Get Mystery Box with random crypto!

Qonunchilik.uz

Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz Q
Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz
Kanal manzili: @sherzodbek78
Toifalar: Telegram , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 828

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-03-30 08:39:09 – аутсорсинг хизмати бўйича ўтказиладиган тендер ва танловларда конвертда тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини танлов комиссиясида онлайн тарзда кўрадиган умумий тусдаги электрон дастур шакллантириш ва бунда давлат ташкилотларининг раҳбари ёки бош ҳисобчисига махсус логин парол асосида кўриш имкониятини яратиш (бу орқали корхонанинг ташкил этилган санаси, меҳнат ресурслари билан таъминланганлиги, ҳисобот ёки ўтган давридаги бажарилган ҳамда кўрсатилган ишлар ҳажми, иқтисодий кўрсаткичлари ва бошқа шу каби маълумотларни комиссия аъзолари онлайн кўриш имкониятига эга бўлиб, бунинг натижасида ҳужжатларни сохталаштириб, тендер, танлов комиссияларига тақдим этиш ҳолатларига чек қўйилади ва олди олинади);

– иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш мезонлари ва кўриб чиқиш тартиби, шунингдек шартнома лойиҳасини электрон порталга мажбурий жойлаштириш каби барча маълумотлар шакллантирилмаса, лот рақами биржада рўйхатга олинмаслигини чекловчи қўшимча модулларни яратиш;

–Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимларида аутсорсинг асосида овқатланиш хизматларини ташкил этишда ягона тизим ва амалиёт шакллантирилмаганлиги, беморларни овқатлантириш 1992 йилда қабул қилинган тавсиявий соғлом овқатланиш нормаси доирасида амалга оширилаётганлигидан келиб чиқиб, бугунги кун талаблари асосида ва беморларни даволанаётган тиббий муассасаларига мувофиқ тарзда соғлом овқатланиш нормасини қайтадан кўриб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ҳужжати билан тасдиқлаш;

–Тиббиёт муассасаларида аутсорсинг хизматларини ташкил қилишда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги 16-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида” ги Низоми талабларига риоя қилиниш аҳволини ҳудудларда қўшимча ўрганиш орқали аниқланган тизимли камчиликлар асосида Низом билан тартибга солинмаган коррупцияга сабаб бўлаётган бўшлиқларни тўлдириш ва такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

–барча бюджет ташкилотлари (дастлаб соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси)нинг бош ҳисобчи ва ҳисобчиларини йўл қўйилаётган қонунбузилишларнинг олдини олиш мақсадида Молия вазирлиги ва тегишли вазирлик идораларнинг малакали мутахассислари иштирокида бир ҳафталик масофавий ўқишларни ташкил қилиш.
351 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 05:39
Ochish/sharhlash
2023-03-30 08:39:09 Шундан, 60 та лот бўйича 9 414,65 млн.сўмлик буюртма ғолиби бўлган 49 та корхона умуман ишчиларини кўрсатмаган бўлса, 115 та лот бўйича 13 941,5 млн.сўмлик буюртмаларда 48 та корхона 1 нафар ишчи, 95 та лот бўйича 11 574,4 млн.сўмлик буюртмаларда 35 таси 2 нафар ишчи, 54 та лот бўйича 8 498,6 млн.сўмлик буюртмада 16 таси 3 нафар ишчи ишлаши кўрсатилган.

Бундан кўринадики, аутсорсинг хизматини кўрсатувчи субъектлар томонидан расмий равишда ишчиларининг кўрсатмасдан келиниши, ўз навбатида конверт усулида ноқонуний равишда норасмий ишчиларнинг ишлатилишига ҳамда бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланишига шарт-шароит яратмоқда.

