Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.11K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2023-05-12 18:50:56
2022 йилда хотин-қизлар манфаатлари ҳимоясининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида 27 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган

Кеча, 11 май куни Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни яна-да жадаллаштириш юзасидан қабул қилинган Президент фармон ва қарорлари, шунингдек, 2022/2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурда белгиланган вазифалар ижросининг амалга оширилиши муҳокама қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандликларини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, турли зўравонликлардан асраш ва бошқа долзарб масалаларнинг ҳуқуқий ва институционал ечимлари йўлида муҳим чоралар кўрилаётганини таъкидлади.

Қайд этилишича, 2022 йилда ушбу йўналишдаги ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш мақсадида 27 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

Мажлисда, шунингдек, Республика комиссияси томонидан келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳам муҳокама қилинди.

Хусусан, корхона, ташкилот ва муассасаларда гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашларини тузиш, уларнинг мутахассисларини ўқитиш, хотин-қизларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, меҳнат жойларида аёллар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ҳудудларнинг ўсиш драйверларидан келиб чиқиб, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш вазифалари белгилаб олинди.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
5.3K views15:50
Ochish/sharhlash
2023-05-12 16:57:35
Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги нодавлат таълим муассасасини бориб кўрди.

Минг ўринли бу мактаб инглиз тили, шарқ тиллари ва аниқ фанларни ўргатишга ихтисослашган. Муассасада ўқув ва компьютер хоналари, STEM лабораторияси, кутубхона, ошхона, спорт зали, бассейн мавжуд.

Президентимиз ушбу мактаб тажрибаси асосида, кичик ҳудудда кўп ўқувчи ўрни яратиш, нодавлат мактабларда таълим сифатини назорат қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
6.2K views13:57
Ochish/sharhlash
2023-05-12 16:23:14
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига ташриф буюриб, Самарқанд дарвоза маҳалласида барпо этилган касбга йўналтириш маркази билан танишди.

– Бу икки томонлама манфаатли, - деди Шавкат Мирзиёев. - Ҳозир кўп тадбиркорлар фаолиятини кенгайтирмоқчи, ҳаммага малакали ишчи керак. Мақсадимиз - корхоналар амалий мономарказга айланиб, соҳага мутахассис тайёрласин.

Бунинг учун давлат инфратузилма, молия, солиқ бўйича енгилликлар беради. Иш ўринлари кўпайгани, аҳолининг харид қобилияти ошгани ҳисобидан бу пул пировардида иқтисодиётга қайтиб тушади. Энг муҳими, бу амалиёт ёшлар учун фақат иш ўрганиш эмас, ҳаёт мактаби бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
6.1K views13:23
Ochish/sharhlash
2023-04-21 16:51:36
Мустақилликдан сўнг Ўзбекистонда биринчи Рамазон Ҳайити қандай нишонланган?

Тандирдан эндигина узилган нон ва нишолдани бир-бирига узатаётган қўшнилар, маҳаллаларда куйлаб, «бир сўм пул» сўраётган болалар, Самарқанддаги Регистон майдонида ҳайит намозини ўқиётган одамлар, шаҳарлардаги кенг кўламли кўнгилочар дастурлар — 1992 йил ўзбекистонликлар муқаддас Рамазон ойини шундай кузатишган.

Ушбу лавҳалар Абдуҳалил Мигноров ва Жаҳонгир Қосимов режиссёрлигидаги «Рамазон ҳайити» номли фильмидан олинган.

Видео Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви томонидан тақдим этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
7.0K views13:51
Ochish/sharhlash
2023-04-21 14:01:59
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
6.7K viewsedited  11:01
Ochish/sharhlash
2023-04-21 11:38:50
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Ўзбекистондаги барча мусулмонларни Рамазон ҳайити билан ўзбек тилида табриклади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
9.9K views08:38
Ochish/sharhlash
2023-04-21 08:16:52
Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилди - фото

21 апрель тонгида Ўзбекистондаги мавжуд 2100 ортиқ масжидларда Рамазон ҳайити намози ўқилди. «Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳридаги Мулла Қосим жоме масжидидан фоторепортаж тайёрлади.

Фото

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
8.0K views05:16
Ochish/sharhlash
2023-04-21 05:25:43
Тошкентда бетон қоплама билан ўралган дарахтларни бетондан тозалаш бўйича экоакция бошланди

Жорий йил 20 апрелдан Тошкент шаҳрида Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан “Дарахтларни асрайлик” экоакцияси бошланди.

Акция доирасида Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги бетонланган ва асфалтланган дарахтлар қутқарилади, дарахтлардаги реклама баннерлари ва ёруғлик берувчи пластик буюмлар олиб ташланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
8.0K views02:25
Ochish/sharhlash
2023-04-20 18:27:12
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ 

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
11.9K viewsedited  15:27
Ochish/sharhlash
2023-04-20 18:08:06
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси раҳбари Альберт Йонссон билан учрашувида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
10.3K views15:08
Ochish/sharhlash