Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.11K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-05-15 15:07:00
Шунингдек, дастурда иштирок этаётган тадбиркорларга божхона расмийлаштируви пайтида “яшил йўлак” тартиби қўлланилади.

Дастурга кирган тадбиркорларга инфратузилма, ер ва бино-иншоотлар билан таъминлашда қўшимча енгилликлар берилади:

- ер, бино-иншоотларни аукцион орқали хусусийлаштиришда бўлиб тўлаш имконияти яратилади;

- қиймати 50 миллиард сўмдан юқори лойиҳалар бўйича инфратузилма харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Солиқ ва божхона имтиёзлари тўлиқ берилишини, арзон кредитлар ўз вақтида ажратилишини таъминламаган раҳбарларга жавобгарлик чоралари кўриб борилади.

Давлатимиз раҳбари ушбу тизим бир марталик иш эмас, давомли жараён бўлиши зарурлигини қайд этди.

Вазирлар Маҳкамаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Иқтисодиёт ва молия вазирликларига жойларга чиқиб, тадбиркорлар кўтарган муаммо ва таклифларни ўрганиш ва уларга кўмаклашиш топширилди.

Мутасаддилар олдига йил якунига қадар ушбу янги тизим асосида 550 минг аҳолини ўқитиб, камбағалликдан чиқариш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
4.9K viewsedited  12:07
Ochish/sharhlash
2023-05-15 14:49:53
Дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга солиқлардан алоҳида имтиёзлар берилади. Жумладан:

камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминласа, мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади;

камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади;

5 миллион сўмгача иш ҳақи тўлаётган тадбиркорларга ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади.

Шунингдек, дастурда қатнашадиган тадбиркорлар солиқ ва божхона маъмурчилигида енгилликлар олади. Хусусан:

улар фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди;

уларга қўшилган қиймат солиғи, шунингдек, ортиқча тўланган солиқлар текширувсиз қайтариб берилади;

қўшилган қиймат солиғи бўйича гувоҳнома муддатидан илгари бекор қилинмайди;

барча солиқлардан қарздорликни бир йилгача кечиктириб тўлаш имкони берилади;

божхона тўловларини суғурта кафолатисиз олти ойга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
5.0K viewsedited  11:49
Ochish/sharhlash
2023-05-15 14:33:47
1 июндан бошлаб “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури жорий этилади

Ҳар йили касб-ҳунарга ўқитишга 200 миллиард сўм ажратилаётгани, аммо бу маблағлар тадбиркорлик субъектларининг мутахассисларга эҳтиёжи билан боғланмагани кўрсатиб ўтилди.

Худди шундай, тадбиркор ҳам йилига катта харажат қилиб, ўзи учун минглаб мутахассис тайёрлашга мажбур. Лекин бунда давлат қўллаб-қувватлови керак.

Президент аҳоли бандлигини таъминлаш ва малакали мутахассислар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида тадбиркорликка янада кенг имкониятлар яратиш ва молиявий рағбатлар тақдим этиш зарурлигини қайд этди.

Шу мақсадда 1 июндан бошлаб “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади.

Дастурга 2023-2024 йилларда жами 1 миллиард доллар ажратилади.

Бу маблағлар ҳисобидан:

камбағал оилалар аъзосини касбга ўқитиб, ишли қилиш бўйича лойиҳа аҳамиятига қараб, амалдагидан паст фоизларда ва узоқроқ муддатга кредит берилади;

тадбиркорнинг “амалий мономарказ” ташкил қилиш ва жиҳозлаш ҳамда касбга ўқитиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
5.4K viewsedited  11:33
Ochish/sharhlash
2023-05-15 14:20:14
Ҳар йили 100 мингта замонавий корхона ишга тушмоқда. Уларга 300-400 минг малакали мутахассис керак. Шунингдек, хусусий секторда йилига 200 мингта бўш иш ўрни пайдо бўлмоқда.

Лекин касб-ҳунар мактаблари, коллеж, техникум ва мономарказларда бунча малакали мутахассисни тайёрлашга салоҳияти ҳали етарли эмас.