Шунингдек, 226 та тиббиёт муассасалари томонидан аутсорсингга ўтгунга қадар ушбу муассасада ошпаз, кирчи ва турли лавозимларда ишлаган ишчиларни бўшатган ҳолда, айнан ушбу буюртмачилар билан шартнома имзолаган аутсорсинг хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига 1315 нафари ишчи сифатида расмийлаштирилиб, эски тизим давом этиб келмоқда.

Хусусан, Самарқандда 33 та тиббиёт муассасасининг 185 нафар, Наманганда 21 та (170 нафар), Сурхондарёда 20 та (166 нафар), Қорақалпоғистонда 17 та (128 нафар), Тошкент вилоятида 24 та (125 нафар), Андижонда 24 та (120 нафар), Тошкент шаҳрида 20 та (98 нафар), Жиззахда 15 та (70 нафар), Хоразмда 13 та (66 нафар), Навоийда 9 та (57 нафар), Фарғонада 6 та (46 нафар), Сирдарёда 9 та (33 нафар), Қашқадарёда 12 та (33 нафар), Бухорода 3 тасининг 17 нафар ишчилари уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорга ишчи сифатида расмийлаштирилган.

Бу каби сунъий корхона ташкил қилиш ҳолатлари келгусида манфаатлар тўқнашувини юзага келтирувчи коррупциявий омилларни келиб чиқишига шарт-шароит яратади.

Маълумки, давлат хизматларини аутсорсинг хизматига ўтказишдан кўзланган мақсад, тадбиркорликни ривожлантириш, тиббиёт муассасаларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва хўжалик фаолияти харажатларини қисқартириш, фаолиятининг асосий бўлмаган турларини ривожлантириш учун инвестицияларга бўлган эҳтиёжини камайтириш ҳамда аутсорсерга берилган ишлар (хизматлар)нинг сифатини оширишга қаратилган.

Аммо, айрим жойларда бу хизматни ташкил этиш жараёнида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилаётганлиги, инсофли рақобатни таъминлаш ва қарорлар қабул қилиш чоғида холисона мезонлардан фойдаланилмаётганлиги, тиббиёт бирлашмалари раҳбари ёки бош ҳисобчиси ўзининг яқин таниши ёки қариндоши номига янги корхона ташкил қилиб, танлов савдоларини номигагина ўтказиб, аутсорсинг хизматларини ташкил қилиб келаётганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ўтказилган мониторингларда аниқланишича, тиббиёт муассасаларининг биносида ташкил этилган ошхонада иссиқ овқатлар аутсорсинг асосида тайёрланиб, муқаддам тиббиёт муассасасининг ошпази лавозимида ишлаб келган ишчиларнинг аксарияти аутсорсинг хизматини кўрсатувчи корхонага ишчи сифатида расмийлаштирилиб ёки расмийлаштирилмаган ҳолда конверт усулида иш ҳақи бериш ҳолатларига йўл қўйиб келинмоқда.

Бундан ташқари, тиббиёт муассасаларида турли хил тоифадаги беморлар даволанишига қарамасдан, аутсорсинг хизматларини ташкил этиш учун давлат харидларини амалга ошириш жараёнида аниқ ҳисоб-китобларни белгиловчи мезонлар йўқлиги сабабли диетолог врач (ҳамшира) томонидан эски 1992 йилда қабул қилинган тавсиявий соғлом овқатланиш нормаси асосида буюртма шакллантирилиб, шу асосида иш юритилиб келинмоқда.

Бироқ, бу ҳолатлар бўйича ҳам ягона тизим йўлга қўйилмаганлиги, ҳисоб-китоб қилиш механизми мавжуд эмаслиги сабабли ҳудудларда турли хил амалиёт асосида иш юритиб келиниб, бюджет сметаси харажатларини шакллантиришда тахминий ҳисоб-китоблар амалга оширилаётганлиги ҳолатлари бюджет маблағларининг талон-торож қилинишига шарт-шароит яратиб бераётганлиги маълум бўлди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шунингдек, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунининг 36- ва 59-моддаларида қайд этилган мажбуриятларни тўлиқ бажариш мақсадида, Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига соҳадаги коррупциявий хавф-хатарларни олдини олишга қаратилган қуйидаги механизмларни жорий этиш бўйича чоралар кўриш тавсия қилинди:
293 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 05:39
Ochish/sharhlash
2023-03-30 08:39:08 СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА АУТСОРСИНГ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА КОРРУПЦИЯВИЙ ОМИЛЛАР ЎРГАНИЛДИ

