Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.11K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-07-06 16:25:37 Ўзбекистон энергетика тизимида илк бор ГЭСларда “яшил энергия” сертификатлари жорий этилди

Ўзбекистон энергетика тизимида биринчи бўлиб “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибидаги ГЭСларда “яшил энергия” сертификатлари тизими жорий этилди. “Яшил энергия” сертификати қайта тикланадиган энергия манбаларидан маълум миқдорда энергия ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжатдир.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги I-REC билан келишувга эришди ҳамда ушбу тизимни тартибга солувчи масъул орган (эмитент) сифатида ушбу ташкилот аккредитациясидан ўтган. Товар-хом ашё биржаси томонидан биржа савдоларида “яшил энергия” сертификатларини сотишга мўлжалланган алоҳида “яшил энергетика секцияси” ташкил қилинган бўлиб, spot.uzex.uz сайти орқали “яшил энергия” сертификатларини сотувга қўйиб боради.

Таъкидлаш жоизки, I-REC сертификатларини сотиш мамлакатга экологик масъулият ва қайта тикланадиган энергиядан фойдаланишга содиқлигини намойиш этиш имконини беради ҳамда табиий равишда Ўзбекистоннинг халқаро даражадаги экологик рейтингини оширади.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тасарруфида 53 та ГЭС мавжуд бўлиб, умумий гидроэнергетик қуввати 2 225 МВтга тенг. 2030 йилга келиб иқтисодиётимизда энергия самарадорлиги 2 карра оширилиб, қарийб 50 миллиард киловатт соат “яшил энергия” ишлаб чиқарилади. 10 минг километр магистраль ва 110 минг километр ҳудудий электр тармоқлари барпо этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
5.7K views13:25
Ochish/sharhlash
2023-07-06 15:05:37
2023 йил якунида йилига 5,8 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди:

Жорий йилда мавжуд корхоналар томонидан жами 17,0 млн тонна цемент ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ўтган олти ойда биржа савдоларида сотилган 1 млн 176 минг тонна цемент истеъмолчиларга етказиб берилган.

Маълумотларга кўра, мамлакатимизда жами 700 дан ортиқ темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд бўлиб, уларнинг йиллик қуввати 6,5 млн куб метрни ташкил этади. Ушбу йўналишдаги энг йириклари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган.

Маҳаллий корхоналар томонидан асосан 400 ва 500 маркали цемент ишлаб чиқарилган. Жорий йилнинг ушбу даврида биржа савдоларида бир тонна цементнинг ўртача 649,0 минг сўмдан сотилган.

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
5.9K viewsedited  12:05
Ochish/sharhlash
2023-07-06 14:10:09
ШАҲАР ФАВВОРАЛАРИДА ЧЎМИЛИШ МУМКИНМИ?

Ёз бошланиши билан шаҳарларимизнинг одамлар гавжум жойларида фавворалар ишлай бошлайди.

Жазирама иссиқда улар берадиган салқинлик ва қулайлик жуда ёқимли ва ажойиб, лекин бу фавворалар сувида чўмилиш мумкинми?

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
5.8K views11:10
Ochish/sharhlash
2023-07-06 14:05:00
Мамлакатимизда цемент, темир-бетон ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили

АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
5.6K views11:05
Ochish/sharhlash
2023-07-06 14:01:18
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига жорий ўқув йили учун 45 та қабул квотаси ажратилган

АОКАда ўтказилган брифингда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ахборот хизмати раҳбари Санобар Мансурова қабул жараёнлари ҳақида маълумот берди:

Жумладан:

ташқи номзодлар учун – 10 та (1 та давлат гранти ва 9 та тўлов-контракт);

ички номзодлар учун – 5 та (давлат гранти).

Таълимнинг сиртқи шакли бўйича ташкил этиладиган “Прокурорлик фаолияти” мутахассислиги учун жами 25 та қабул квотаси жорий қилинди:

ташқи номзодлар учун – 10 та (тўлов-контракт);

ички номзодлар учун – 15 та (5 та давлат гранти ва 10 та тўлов-контракт).

Магистратурага ўқишга қабул қилинган прокуратура органлари ходимларининг эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади.

Очиқ танлов бўйича давлат гранти асосида қабул қилинган тингловчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорда ҳар ойлик стипендия тўланади.

Академия магистратурасининг барча мутахассисликлари бўйича танлов жорий йилнинг 16 август куни ўтказилади.

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
5.7K viewsedited  11:01
Ochish/sharhlash
2023-07-03 19:22:59
Бирданига 4 та банк ЎзРВБ аъзолилига қабул қилинди

Бу орқали “HAYOT BANK”, “YАNGI BANK”, “Smart Bank” ва “APEX BANK” акциядорлик жамиятлари биржа операцияларида фаол иштирок этиш ҳамда Ўзбекистон молия бозорида ўз имкониятларини кенгайтириш ҳуқуқига эга бўлишди.

“Smart Bank” - C тоифаси, “APEX BANK”, “HAYOT BANK” ва “YАNGI BANK” эса барча - “A”, “В” va “С” тоифалари бўйича ЎзРВБ аъзолигига қабул қилинди.

“А” тоифаси аъзоларга чет эл валютаси бозорида операцияларни, шу жумладан, валютавий фьючерс шартномалари билан операцияларни амалга ошириш ва савдоларда қатнашиш ҳуқуқини беради.

“В” тоифаси ЎзРВБ аъзоларига давлат қимматли қоғозлари биржа бозоридаги савдоларда қатнашиш ва операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини беради.

“С” тоифаси бўйича аъзолик - банклараро пул бозори ҳамда Марказий банкнинг тижорат банклари билан кредит ва депозит аукционларида операцияларни амалга ошириш ва савдоларда қатнашиш ҳуқуқини беради.

Биржа савдолари иштирокчилари сонини кенгайтириш, шунингдек молия бозори субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ЎзРВБга аъзо бўлиш учун йиғимлар ва тўловлар ундирилмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
4.4K views16:22
Ochish/sharhlash
2023-07-03 19:12:59
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 4 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Саммит кун тартибига мувофиқ, ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ташкилот фаолиятини кенгайтириш ва такомиллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
4.5K views16:12
Ochish/sharhlash
2023-07-03 19:03:28
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Урсула Гачек билан учрашувида бўлажак Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

ДИИҲБ миссияси раҳбари Урсула Гачек Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнларини қўллаб-қувватлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
4.4K views16:03
Ochish/sharhlash
2023-07-03 18:13:56
Биз бир бутун Ўзбекистонмиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
6.9K views15:13
Ochish/sharhlash
2023-07-03 16:46:06
Ҳурматли юртдошлар!

«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан тайёрланган «AQUA» халқаро илмий-оммабоп журналининг 12-сони нашрдан чиққанини маълум қиламиз.

Мазкур журнал ўзбек, рус ва инглиз тилларида ҳар икки ойда бир марта чоп этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
5.8K views13:46
Ochish/sharhlash