Охирги беш йилда тадбиркорлар сони 285 мингдан 590 мингтага кўпайди. Бу битта туманда 2,5 мингдан ортиқ ёки бир маҳаллада 50 нафардан тадбиркорлар синфи шаклланди дегани.

Президент жойларда тадбиркорлар билан манфаатли ҳамкорлик қилиниб, улар қўллаб-қувватланса, туманда, маҳаллада бандлик масаласини ҳал қилиш учун имкониятлар янада кўпайишини таъкидлади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
5.2K viewsedited  11:20
Ochish/sharhlash
2023-05-15 14:10:17
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва хавфни таҳлил қилиш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
4.9K views11:10
Ochish/sharhlash
2023-05-15 14:04:35
Президент раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги босқичга ўтиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Қайд этилганидек, охирги уч йилда камбағалликни қисқартириш бўйича алоҳида тизим жорий қилиниб, молиявий инструментлар, инфратузилма масалалари ҳал қилинди.

Жорий йил бошида туманлар 5 та тоифага ажратилиб, ҳар бирига шароитига қараб енгилликлар берилди.

Ҳар йили оилавий тадбиркорликка 13 триллион сўм кредит ва 1,5 триллион сўм субсидиялар ажратилмоқда.

Натижада ўтган йили 1 миллион нафар, 2023 йилнинг биринчи чорагида 210 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилди.

“Учта дафтар” ва Ижтимоий ҳимоя реестри орқали 2 миллион 300 минг муҳтож оилалар, хотин-қизлар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган ватандошларимиз моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
5.9K viewsedited  11:04
Ochish/sharhlash
2023-05-15 13:39:47
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш ишларини янги поғонага олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
6.2K viewsedited  10:39
Ochish/sharhlash
2023-05-15 12:26:20 РАСМИЙ АХБОРОТ

Жорий йилнинг 31 январь куни Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан

Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “ж”, “з”, “о” бандлари, 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “в” банди, 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми, 134-моддаси (қабрни таҳқирлаш), 137-моддаси (одам ўғрилаш) 3-қисми “б” банди ва 226-моддаси (маъмурий назорат қоидаларини бузиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган А. Т. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган) га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг иш юритувига келиб тушди.

Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ мазкур жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
6.9K viewsedited  09:26
Ochish/sharhlash
2023-05-15 10:50:10
«Аёллар, бизнес ва қонун» индексида Ўзбекистон «Ҳаракатчанлик», «Тадбиркорлик» ҳамда «Кўчмас мол-мулклар» каби кўрсаткичларнинг ҳар бири бўйича 100 баллдан тўплаган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Оила ва хотин-қизлар" илмий тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиева маълум қилди.

Шунингдек, «Иш жойи» кўрсаткичи бўйича 50 балл, «Ойлик тўлов» кўрсаткичи бўйича 25 балл, «Никоҳ» кўрсаткичи бўйича 80 балл, «Пенсия» кўрсаткичи бўйича 50 балл, «Ота-оналик» кўрсаткичи бўйича 60 балл тўплаган.

«Глобал Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик» индексининг асосий индикаторлари сифатида Парламентдаги аёллар улуши (28,7%), Аёлларнинг бандлиги (48,7%), Аёлларнинг молиявий хизматлардан фойдаланиш қамрови (36%), Аёлларнинг таълим олишининг ўртача давомийлиги (11,6 йил), Аёлларнинг уяли телефонлардан фойдаланиш даражаси (76,5%), Аёлларга нисбатан ҳуқуқий дискриминациянинг йўқлиги (70,6 балл), Дискриминацион нормаларнинг мавжудлиги (32%), Яқин ҳамкор томонидан зўравонлик (7,3%), Жамоат хавфсизлиги (85,7%) билан Ўзбекистон Республикаси дунё мамлакатлари орасида 74-ўринни эгаллаган.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
7.3K views07:50
Ochish/sharhlash
2023-05-15 10:05:10
Глобал гендер индекс рейтингларида Ўзбекистон ўрнини мустаҳкамлаш масалалари

АОКАда "Оила ва хотин-қизлар" илмий тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
6.7K views07:05
Ochish/sharhlash