20 Dekabr 2021

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сонли Фармони билан белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, соғлиқни сақлаш тизимидаги бюджет буюртмачилари томонидан махсус ахборот порталида жойлаштирилган аутсорсинг хизматларини ташкил этишга оид эълонлар «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлиги масофавий мониторинг тартибида ва ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганилиб, таҳлил қилинди.

Хусусан, «dxarid.uz» махсус ахборот порталида жойлаштирилган маълумотлар таҳлил қилинганида, соғлиқни сақлаш тизимидаги аутсорсинг хизматларини ташкил этишда тизимли хато ва камчиликларга йўл қўйиб келинаётганлиги аниқланди.

Жумладан, республика бўйича соғлиқни сақлаш тизимида 597 та муассаса мавжуд бўлиб, уларга иссиқ овқат тайёрлаш ва етказиш учун 2019 йилда 176 624,4 млн.сўм, шундан, Тошкент шаҳрига 32 931,2 млн.сўм, Фарғонага 28 452,8 млн., Наманганга 20 102,7 млн., Самарқандга 18 782,5 млн., Сурхондарёга 15 011,9 млн, сўм;

2020 йилда 286 603,7 млн.сўм, шундан, Тошкент шаҳрига 49 752,6 млн., Самарқандга 47 388,1 млн., Фарғонага 32 376,7 млн., Қашқадарёга 1 8203,6 млн., Сурхондарёга 18 096,5 млн.сўм;

2021 йилнинг январь-август ойлари учун 389 347,5 млн.сўм, шундан, Тошкент шаҳрига 66 554,6 млн., Самарқандга 44 617,0 млн., Фарғонага 37 391,7 млн., Наманганга 33 224,5 млн., Тошкент вилоятига 30 021,1 млн. сўм пул маблағлари ажратилган.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар томонидан «dxarid.uz» махсус ахборот порталига 2020 йилда 1158 та лот бўйича 100 100,9 млн.сўмлик (Тошкент шаҳрида 85 та 20 779,0 млн., Сурхондарёда 301 та 13 247,0 млн., Андижонда 49 та 9745,6 млн., Наманганда 44 та 9 666,4 млн., Самарқандда 55 та 9 378,4 млн, Жиззахда 164 та 8 531,2 млн.) ва 2021 йилнинг январь-август ойларида 1402 та лот бўйича 255 642,3 млн.сўмлик (Андижонда 93 та 40 386,7 млн., Тошкент шаҳрида 87 та 31 644,0 млн., Наманганда 72 та 27 461,5 млн., Сурхондарёда 313 та 25 892,9 млн.сўм, Самарқандда 107 та 23 611,6 млн., Тошкент вилоятида 117 та 21 379,7 млн.) сўмлик иссиқ овқат тайёрлаш ва етказиш учун эълонлар берилиб, буюртмалар амалга оширилган.

Бугунги кунда, тиббиёт муассасаларининг бюджет сметасида иссиқ овқат тайёрлаш хизмати учун ажратилган маблағларни аниқ мезонлар билан ҳисоб-китоб қилиш механизми мавжуд эмаслиги сабабли, ҳудудларда бу жараёнда фақатгина Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган 1992 йилда қабул қилинган соғлом овқатланиш нормаси бўйича тахминий ҳисоб-китоблар қилиниб келинаётганлиги маълум бўлди.

«Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг 36-моддаси (олдинги таҳрирнинг 29-моддаси) талабларида шартномани бажариш учун зарур техник, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги ҳолати иштирокчиларга талаб сифатида қўйилиши белгиланган бўлсада, 2020 йилда 270 та лот бўйича 15 565,7 млн.сўмлик иссиқ овқат тайёрлаш бўйича 109 та танлов ғолиби деб топилган субъектлар ишчи сифатида 0-3 нафар шахсни кўрсатган холос.

Шундан, 54 та лот бўйича ғолиб бўлган 3794,6 млн.сўмлик буюртмаларда 32 та ҳолатда умуман иш ҳақи ҳисобланмаган ва солиқ идораларига топширилган ҳисоботларида ходимларини кўрсатмаган бўлса, 29 та лот бўйича 4 848,2 млн.сўмлик буюртмалар бўйича 29 та ғолиб корхона атиги 1 нафар ишчи, 132 та лот бўйича 3 653,5 млн.сўмлик буюртмаларни ғолиби бўлган 28 та корхона 2 нафар ишчи, 55 та лот бўйича 3 269,4 млн.сўмлик буюртма ғолибларининг 20 тасида 3 нафар ишчи кўрсатилган.

Худди шундай, 2021 йилнинг январь-август ойларида иссиқ овқат тайёрлаш юзасидан электрон порталга қўйилган эълонлардан 324 та лот бўйича 43 429,15 млн.сўмлик иссиқ овқат тайёрлаш бўйича 148 та танлов ғолиби деб топилган субъектлар ишчи сифатида 0-3 нафар шахс ишлашини кўрсатган.
315 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, edited  05:39
Ochish/sharhlash
2023-03-29 11:52:27
607 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 08:52
Ochish/sharhlash
2023-03-29 11:52:09
586 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 08:52
Ochish/sharhlash
2023-03-29 04:55:02 https://kun.uz/95605279
503 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 01:55
Ochish/sharhlash
2023-03-28 15:42:31 #Биласизми

Янгиланаётган Конституция мазмун моҳиятини тарғиб қилиш тадбирлари юзасидан аксар ОАВ ларда, ижтимоий тармоқларда “Миранда қоидаси” атамаси бот-бот такрорланмоқда.
Кўпчилик бу нима, қандай қоида деган саволларни беришмоқда. Ушбу қоида қандай қоида эканлиги ҳамда Конституцияда нима сабабдан белгиланаётганини қуйида тушунтириб беришга ҳаракат қиламан:

“Миранда қоидаси” Ўзбекистон Конституциясига киритилмоқда. Яъни, шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтирилиши шарт.
“Миранда қоидаси”га биноан ушланган шахс сукут сақлаш, сўроқ жараёнида адвокати иштирокини талаб қилиш ва бошқа ҳуқуқларга эгалиги содда тилда шахсга илк сониялардаёқ тушунтирилади. Яъни, Конституцияда жиноий таъқибга олинган шахсларни давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ўзбошимчалигидан ҳимоялашнинг деярли барча усуллари акс этмоқда.

Хонмирзо-Шерзодбек Хакимович!
449 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 12:42
Ochish/sharhlash
2023-03-28 15:23:55 КАДРЛАР УЧУН ЛАЙХФАК
1.0K viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 12:23
Ochish/sharhlash
2023-03-28 15:15:25
Маъмурий ислоҳотлар сўнгги йиллардаги энг катта ислоҳотлардан бири бўлди – адлия вазири Акбар Тошқулов

Ҳаракат қилса 10 та одам қилган ишни бемалол 5 та одам ҳам қилиши мумкин. Бунга рақамлаштириш, электрон тизимларга ўтиш, жараёнларни соддалаштириш, кераксиз механизмалар олиб ташлаш орқали эришилади.

Батафсил https://bit.ly/3FSWfHh

Каналга уланиш @Hudud24
335 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 12:15
Ochish/sharhlash
2023-03-23 16:44:01 https://kun.uz/79011013
698 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 13:44
Ochish/sharhlash