Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.11K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-05-21 16:12:17
#Диққат #Расман
Сентябр ойидан бошлаб 10-11-синф ўқувчилари ўзлари ўқимоқчи бўлган фанларни танлашлари мумкин.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим муассасаларида 10-11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос келадиган ихтисослаштирилган дастурлар асосида билимларни ўтказиш амалиёти жорий этилади: Талабалар учун 8 та мажбурий ва 2 та ихтиёрий фанлар (кимё-биология, математика-физика, тарих-ҳуқуқ ёки она тили ва адабиёти-хорижий тил).

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
9.3K views13:12
Ochish/sharhlash
2023-05-21 11:14:39
#flowerFestNamangan2023

Бугундан Наманган шаҳрида гуллар фестивалига старт берилди!

62-бора ўтказилаётган халқаро гуллар фестивални соат 10:00да Наманган халқаро аэропортида бошланган 200 дан ортиқ ранг-баранг гулларга бурканган автокарвон очиб берди.

Шаҳарнинг Ислом Каримов кўчаси, темир йўл вокзали айланмаси орқали Амир Темур ва марказий кўчалари бўйлаб ҳаракатланадиган автомобиллар паради ва халқаро фестивалга барчангизни таклиф қиламиз.


https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
10.2K views08:14
Ochish/sharhlash
2023-05-21 09:37:05
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Санаев Фурқат Чориевич 1971 йил 21 майда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ф.Санаев 1993-2019 йилларда “Халқ сўзи” ижтимоий-сиёсий газетасида турли лавозимларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
8.2K views06:37
Ochish/sharhlash
2023-05-21 08:59:13
Бўлажак стоматологлар билим ва маҳоратини баҳоловчи робот-симулятор яратилди

Россиянинг Пермь миллий тадқиқот политехника университети ва Перм давлат тиббиёт университети олимлари ўзаро ҳамкорликда бўлажак стоматологлар учун махсус симулятор яратди.

Мазкур робот технологияси талабалар билим ва маҳоратини автоматик тарзда баҳолаб, худди бемор сингари кўрсатилган тиббий хизмат сифати ҳақида фикр билдира олади.

Симуляторга ҳақиқий эмал қаттиқлигига эга резина ва пластмасса материаллардан тайёрланган алмаштирилувчи тишлар ўрнатилган.

У тўрт турдаги стоматологик хизмат, яъни кариесни даволаш, коронка тайёрлаш, тишни олиб ташлаш ҳамда каналларни муолажа қилишга мўлжалланган.

Батафсил


https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
7.1K views05:59
Ochish/sharhlash
2023-05-21 08:33:12
#Биласизми

Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бепул (грант асосида) ўқишга қабул қилиши лозим.


https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
6.8K views05:33
Ochish/sharhlash
2023-05-21 07:33:42
Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-35°, жанубда ва чўл ҳудудларда 36-38° гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-32° бўлади.

Тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат 17-22° бўлади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
7.3K views04:33
Ochish/sharhlash
2023-05-20 18:26:12
Хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари диққатига!

2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларда қатнашиш учун хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади.

ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги аризалар 2023 йил 28 июнь соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

Аккредитациядан ўтиш тартиби тўғрисида батафсил.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
8.9K views15:26
Ochish/sharhlash
2023-05-20 16:30:00 “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг расмий муносабати

Жорий йилнинг 18 февраль кунида 11-сонли “Шарқ” “Бухоро — Тошкент” йўналишидаги йўловчи поездининг “Самарқанд — Тошкент” йўналишида ҳаракатланган россиялик сайёҳ ўзининг купесида мавжуд камчиликлар ҳақида видеолавҳа тайёрлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди. Кўрсатилган камчиликлар юзасидан ушбу санада хизмат вазифасини олиб борган вагон кузатувчилари ва поезд бошлиғига қатъий интизомий жазо қўлланилди ҳамда йўловчи поездларда сервис ва хизмат кўрсатиш қоидалари ҳақида қайта кўрсатмалар бериб ўтилди. Ҳозирги кунда барча йўналишлар ҳаракати давомида йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишини текшириш мақсадида ишчи гуруҳ қўшимча фаолиятини бошлади.

Шунигдек, видеолавҳада айтиб ўтилган йўналишнинг чипта нархи 100 АҚШ долларидан ошиқлиги ҳақиқатга тўғри келмайди, сайёҳ мазкур йўналиш учун чиптани Россия Федерациясининг “РЖД” сайтидан электрон тарзда 4213,9 рублга расмийлаштирган. Мазкур вагон люкс тоифасида бўлиб, 4 та купедан иборат ва фақат 8 та йўловчи учун хизмат кўрсатади. Ушбу йўналиш чипта нархи 385 980 сўм ҳисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
8.1K viewsedited  13:30
Ochish/sharhlash
2023-05-20 14:23:18
Фарғонада Халқаро турнир бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 18-21-май кунлари Фарғона вилоятида анъанавий таэквон-до бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Халқаро турнир ўтказилмоқда.

Мазкур нуфузли спорт мусобақасида Хиндистон, Покистон, Малайзия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистоннинг 14 та вилоятидан жами 300 нафардан зиёд спортчилар иштирок этишмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
7.7K views11:23
Ochish/sharhlash
2023-05-15 15:21:40
Йиғилишда камбағалликни қисқартириш соҳасида Хитой тажрибасини ўрганиш масаласига тўхталиб ўтилди.

Маълумки, шу мақсадда Хитойдан тажрибали экспертлар мамлакатимизга олиб келинди, Ўзбекистон делегациялари Хитойга бориб келди. Натижада 18 та йўналишда манзилли лойиҳалар тайёрланди.

Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

Бунда камбағаллик юқори бўлган туманларда йўл-транспорт, электр, алоқа ва туризм инфратузилмасини яхшилаш, кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш, маҳаллаларни саноатлаштиришга эътибор қаратилади.

Мутасаддиларга хитойлик экспертлар билан бирга танлаб олинган 14 та туманни камбағалликдан чиқариш учун комплекс ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Хитой марказлари билан ҳамкорликда ҳоким ёрдамчиларини ўқитиш, яхши натижага эришган камида 200 нафар салоҳиятли ҳоким ёрдамчиларини Хитойга амалиёт ўташга юбориш вазифаси қўйилди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
5.0K viewsedited  12:21
Ochish/sharhlash