Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.11K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-06-12 07:02:52
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Андижон вилояти ҳокими матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳамидов Абдуваҳоб Абдулбосид ўғли 1994 йил 12 июнда Андижон вилоятида туғилган. У 2022 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Ҳамидов 2017-2022 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Андижон вилоят бўлимида, "Севимли" ҳамда "Тараққиёт" телевидениялари ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
6.0K views04:02
Ochish/sharhlash
2023-06-12 07:02:30
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Маматов Тўхтамурод Отамуродович 1980 йил 12 июнда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Т.Маматов 1996-2019 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида, Самарқанд шаҳар Олимпия захиралари спорт коллежида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
5.9K views04:02
Ochish/sharhlash
2023-06-11 15:40:10Суяк емирилиши: Касалликни операциясиз даволаш мумкинми?

Мурод Ирисметов,
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори:

Аваскуляр некроз касаллиги тўрт босқичда ривожланади ва шунга кўра оғриқлар вақт ўтиши билан кучаяди.

I босқич (6 ой). Сон суяги бошчаси тузилиши 10 фоизгача ўзгаради, бироқ бўғимлар ҳаракати чекланмайди. Вақти-вақти билан чов соҳасида оғриқлар пайдо бўлади. Бироқ суяк структурасидаги микроскопик ўзгаришлар рентген тасвирларида кўринмайди.

II босқич (6 ой). Сон суяги бошчасида ёриқлар шаклланади. Касаллик ўчоғида зарарланиш майдони 10-30 фоизни ташкил қилади. Бўғимлар ҳаракати бир мунча чекланиб, оқсоқланиш, чов соҳасида кесувчи оғриқлар кузатилади.

III босқич (3-6 ой). Бу даврда иккиламчи артроз ривожланади. Суякдаги шикастланишлар ҳажми 30-50 фоизгача етиб, бўғимлар ҳаракати кескин камаяди ва кучли оғриқлар доимий тусга киради.

IV босқич. Сон суяги бошчаси тўлиқ емирилади. Бўғимлардаги доимий оғриқлар бел, ёнбош соҳаларига ҳам кўчиб, хасталанган оёқларни ҳаракатлантириш деярли имконсиз бўлиб қолади. Зарарланиш ўчоғи эса 50-80 фоизни ташкил этади.

Асептик некрозда консерватив муолажалар касалликнинг эрта босқичида самара бериши кузатилган.

Гарчи ҳозирча сон суяги бошчаси артериясида қон айланишини тикловчи ягона препарат йўқ бўлса-да, комплекс даво чоралари, масалан, яллиғланишга қарши, қон-томир тизимига мўлжалланган препаратлар, витаминлар, физиотерапия, махсус машқлар ва бўғимлар зўриқишига йўл қўймаслик орқали суяк емирилиши жараёнини тўхтатиш мумкин.

Бу эса жарроҳлик амалиётини ортга суриш ва ҳатто операциясиз ҳам соғлом ҳаётга қайтиш имконини беради.

Одатда, аваскуляр остеонекроз 50 фоиз беморларда бир вақтнинг ўзида икки оёқда ҳам учрайди. Аммо тегишли даво муолажалари қўлланилмаса, бир оёқда кузатилган некроз бора-бора иккинчи оёқдаги сон суяги бошчасининг ҳам емирилишига олиб келади.

Хасталикнинг сўнгги босқичларида эса эндопротезлаш муолажа усулига мурожаат қилинади.

Ҳозир Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия марказида энг илғор усуллар асосида шундай юқори технологик жарроҳлик операциялари ўтказилмоқда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
8.6K views12:40
Ochish/sharhlash
2023-06-11 14:09:57
Тошкент туманида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Н. фуқаро Х.И.нинг 2 та уй-жойи кадастр ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
8.5K views11:09
Ochish/sharhlash
2023-06-11 12:27:49
САУДИЯ МАТБУОТИ ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗГА БЎЛГАН ЭЪТИБОРНИ КЕНГ ЁРИТДИ

Саудия Арабистонининг етакчи нашрларидан бири, маҳаллий ва халқаро хабарларни кенг ёритадиган "al-hadath.com" Интернет нашри ўзбекистонлик зиёратчиларни кузатишдаги юксак ҳурмат-эҳтиром ҳақида хабар эълон қилди.

Унда бўлғуси ҳожиларимизни кузатиш учун Президент маслаҳатчиси, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда мутасаддилар Тошкент халқаро аэропортида жам бўлганига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, хабарда зиёратчиларимиз республикамизнинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти орқали Мадина шаҳрига кузатилишига ҳам катта урғу берилган.

Таъкидлаш керакки, юртимиздаги инсон қадри учун ғоясининг ҳаётдаги татбиқи ва ижтимоий давлат тамойилининг амалий ифодасини халқаро ҳамжамият ҳам муносиб эътироф этмоқда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
7.4K views09:27
Ochish/sharhlash
2023-06-11 10:14:44 16,4 фоиз ота-оналар фарзандларининг ўқитувчилари билан умуман мулоқот қилмайдиМакроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти

Институт мутахассислари фарзандлар тарбияси ва уларнинг касб танлашида ота-оналарнинг ролини аниқлашга қаратилган тадқиқот ўтказди.

Сўровнома натижаларига биноан:

ёшларда тиббиёт йўналишидаги касбларга (15,5 фоиз) қизиқиш катталиги аниқланди. Кейинги ўринларни ўқитувчи (9,7 фоиз), IТ мутахассислиги (9,3 фоиз), иқтисодчи (соҳалар бўйича) (8,2 фоиз), тадбиркор (7,7 фоиз) каби касблар эгаллади.

Респондентларнинг 2,5 фоизи фарзандлари келажакдаги касби ҳақида ҳали қарорга келмаганини таъкидлаган. Қизлар кутилганидек кўпроқ шифокор (16,3 фоиз) ва ўқитувчи (13,8 фоиз) касбларини танлаган бўлса, ўғил болалар биринчи ўринда IТ мутахассислиги (18,7 фоиз), кейин эса шифокор (13,7 фоиз), иқтисодчи (13,2 фоиз) ва тадбиркор (11,2 фоиз) касбларини афзал кўрган.

Фарзандининг касб тўғрисидаги қарори қандай бўлмасин, ота-оналарнинг 81,6 фоизи бу қарорни бажонудил қабул қилишини, 12,7 фоизи эса ушбу қарорни ўзгартириш кераклигини илтимос қилишини айтган.

Ота-оналарнинг 55,7 фоизи фарзандларига нисбатан талабчанлик қилиш, керак бўлганда ёрдам кўрсатиш, 36,2 фоизи назорат қилиш орқали тарбия бериш лозимлигини, 6,4 фоизи эса фарзандларига эркинлик бериш кераклигини қайд этган.

Сўровда қатнашган ота-оналарнинг 20 фоиздан ортиғи фарзандларининг ўқитувчилари билан бир ойда бир марта мулоқот қилишини, 16,4 фоизи эса умуман мулоқот қилмаслигини билдирган.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
8.4K views07:14
Ochish/sharhlash
2023-06-11 08:28:39 Экология вазирининг ўринбосарлари тайинланди

Обиджон Қудратов экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари эди.

Жусипбек Казбеков экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у табиат ресурслари вазирининг ўринбосари эди.

Нарзулло Обломурадов бошқа ишга ўтиши муносабати билан табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
7.7K views05:28
Ochish/sharhlash
2023-05-22 09:37:49
UzAuto Motors жорий йил 25 май санасидан бошлаб Chevrolet Tracker ва Onix автомобиль моделларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома беришни бошлайди.

Аввал хабар қилинганидек, UzAuto Motors компанияси Chevrolet Tracker ва Onix автомобил моделлари линиясини ривожлантиришнинг иккинчи босқичи доирасида юқорида номлари келтирилган автомобилларнинг кенгайтирилган комплектациялар қатори учун
25-май санасидан бошлаб шартномалар тузишни бошлайди

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
5.7K views06:37
Ochish/sharhlash
2023-05-22 09:08:27
22 май, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


Брифинг

Мавзу: Хотин-қизларнинг таълим олиш йўналишида фуқаролардан келган саволлар юзасидан
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Ўғилой Ўрозова


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
5.4K views06:08
Ochish/sharhlash
2023-05-21 17:04:55
Тошкентда “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди

«Мен ғолиб» ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси яккалик ва жамоавий биринчиликда бўлиб ўтди. 2000 га яқин иштирокчи 3 км ва 10,5 км масофага югурди.

Жамоавий мусобақада ғолибликни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўлга киритди.
Батафсил

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
8.0K views14:04
Ochish/sharhlash