Get Mystery Box with random crypto!

2023 йил якунида йилига 5,8 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қув | Расмий хабарлар I Официальные новости

2023 йил якунида йилига 5,8 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди:

Жорий йилда мавжуд корхоналар томонидан жами 17,0 млн тонна цемент ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ўтган олти ойда биржа савдоларида сотилган 1 млн 176 минг тонна цемент истеъмолчиларга етказиб берилган.

Маълумотларга кўра, мамлакатимизда жами 700 дан ортиқ темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд бўлиб, уларнинг йиллик қуввати 6,5 млн куб метрни ташкил этади. Ушбу йўналишдаги энг йириклари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган.

Маҳаллий корхоналар томонидан асосан 400 ва 500 маркали цемент ишлаб чиқарилган. Жорий йилнинг ушбу даврида биржа савдоларида бир тонна цементнинг ўртача 649,0 минг сўмдан сотилган.

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк