Get Mystery Box with random crypto!

«Шаҳрисабз — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» ха | Расмий хабарлар I Официальные новости

«Шаҳрисабз — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» халқаро тадбирлари тафсилотлари

Бугун, 26 апрель куни Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг Туризм бўйича Маслаҳатлашув кенгашини ташкил этиш мақсадида ташкилот бош котибияти ва ташкилотга аъзо давлатлар расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу ташаббус Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити доирасида илгари сурилган ва ташаббус ИҲТга аъзо барча давлатлар раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланган эди.


Бугунги маслаҳатлашувларда расмийлар Туризм бўйича Маслаҳатлашув кенгаши ташкил этилишининг аҳамияти ва унинг доирасида амалга ошириладиган кўп томонлама манфаатли лойиҳаларни муҳокама қилишди. 

Шунингдек, ушбу халқаро тадбир доирасида «Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ҳудудида чегарасиз туризм» мавзусида сайёҳлик форуми бўлиб ўтди.  
Тадбирда ИҲТга аъзо давлатлар, жумладан, Покистон, Эрон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон делегациялари раҳбарлари ва юқори мартабали меҳмонлар иштирок этдилар. 
Форум якунида ИҲТга аъзо давлатлар келишуви билан Ўзбекистон ҳамда ИҲТ ташаббуслари асосида
Шаҳрисабз декларацияси қабул қилинди.


Шаҳрисабз Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг 2024 йилдаги туризм пойтахтига айланди. Бу ҳақдаги махсус сертификатни ИҲТ Бош котиби Ҳусрав Нозирий Шаҳрисабз ҳокими Шерзод Бўриевга топширди.

Тадбир ИҲТга аъзо мамлакатлар ёш дизайнерлари иштирокида «Modest fashion show» ва саҳналаштирилган маданий концерт дастури билан якунланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк