Get Mystery Box with random crypto!

Qonunchilik.uz

Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz Q
Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz
Kanal manzili: @sherzodbek78
Toifalar: Telegram , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 828

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-04-03 15:51:26 https://daryo.uz/k/2023/04/03/mehnatga-haq-tolashning-eng-kam-miqdori-oshirildi-oylik-qanday-hisoblanishi-qoshni-davlatlardagi-vaziyat-va-mutaxassis-fikri
286 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 12:51
Ochish/sharhlash
2023-04-03 14:40:25 "Tutukon neo" дори препаратининг айрим сериялари сотувдан қайтариб олинмоқда

Испаниянинг "Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги" (AEMPS) қарорига биноан, Испаниянинг Labaratorio Miquel Y Garriga Inc, S.L. корхонаси томонидан чиқарилган "Tutukon neo" ичиш учун эритма 250 мл (флаконларда) дори препаратининг «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)” талаблари бузилган ҳолда ишлаб чиқарилгани аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" юқоридаги маълумотга асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган қуйидаги: R-049, R-050, R-051, R-078, R-080, R-222, R-236, R-081, R-124, R-204, R-205, R-206, R-218, R-219, R-220, R-221, R-223, R-224, R-225 серияларини фармацевтика бозоридан муомаладан қайтариб олинаётганини маълум қилган.

Мазкур дори воситаси буйракларнинг яллиғланиш касалликларида қўлланилади.

Каналга уланиш @Sherzodbek78
332 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 11:40
Ochish/sharhlash
2023-04-03 13:21:53 Ўқувчини ота -онаси хорижий давлатга ишлаш учун кетаётган бўлса ва фарзандини ҳам олиб кетмоқчи бўлса, фарзанди таълим олаётган муассасадан қай тартибда чиқарилади?

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА билан тасдиқланган "Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисида" ги НИЗОМ нинг 22-бандига асосан ота-оналар ўқиш, ишлаш, узоқ муддатли даволаниш ёки бошқа мақсадларда доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётган бўлса, фарзандини доимий ёки вақтинча яшаш учун кетаётган давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
Ушбу Низомнинг 23-бандига кўра ота-оналар фарзандини хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан мурожаат этади. Аризага Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг вояга етмаганни мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш учун розилиги акс этган қароридан кўчирма илова қилинади.

Низомнинг 24-бандига асосан берилган ариза мактаб директори томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилиб, ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилинади. Мактаб директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга мазкур Низомнинг 16-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатларни олганлиги тўғрисида тилхат олади.
Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати ўқувчининг мактабда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.
Ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингач, юқоридаги низомнинг 25-бандига биноан уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
Юқоридаги Низомнинг 26-бандига риоя қилган ҳолда мактаб директори томонидан хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказилаётганлиги сабабли ўқувчилар сафидан чиқарилган вояга етмаганлар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади ҳамда ҳар ўқув йили чораклари охирида тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимига (бошқармасига) ва Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига тақдим этилади.

Марғилон шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти, 3-даражали юрист: Шерзод Толибов
837 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 10:21
Ochish/sharhlash
2023-04-03 07:37:41 баъзи бир одамларга ҳайрон қоламанда, кимдир бирон нима деса ё ёзса ўшанга ишониб аюханнос кўтараверишади тагини суриштирмасдан.
Тангани иккита томони бўлади, бир томонлама бўлса у ФЕЙК!
350 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 04:37
Ochish/sharhlash
2023-03-30 15:45:25 Иш берувчи ва ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги келишувни огоҳлантириш муддати тугагунига қадар ходимга огоҳлатириш муддатига мос келадиган компенсация тўлаш шарти билан тузишлари мумкин.

Агар ходим билан меҳнат шартномаси ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бузиш сабаби бўлмаганда иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган бўлса, иш берувчи ходимга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган ишдан бўшатиш нафақасини тўлаб беришга мажбур.

Меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг ходим иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим қилса, иш берувчи учунчи ой учун ўртача иш ҳақини тўлашга мажбур. Ушбу шарт қуйидагилар сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳолатларига амал қилади:

ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги МК 89-м. 4-қ.;
технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги МК 100-м. 2-қ. 1-б.;
ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши МК 100-м. 2-қ.2-б.;
шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланган тақдирда МК 106-м. 2-б.;
мулкдорнинг ўзгариши МК 100-м. 2-қ. 6-б. - корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан.
Шу сабабли суд ходимнинг талаблари асосли деган хулосага келди.
549 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 12:45
Ochish/sharhlash
2023-03-30 15:45:24 СУД АМАЛИЁТИ: ходимга ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа кафолатланган тўловлар тўланмади

Штат бирлигининг ўзгаришига олиб келган қайта ташкил этиш сабабли иш берувчи ходимни у билан тузилган меҳнат шартномасини МК 100-м 2-қ 1-б га асосан бекор қилиш ҳақида огоҳлантирди. Ушбу хабарнома пайтидан меҳнат шартномаси бекор қилиш ҳақидаги буйруқ чиқарилгунга қадар иш берувчи ходимга иш ҳақи ва ишдан бўшатиш нафақасини тўламаган. Шунингдек, ходим иш берувчига иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтганлиги ҳақида маълумотни тақдим қилган бўлса ҳам учинчи ой учун ўртача иш ҳақи тўланмади.

