Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон энергетика тизимида илк бор ГЭСларда “яшил энергия” | Расмий хабарлар I Официальные новости

Ўзбекистон энергетика тизимида илк бор ГЭСларда “яшил энергия” сертификатлари жорий этилди

Ўзбекистон энергетика тизимида биринчи бўлиб “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибидаги ГЭСларда “яшил энергия” сертификатлари тизими жорий этилди. “Яшил энергия” сертификати қайта тикланадиган энергия манбаларидан маълум миқдорда энергия ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжатдир.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги I-REC билан келишувга эришди ҳамда ушбу тизимни тартибга солувчи масъул орган (эмитент) сифатида ушбу ташкилот аккредитациясидан ўтган. Товар-хом ашё биржаси томонидан биржа савдоларида “яшил энергия” сертификатларини сотишга мўлжалланган алоҳида “яшил энергетика секцияси” ташкил қилинган бўлиб, spot.uzex.uz сайти орқали “яшил энергия” сертификатларини сотувга қўйиб боради.

Таъкидлаш жоизки, I-REC сертификатларини сотиш мамлакатга экологик масъулият ва қайта тикланадиган энергиядан фойдаланишга содиқлигини намойиш этиш имконини беради ҳамда табиий равишда Ўзбекистоннинг халқаро даражадаги экологик рейтингини оширади.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тасарруфида 53 та ГЭС мавжуд бўлиб, умумий гидроэнергетик қуввати 2 225 МВтга тенг. 2030 йилга келиб иқтисодиётимизда энергия самарадорлиги 2 карра оширилиб, қарийб 50 миллиард киловатт соат “яшил энергия” ишлаб чиқарилади. 10 минг километр магистраль ва 110 минг километр ҳудудий электр тармоқлари барпо этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк