Get Mystery Box with random crypto!

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига жорий ўқув йили учун 45 та | Расмий хабарлар I Официальные новости

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига жорий ўқув йили учун 45 та қабул квотаси ажратилган

АОКАда ўтказилган брифингда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ахборот хизмати раҳбари Санобар Мансурова қабул жараёнлари ҳақида маълумот берди:

Жумладан:

ташқи номзодлар учун – 10 та (1 та давлат гранти ва 9 та тўлов-контракт);

ички номзодлар учун – 5 та (давлат гранти).

Таълимнинг сиртқи шакли бўйича ташкил этиладиган “Прокурорлик фаолияти” мутахассислиги учун жами 25 та қабул квотаси жорий қилинди:

ташқи номзодлар учун – 10 та (тўлов-контракт);

ички номзодлар учун – 15 та (5 та давлат гранти ва 10 та тўлов-контракт).

Магистратурага ўқишга қабул қилинган прокуратура органлари ходимларининг эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади.

Очиқ танлов бўйича давлат гранти асосида қабул қилинган тингловчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорда ҳар ойлик стипендия тўланади.

Академия магистратурасининг барча мутахассисликлари бўйича танлов жорий йилнинг 16 август куни ўтказилади.

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк