Get Mystery Box with random crypto!

Бирданига 4 та банк ЎзРВБ аъзолилига қабул қилинди Бу орқали | Расмий хабарлар I Официальные новости

Бирданига 4 та банк ЎзРВБ аъзолилига қабул қилинди

Бу орқали “HAYOT BANK”, “YАNGI BANK”, “Smart Bank” ва “APEX BANK” акциядорлик жамиятлари биржа операцияларида фаол иштирок этиш ҳамда Ўзбекистон молия бозорида ўз имкониятларини кенгайтириш ҳуқуқига эга бўлишди.

“Smart Bank” - C тоифаси, “APEX BANK”, “HAYOT BANK” ва “YАNGI BANK” эса барча - “A”, “В” va “С” тоифалари бўйича ЎзРВБ аъзолигига қабул қилинди.

“А” тоифаси аъзоларга чет эл валютаси бозорида операцияларни, шу жумладан, валютавий фьючерс шартномалари билан операцияларни амалга ошириш ва савдоларда қатнашиш ҳуқуқини беради.

“В” тоифаси ЎзРВБ аъзоларига давлат қимматли қоғозлари биржа бозоридаги савдоларда қатнашиш ва операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини беради.

“С” тоифаси бўйича аъзолик - банклараро пул бозори ҳамда Марказий банкнинг тижорат банклари билан кредит ва депозит аукционларида операцияларни амалга ошириш ва савдоларда қатнашиш ҳуқуқини беради.

Биржа савдолари иштирокчилари сонини кенгайтириш, шунингдек молия бозори субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ЎзРВБга аъзо бўлиш учун йиғимлар ва тўловлар ундирилмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк