Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.11K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 740

2021-02-01 16:40:43
Ижтимоий тармоқлар орқали Юнусобод тумани “Qozog‘iston” турар жой мажмуаси ёнидаги дарахтлар таг қисмидан бетон билан қопланаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушди.

Ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ҳокими Жахонгир Ибрахимов жойига чиқиб ўрганиш ишларини олиб борди ва зудлик билан йўл қўйилган камчиликни тузатиш бўйича кўрсатма берди.

Ҳокимлик ахборот хизмати хабар беришича, айни вақтда муаммо бартараф этилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
13.2K views13:40
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:49:01
Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан бош имом-хатиблар иштирокида тайёрланган «Ёшлар тарбиясига беэътибор бўлманг!» номли тарғибот ролиги.

Ушбу видеолавҳа «Ўзбекистон 24», «УзРепорт», «Севимли», «Му5», «Маданият ва маърифат», «Маҳалла», «Ўзбекистон тарихи», «Оилавий», «Ўзбекистон» телеканаллари орқали мунтазам намойиш этилмоқда.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
15.0K views12:49
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:17:03 «Британча» штаммни аниқлаш шу даражалик қийин жараёнми, нега уни аниқлаш учун беш кун вақт сарфланди?

АОКАдаги брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков саволларга жавоб қайтарди:


“Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази томонидан “Британча” штаммни генетик аниқлаш жараёнига тахминан 5 кун вақт сарфланди. Бу жараён анча мураккаб ҳисобланиб, ҳар бир босқичини алоҳида назорат қилиш талаб этилади.

Шу кунгача марказ томонидан “Британча” штамм мавжудлиги эҳтимоли бўлган COVID-19 вируси аниқланган 33 нафар беморнинг бурун бўшлиғидан олинган суртмалар текширилди.

Биринчи босқичда — барча тақдим этилган намуналарнинг коронавирус РНКси ДНК шаклга ўтказилди. Сабаби, вирус РНК шаклда бўлиб, у билан ишлаш учун уни аввал ДНК шаклга ўтказиш талаб этилади.

Иккинчи босқич Реал Тайм ПЦР реакцияси ёрдамида “Британча” штаммнинг маркер мутацияси скрининги ўтказилди. Бу усул ҳам марказ олимлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, илк бор реал беморлар таҳлилида қўлланилди.

Бу усулни оптималлаштиришга тўғри келган бўлиб, бир қатор такрор тажрибалар ўтказиш орқали, хатога йўл қўймаслик учун замин яратилган. Айнан мана шу босқичда биз шубҳали намунани аниқладик, аммо мазкур намунада “Британча” штаммга хос бўлган қатор бошқа мутациялар ҳам мавжуд эканига ишонч ҳосил қилиш керак эди.

Сўнгра намунани секвенлашга (генларнинг ДНК кетма-кетлигини аниқлашга) тайёрланди. Бунинг учун коронавирус геноми участкалари сунъий шароитда кўпайтирилиб, тозаланади. Бу энг қийин жараён ҳисобланиб, бир қатор реакциялар қўлда амалга оширилишига тўғри келган. Кейин эса ДНКнинг қайта ишланган ва тайёрланган бўлаклари аппаратга — секвенаторга жойланиб, бевосита генетик таҳлили қилинган.

Учинчи босқич — сўнггиси ҳисобланиб, унда олинган натижалар компьютерда қайта ишланди, халқаро маълумотлар базасидаги генетик кетма-кетликлар билан солиштирилди. “Британча” штаммга хос қатор мутациялар мавжудлиги тасдиқланганидан кейингина маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилди”.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
15.1K views11:17
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:27:19
Талабаларнинг рейтинг дафтарчаси, қайд варақаси, ўқитувчилар дарс режаси ҳамда журнали тўлиқ электрон шаклга ўтади

Абдували Холиков, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи:

«Олий таълим муассасаларида таълим жараёни тўлиқ кредит-модел тизимига ўтгач, барча ишлар электрон шаклга ўтказилади. Рейтинг дафтарчаси, талабаларнинг қайд варақаси, ўқитувчилар дарс режаси, журнали ҳамда талабалар журналини юритишда қоғоз кўринишидан бутунлай воз кечилади.

Электрон шаклда баҳолар бўйича ҳам шаффофлик яратилади. Ўқитувчи баҳоларни қачон қўйиши, қандай асосларга кўра баҳоланиши аниқ бўлади ва белгиланган муддат ўтгач, ўқитувчи баҳони ўзгартиришига имкон бўлмайди. Ҳаттоки қайсидир сабаб билан ўзгартирилса ҳам бу ҳақдаги маълумотларни сақлаб қоладиган тизим яратилмоқда».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
14.6K views10:27
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:12:42 Ойлик маошдан солиқ учун ариза ёздирмасдан ушлаб қолиш мумкинми?

Темур Комилов, Халқ таълими вазири ўринбосари:


«Меҳнат кодексининг 164-моддасида ишчи ёки ходимнинг ёзма розилигисиз қайси маблағларни ушлаб қолиш мумкинлиги белгиланган.

Биринчидан, ойлик маошдан ушлаб қолинадиган 12% даромад солиғи — бу мажбурий бўлиб, розилигидан қатъий назар ундирилади.

Агар мол-мулк, ер ёки бошқа солиқлардан суднинг ижро ҳужжатлари мавжуд бўлганда ҳам ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиш мумкин бўлади.

Шунингдек, иш хақи ёки хизмат сафари учун ортиқча тўланган аванс ҳам ходим фаолият кўрсатаётган жараёнда унинг розилигисиз кейинги ойлигидан ушлаб қолинади. Худди шундай, ишлаб турган даври учун меҳнат таътили олиб, лекин меҳнат таътили даврида меҳнат шартномаси бекор қилинса, ишланмаган давр учун тўланган меҳнат таътили пули ҳам ушлаб қолинади. Ходимга нисбатан қўлланилган интизомий жазолар ва ходим томонидан иш берувчига етказилган зарар суммалари ҳам ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин.

Турли жамиятларга тўловлар, взнослар, ажратмалар ходимларнинг ёзма розилигисиз ёки уларни мажбурлаб ушлаб қолиниши мумкин эмас.

Агар халқ таълими тизимида мажбурий тўловлар борасида шикоят бўлса, қисқа рақам 1006 га ёки 99 988 10 06 рақамига, «Устоз овози» деган платформа ташкил этганмиз, https://ustozovozi.uzedu.uz/ манзилига тизимдаги ҳар қандай муаммолар бўйича мурожаат этишлари мумкин».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
13.4K views10:12
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:47:25 Фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун қўшимча маблағ тўлайди

Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиков маълум қилди.



«Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини кредит-модел тизимида ташкил этиш ишлари 2020-21-ўқув йилидан жорий этиб келиняпти.

Асосий ўзгаришлар — илгари ўқув ҳафталари 38-40 ҳафта атрофида бўларди. Кредит-модел тизими жорий этилгач, бу муддат 36 ҳафтага тушди. Соддароқ қилиб айтганда, академик дарс жараёнлари 10 ойдан 7,5-8 ойга туширилди.

Талаба бир семестрда 15 ҳафта таҳсил олади. Агар бир семестрга 18 ҳафта ажратилган бўлса, унинг икки ҳафтаси талабалар учун ўзлаштирилмаган фанларини ўзлаштиришга, яна бир ҳафтаси янги фанлар ҳамда ўқитувчиларни танлашга сарфланади.

Яна бир муҳим жиҳати — учинчи, ёзги семестр ҳам қўшилган. Бу — таътил даврига тўғри келади ва талабаларнинг аризасига кўра, фанлардан баҳо олмаганлар учун ташкил этилади. Учинчи семестр учун ариза берган талабалар белгиланган тартибда қўшимча маблағни амалга оширади.

Ҳозирча бу тизим бўйича саволлар бўляпти, аммо уч йилдан сўнг барча бу тизимга тўлиқ мослашади», — деди Холиқов.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
14.9K views09:47
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:30:47 Олий таълим тизимида бюджет маблағлари сарфида қонунбузилиш ҳолатларига изоҳ берилди

Салоҳиддин Тошматов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси бошлиғи:


«Мақсадсиз харажатлар бўйича олий таълим тизимида 5 миллиард сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Биз вазирликда тегишли бошқармалар мутасаддилари билан мазкур масалани таҳлил қилдик.

Давлат молиявий назорат департаменти ва прокуратура органлари билан ҳамкорликда 306 та таълим муассасаси ўрганилди. Ҳисоботда 14 та олий таълим муассасаси, 4 та академик лицей, 3 та ҳудудий касб-ҳунар ва 285 та ўрта махсус таълим муассасасида аниқланган ҳолатлар кўрсатиб ўтилган.

Бюджет ташкилотидаги тегишли молиявий бўлимнинг ходимлари ҳар йили жадвал асосида Молия вазирлигининг ўқув курсларида ўқитиляпти. Лекин шунга қарамасдан, салбий ҳолатлар учраб турибди.

Олий таълим тизимидаги бош аудиторлар муассасадаги биринчи раҳбар бошчилик қиладиган таркибий бўлинмадан чиқарилди. Бу уларнинг фаолияти мустақил ва холисона бўлишини таъминлайди».

АОКАдаги матбуот анжуманидан

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
13.7K views09:30
Ochish/sharhlash
2021-02-01 11:30:19 Эрта никоҳ, эрта туғруқ ва низолар — Ўзбекистонда оилалардаги нотинчликка нима сабаб бўлаётгани маълум қилинди

АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева соҳага оид саволларга жавоб берди:


Ажримларнинг олдини олишда вазирликнинг иштироки қай даражада?

Соҳа масъуллари ва жойлардаги жамоатчилик вакиллари билан олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2020 йилда мамлакатимиз бўйича 19 948 та низоли, 13 та эрта никоҳ қайд этилган, 144 та эрта туғруқ ҳолатлари кузатилган оилалар аниқланган ҳамда бунинг натижасида мазкур оилаларда турли ижтимоий муаммо ва нотинчликлар келиб чиққан.

Вазирлик ташаббуси билан ташкил этилган махсус Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан олиб борилган тизимли ишлар натижасида умумий ҳисобда 153 60 та оиладаги турли нотинчлик ҳолатларига барҳам берилди.

Ажримлар ўтган йилда ҳар йилгидан кўра кам қайд этилди. Жумладан, биргина ажралиш ёқасига келиб қолган 20 952 та оила яраштирилди, 12 минг 851 та оиланинг никоҳи қонунийлаштирилди. Энг муҳими, оилавий ажримлар сони 2019 йилдаги 31 389 тадан 28 232 тага ёки 3 157 тага камайишига эришилди.


«Мўътабар аёл» кўкрак нишони кимларга ва қачон берилади?

«Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббус кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланади.

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида «Мўътабар аёл» кўкрак нишони тақдирланган аёлларга вазирлик раҳбарияти томонидан тантанали равишда топширилади. Мукофотланганларнинг рўйхати ОАВда эълон қилинади.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
14.6K views08:30
Ochish/sharhlash
2021-02-01 11:07:03
Бугун, 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ташкил топганига 2 йил тўлди.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Э.Бекмуродова хабар берди.


РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
13.6K views08:07
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:36:39 Шаҳар ва қишлоқларда нечта маҳалла бор? Қанчаси тоғли, чўл ва чегара ҳудудида жойлашган?

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева шу ҳақда маълумот берди:


2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, юртимизда 9 168 та фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларнинг:

8 877 таси — маҳалла фуқаролар йиғини;

161 таси — овул фуқаролар йиғини;

89 таси — қишлоқ фуқаролар йиғини;

41 таси — шаҳар фуқаролар йиғинидан иборат.

Мазкур фуқаролар йиғинларининг 10 таси — жамоатчилик асосидаги,
11 таси — ҳарбий шаҳарчаларда жойлашган фуқаролар йиғинлари ҳисобланади.

Энг кўп — 1000 дан ошиқ маҳаллага эга ҳудуд сифатида Самарқанд вилояти етакчилик қилади. Бу вилоятда ҳозирги вақтда 1 100 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Ундан сўнг Тошкент вилояти 10 48 та, Фарғона вилояти 1041 та маҳалла билан кейинги ўринларни банд қилган.

Фуқаролар йиғинларининг географик жойлашувига тўхталадиган бўлсак, республикамиздаги 1 830 та маҳалла фуқаролар йиғини — шаҳарларда, 1 205 таси — туман марказларида жойлашган.

Туман марказигача 30 км бўлган масофада жойлашган маҳаллалар сони — 4 839 тани, туман марказидан 30 км ва ундан олис масофада, тоғли ва чўл ҳудудларда жойлашган фуқаролар йиғинлари сони — 720 тани ташкил этади.

Чегара ёки анклав ҳудудларда жойлашган фуқаролар йиғини сони эса 574 тани ташкил этади.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
16.7K viewsedited  07:36
Ochish/sharhlash