Даъвогарнинг позицияси

Меҳнат шартномаси бекор қилиниши муносабати билан 2 ойлик муддатли огоҳлантириш давомида ходим ўртача ойлик иш ҳақини ойлик ишдан бўшатиш нафақасини ҳисобга олган ҳолда сақлаб қолади.

Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда, бунга ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бузиши сабаб бўлмаса, ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади МК 109-м..

МК 100-м. 2-қ. 1-б. га асосан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходим меҳнат бўйича маҳаллий органда иш изловчи шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, учинчи ой учун ўртача иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга.

Жавобгарнинг позицияси

Жавобгар даъвогарнинг даъво талабларини тан олмади ва суддан уларни қаноатлантиришни рад этишни сўради.

Суд ҳал қилув қарори

Суд ҳал қилув қарорини чиқарди – даъво талаблари қаноатлантирилсин ва иш берувчидан ходим фойдасига меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш даври учун 2 ойлик ўртача ойлик иш ҳақи, ишдан бўшатиш нафақаси ва иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтганлиги муносабати билан учинчи ой учун ўртача иш ҳақи ундирилсин.

Суд ҳал қилув қарорини асослантириш

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши МК 100-м 2-қ. 1-б. ходимларда иш қидириш даврида, бироқ 2 ойдан кўп бўлмаган даврда ишдан бўшатиш нафақасини ҳисобга олган ҳолда ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади МК 67-м.. Иш берувчи ушбу талабни бузди.

Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга ишдан бўшатиш нафақаси тўланади (ходим ўзининг меҳнат вазифаларини бажармаганлиги сабабли шартноманинг бекор қилиниши бундан мустасно). Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак МК 109-м. Мазкур талаб ҳам бузилган.

Ходим иш берувчига иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтгани тўғрисида маълумотнома тақдим қилганига қарамай, иш берувчи ходимга учинчи ой учун ўртача иш ҳақини тўлаб бермади. Мазкур тўлов МК 67-м 3-қ да назарда тутилган.

Эксперт шарҳи

МК нормалари технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишда тўловлар миқдори ва тартибини белгилайди.

Мазкур ҳолатда иш берувчи ходимни меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ниятидан камида 2 ой олдин ёзма равишда қўл қўйдирган ҳолда огоҳлантиришга мажбур МК 102-м. 1-қ. 1-б.
Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга асосан огоҳлантириш муддатининг тегишли давомийлиги пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин МК 102-м. 2-қ.
Ходим иш қидириш даврида ойлик ишдан бўшатиш нафақасини ҳисобга олган ҳолда, лекин 2 ойдан кўп бўлмаган даврда меҳнат шартномасида кўрсатилган сабаблар туфайли бекор қилинганда ўртача ойлик иш ҳақини сақлаб қолади.

МК нормаларидан келиб чиқадики, ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантиришдан кейин ҳақиқатда бекор қилингунга қадар ишлаган даврида иш берувчи ходимга иш ҳақини ўртача миқдордан келиб чиқиб тўлаб беришга мажбур.
411 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 12:45
Ochish/sharhlash
2023-03-30 15:35:03 https://gazeta.norma.uz/publish/doc/text168218_homiladorlik_va_tugish_tatili_qanday_rasmiylashtiriladi
286 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, edited  12:35
Ochish/sharhlash
2023-03-30 15:26:40 https://gazeta.norma.uz/publish/doc/text168218_homiladorlik_va_tugish_tatili_qanday_rasmiylashtiriladi
358 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 12:26
Ochish/sharhlash
2023-03-30 15:18:58 Ходим аллақачон иш топган бўлса, унга ишдан бўшатиш нафақаси тўланадими

«Ходим қисқартиришга тушган. Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 1-банди бўйича ишдан бўшатилаётганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади. Аммо ходимнинг ўзи аллақачон иш топганини тан олди. Бу ҳолда унга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш керакми? Ахир у ишга жойлашиш даври учун тўланади, иш эса аллақачон топилган».

– Бу ишдан бўшатиш нафақасининг моҳиятини тўғри тушуниш эмас.

Ишдан бўшатиш нафақаси – бу иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, шу жумладан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга тўланадиган пул миқдори.

Агар ходим меҳнат вазифаларини бузганлиги учун бўшатилаётган бўлса, ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди (МК 100-м. 2-қ. 3 – 4-б.б.).

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас (МК 109-м.).

Ишдан бўшатиш нафақаси ишдан бўшатилган барча ходимларга, улар ўзларига янги иш топган-топмаганидан қатъи назар, ишдан бўшатилаётганда дарҳол тўланади.

Агар ходим ишдан бўшатилгандан сўнг дарҳол ишга жойлашса, нафақа ишдан бўшатилганлик факти учун тўланади ва йўқотилган даромад учун компенсация саналмайди, чунки ходим аллақачон янги иш берувчида иш ҳақи олаётган бўлади.

Шу билан бирга ходим бўшатилгандан кейин бир ой ичида ишга жойлаша олмаса, ишдан бўшатиш нафақаси унга моддий кўмак бўлади. Бу Меҳнат кодексининг 67-модда 1-қисмидан келиб чиқади, унга кўра, иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилгандан сўнг алоҳида асослар бўйича иш қидириш даврида 2 ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади.

Ишдан бўшатилгандан сўнг дарҳол ишга жойлашиш факти иш берувчини иккинчи ой учун собиқ ходимга ўртача ойлик иш ҳақини тўлаш мажбуриятидан халос қилади, аммо ишдан бўшатиш нафақасини эмас!

Агар ходим ишга жойлаша олмаса ва ишдан бўшатилгандан кейин 30 календарь кун давомида иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган бўлса, у аввалги иш жойи бўйича учинчи ой учун ҳам ўртача иш ҳақи олишга ҳақли бўлади. Тўлов учун асос маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома ҳисобланади.
Kadrovik.uz
281 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 12:18
Ochish/sharhlash
2023-03-30 13:12:47
#RASMIY_MUNOSABAT

Ijtimoiy tarmoqlarda "Vazirlik va idoralar xodimlarining Mehnat shartnomalarini bekor qilish jarayonlari vaqtinchalik to‘xtatilishi va ogohlantirish muddatlarini uzaytirish" yuzasidan keng tarqalayotgan xabarlar bo‘yicha quyidagilarni ma'lum qilamiz.
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 21-dekabrdagi PF-269-son hamda 2023-yil 25-yanvardagi PF-14-son Farmonlari bilan ma'muriy islohotlar amalga oshirilmoqda.

Ushbu islohotlar davomida shtat birliklari qisqartirilgan xodimlarni ish beruvchi tomonidan ishga joylashtirish choralarini ko'rishi belgilangan.
Hozirgi kunda shtat birliklari qisqartirilgan xodimlarga mehnat shartnomasini bekor qilish yuzasidan ogohlantirish xatlari berilgan.
Mehnat kodeksining 102-moddasi talablaridan kelib chiqib, ogohlantirish muddatlarini uzaytirish ish beruvchining huquqi hisoblanadi.

Amaldagi Mehnat kodeksining 100-moddasi birinchi qismi 1-bandida ogohlantirish muddati kamida ikki oy oldin berilishi kerakligi belgilangan. Shunga ko‘ra ish beruvchi tomonidan ushbu ogohlantirish muddatini uzaytirish qonuniy hisoblanadi.
Bu jarayon xodimga ogohlantirish muddati uzaytirilganligi ma’lum qilingan xat (xabarnoma) taqdim etish orqali amalga oshirilishi tavsiya etiladi.

Belgilangan muddatlarda ishga joylasha olmagan xodimlarning ogohlantirish muddatini uzaytirish ularga o'ziga maqbul ish o'rni topishida imkoniyat yaratadi.
Bundan tashqari, ish beruvchining tashabbusi bilan mehnat shartnomasi bekor qilingan xodimlarning ishdan bo'shatilishi to'g'ri rasmiylashirilganligi, yetarli asoslar mavjudligi va belgilangan tartibga rioya etilganligini qayta ko'rib chiqishni tavsiya etamiz.
Amaldagi Mehnat Kodeksining 92-moddasiga ko‘ra, shtatlar soni qisqartirilgan ish beruvchi xodimni ishga joylashtirish choralarini ko'rishi shart. Ushbu talabga rioya etilmagan taqdirda noqonuniy ishdan bo‘shatish hisoblanadi.

Kanalga ulanish https://t.me/mehnatvazirligi

Vazirlikning rasmiy sahifalari
Mehnat.uz Facebook Instagram I Twitter Telegram YouTube
210 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 10:12
Ochish/sharhlash