўзида ҳам, бошқа ташкилотларда ҳам ишлашга рухсат этилади АВ 1222-сонли Низомнинг 50-б, 22.02.2003.

Ходим ишдан ажралмаган ҳолда таълим олаётгани уни ўриндошлик асосидаги ишга ўтказиш кераклигини англатмайди.

Ўриндошлик ходимнинг асосий иш жойи бўлган тақдирда расмийлаштирилади. Таълим муассасасида шахс ишламайди, балки ўқийди, шунинг учун бу вазиятда олий ўқув юрти асосий иш жойи саналмайди.

Эътибор беринг
Ўриндошлик асосида ишлаш — ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши ҳисобланади ВМҚ 297-сонли илованинг 2-б. 18.10.2012
Меҳнат кодексининг 72-моддаси ва 119-моддаси 1-қисмига мувофиқ, талабага унинг розилиги билан ишининг асосий мақомини сақлаган ҳолда тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин.

Меҳнат дафтарчаси аввалгидек асосий иш жойидаги ташкилотда юритилади МК 81-м. 2-қ.

Ишлаб чиқаришда касбга доир таълим олаётган, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда малакасини ошираётган ёки таълим муассасаларида ўқиётган ходимларга ишни таълим билан бирга қўшиб олиб боришлари учун иш берувчи қуйидаги зарур шароитларни яратиб бериши шарт МК 248-м.:

ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътиллар бериш МК 256-м;
ходим диплом лойиҳасини (ишини) бажариш ёки битирув имтиҳонлари топширишдан олдинги ўн ўқув ойи давомида машғулотларга тайёргарлик кўриш учун ҳафтада бир кун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилади МК 255-м;
Қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланган имтиёзлар.
kadrovik.uz
146 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 04:26
Ochish/sharhlash
2023-03-15 05:12:41 Ассалому алайкум ҳурматли дўстлар, барчага хайрли тонг!
Дўстлар, кўпчилик каналлар ва гуруҳларда Наврўз байрами муносабати билан дам олиш кунлари бўйича нотўғри маълумот айланиб юрибди.
Тўғри маълумот олиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-270-сонли Фармонини кўриш кифоя қилади.

РАСМАН: НАВРЎЗ БАЙРАМИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛАМИЗ?

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан:

беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун (18-22 март кунлари);

олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 4 кун (19-22 март кунлари) кетма-кет дам олади.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича кўчирилади:

11 март — шанба кунидан 20 март — душанба кунига;

25 март — шанба кунидан 22 март — чоршанба кунига.

Шунинг ҳисобига беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган 11 ва 25 март кунлари ишга чиқишларига тўғри келади.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 20 март — душанба ва 22 март — чоршанба кунлари қўшимча дам олиш кунлари бўлади.

Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 23 март, пайшанбадан бошлаб одатдаги иш куни ҳисобланади.
858 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, edited  02:12
Ochish/sharhlash
2023-03-14 13:54:31 #Биласизми
825 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 10:54
Ochish/sharhlash
2023-03-11 09:49:21 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қозоғистон Республикаси билан олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик қилинади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–90-сон, 10.03.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон билан Қозоғистон Республикаси ўртасида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
177 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 06:49
Ochish/sharhlash
2023-03-10 19:05:21
#Adliya_xabari

Hukumat farmoyishi (111-F, 10.03.2023-y.) bilan umumxalq xayriya hashari 11-martdan 18-mart kuniga koʻchirildi.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring
Telegram I Facebook I Instagram I Web-site
261 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 16:05
Ochish/sharhlash
2023-03-09 08:24:16
“Декрет пули” ҳақида 7 саволга 7 жавоб

“Декрет пули” олиш учун хусусий секторда қанча вақт ишлаш керак?

“Декрет пули” миқдори қанча?

Бола парваришидан қайтганига кўп бўлмаган аёллар ҳам “декрет пули” олиши мумкинми?

Батафсил https://bit.ly/3ZBOnlu

Каналга уланиш @Hudud24
320 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 05:24
Ochish/sharhlash
2023-03-08 04:39:30
Ҳурматли аёллар, муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар Сизларни нафосат ва гўзаллик байрами 8 март – "Халқаро хотин-қизлар” куни билан табриклайман!
Ҳурмат билан, Хонмирзо-Шерзодбек Хакимович!
414 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 01:39
Ochish/sharhlash
2023-03-01 20:19:30
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирига 3 нафар маслаҳатчи тайинланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири буйруғи билан ахборот сиёсати, маънавий-маърифий ишлар ва рақамли технологиялар масалалари бўйича вазир маслаҳатчилари лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

Унга кўра:

Султонов Исажон Абдурайимович – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Абдуқундузова Назокат Усмонқуловна – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига;

Раҳимов Бобур Камолович – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг рақамлаштириш ва ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
228 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 17:19
Ochish/sharhlash
2023-03-01 04:51:49 https://kun.uz/73989790 1 июлдан мобил давлат хизматлари кўпайтирилади, тўловлар миқдори камайтирилади – давлат дастури 
360 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 01:51
Ochish/sharhlash