Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.11K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-07-07 19:23:21
Эртага "Сукунат" куни

Бугун муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясида президентликка номзодлар учун белгиланган сайловолди ташвиқотнинг охирги куни.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг тегишли моддаларига кўра сайлов куни ва овоз бериш кунига бир кун қолганда ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Шу билан бир қаторда, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
784 views16:23
Ochish/sharhlash
2023-07-07 10:38:05
Инфографика: 2017-2022 йилларда Ўзбекистонда қора металлургиянинг ривожланиши

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида Ўзбекистонда қора металлургиянинг 6 йил давомида ривожланиш динамикаси келтирилган.

Сўнгги йилларда қора металлургияга ихтисосликдаги юзлаб янги корхоналар пайдо бўлди, уларда 45 минг киши меҳнат қилмоқда. Соҳага алоқадор корхоналар сони 450 тадан ошди.

2017/2022 йилларда Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ҳажми 744,2 минг тоннадан 1171,6 минг тоннага ошиб, 57,4 фоизга ўсди.

Агар 2017 йилда мазкур тармоқда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 15,4 трлн сўмни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 106,4 трлн сўмга етди.

Халқаро қора металлардан тайёрланган маҳсулотлар бозоридаги юқори рақобат муҳити шароитида мамлакатимиз металлурглари экспорт ҳажмини ошириш борасида катта ютуқларга эришишди. Сўнгги 6 йилда экспорт ҳажми 40 фоиздан ортиққа ўсиб, 152,8 млн доллардан 215,1 млн долларга етди.

Видео

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
6.0K views07:38
Ochish/sharhlash
2023-07-07 08:42:53
“Ўзбекистонда тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусида ўтказилаётган Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида бўлиб ўтаётган “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” мавзусидаги халқаро конференцияда
40 га яқин нуфузли халқаро ташкилотларнинг экспертлари, ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлар иштирок этмоқда.

Унда ижтимоий хизматлар соҳасини кенгайтириш ва камбағалликни қисқартириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш ҳамда самарали миграция сиёсати масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
7.1K views05:42
Ochish/sharhlash
2023-07-07 08:08:15
Сайлов куни овоз бериш тартиби

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
10.1K views05:08
Ochish/sharhlash
2023-07-07 07:37:03
Самарқандда “Ички уфқ: 30-йиллар Ўзбекистони Элла Маяр суратларида” кўргазмаси очилди

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетининг “Art station by Silk Road University" галереясида илк бор Швейцария элчихонаси билан ҳамкорликда кўргазма ташкил этилмоқда.

Кўргазмада намойиш этилган фотосуратлар 20 асрнинг 30-йилларидаги Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қорақалпоғистон шаҳарларининг ҳавоси ва муҳитини акс эттиради.

Унда Маярнинг 1932 йилда Ўзбекистонда Марказий Осиё бўйлаб етти ойлик саёҳати чоғида олган фотосуратлари тақдим этилган.

Ўша саёҳат таассуротлари матн ва суратлар кўринишида унинг “Осмон тоғларидан қизил қумларга” китобида жамланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
5.6K views04:37
Ochish/sharhlash
2023-07-07 07:27:10
Bloomberg UZCEнинг ахборот “ойна”сини очмоқда

Ўзбекистон республика валюта биржаси (UZCE) Бош директори Рашид Усманов бошчилигидаги делегациянинг Лондонга (Буюк Британия) ташрифи доирасида Bloomberg компанияси билан стратегик битим имзоланди.

P.S.
Bloomberg жаҳон молия бозорининг профессионал иштирокчилари учун молиявий маълумотларнинг етакчи провайдерларидан бири бўлиб, деярли барча жаҳон биржаларида ва кўплаб биржадан ташқари бозорларда жорий ва тарихий бозор маълумотлари билан таъминловчи компания хисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
5.4K views04:27
Ochish/sharhlash
2023-07-06 21:59:19 23 октябрь куни россиялик хонанда Григорий Лепснинг «Халқлар дўстлиги» саройида белгиланган концерт дастури айрим техник сабабларга кўра, қолдирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
6.5K views18:59
Ochish/sharhlash
2023-07-06 18:25:25
“Сайловчилар рўйхатида бормисиз?” хизматидан фойдаланиш тартиби

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
9.4K views15:25
Ochish/sharhlash
2023-07-06 17:56:56 “Ўзагросуғурта” АЖнинг онлайн суғурта хизматлари яна тўрттага кўпайди

Жамият томонидан яна тўртта онлайн суғурта хизматлари, хусусан, аҳоли уй-жойларини суғурта қилиш, ваксинасия (CОВИД-19) оқибатларидан суғурта қилиш, ҳомиладор аёллар ва уларнинг ҳомиласи (боласи)ни суғурта қилиш ҳамда болаларни бахтсиз ҳодисалардан комплекс суғурта қилиш хизматлари йўлга қўйилди.

Бунда:
Аҳоли уй-жойларини суғурта қилиш – ёнғин, портлаш, кучли шамол, кучли жала, кўчки, тошқин, сел ва бошқа офатлар натижасида уй-жойга шикаст етганда;

Ваксинасия (CОВИД-19) оқибатларидан суғурта қилиш – CОВИД-19 ваксинасияси доирасида қабул қилинган, расман ҳужжатлаштирилган ваксинанинг салбий оқибатлари натижасида шахснинг тўлиқ меҳнат қобилиятини йўқотганда ёки вафот этганда;

Ҳомиладор аёллар ва уларнинг ҳомиласи (боласи)ни суғурта қилиш – 18 ёшга тўлган ва 40 ёшдан ошмаган, муомала лаёқатига эга, аёлнинг ўзи ва ҳомиласи (боласи) саломатлиги ва ҳаётига зарар етганда;

Болаларни бахтсиз ҳодисалардан комплекс суғурта қилиш – 18 ёшгача бўлган болаларнинг бахтсиз ҳодисалар, юқумли касалликлар билан касалланиши оқибатида соғлиғига зарар етганда ёки ушбу ҳодисалар натижасида вафот этганда суғурта бадали тўлаб берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
7.2K views14:56
Ochish/sharhlash
2023-07-06 16:53:19
Ирригация ва мелиорация ҳолати ёмонлашуви натижасида фойдаланишдан чиққан 1,1 млн гектар ерларни оборотга киритиш Концепцияси қабул қилинди.

Ўтган даврда оборотдан чиққан, лалми, яйлов ерлардан қарийб 580 минг гектари фойдаланишга киритилди,

Ўзлашган ерларда 280 минг аҳоли бандлиги таъминланди ва қўшимча 3,7 млн тонна маҳсулот етиштирилди.

Қишлоқ хўжалиги ерларининг чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга 25 йилга ижарага берилиши белгиланди.

Қарийб 1,4 млн гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилинди, 4,5 млрд м3 сув иқтисод қилинди, 350 млрд сўм субсидия берилди.

Келгуси 5 йилда яна 500 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилади, 2 млн га сув тежовчи технология жорий қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
6.7K views13:53
Ochish/sharhlash