Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.11K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-05-15 09:33:33
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Туркия етакчисини мамлакатда президентлик ва парламент сайловлари муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади. Уларнинг якунларига кўра, сайловчиларнинг кўпчилиги амалдаги Президент ва Республика альянсига овоз берган.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
7.1K views06:33
Ochish/sharhlash
2023-05-15 08:53:59
Жорий йилнинг 4-13 май кунлари Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрида муайтай бўйича катталар ўртасида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида мамлакатимиз терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Олтин медал:
54 кг, Зубайр Ҳусанов

Кумуш:
51 кг, Далер Собиров
75 кг, Раҳматжон Ходжаев

Бронза медал:
91 кг, Акобир Қахрамонов
75 кг, Наимжон Тўхтабоев


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
7.1K views05:53
Ochish/sharhlash
2023-05-15 07:01:06
15 май, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


Брифинг

Мавзу:
Глобал гендер индекс рейтингларида Ўзбекистон ўрнини мустаҳкамлаш масалалари
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Нодира Эгамбердиева, "Оила ва хотин-қизлар" илмий тадқиқот институти директори


Матбуот анжумани

Мавзу: Озиқ-овқат хавфсизлиги ва хавфни таҳлил қилиш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
7.5K viewsedited  04:01
Ochish/sharhlash
2023-05-14 18:17:05
16-18 май кунлари Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йигилиши бўлиб ўтади. Бу йилги тадбирнинг асосий мавзуси (Investing in Resilience) “Иқтисодий чидамлилик ва барқарорликка инвестициялар киритиш”, деб номланди.
———
16-18 мая в г.Самарканде состоится 32-е Ежегодное заседание Совета управляющих Европейского банка реконструкции и развития (ЕБРР), под общей главной темой - «Инвестиции в жизнеспособность» (Investing in Resilience).
———
On May 16-18, the 32nd Annual Meeting of the Board of Governors of the European Bank for Reconstruction and Development (EBRD) will be held in Samarkand, under the general main theme - "Investing in Resilience".

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
9.2K views15:17
Ochish/sharhlash
2023-05-14 17:22:52
Юртимизга Pfizer вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

Бугун мамлакатимизга Литва давлатидан гуманитар ёрдам сифатида 684920 доза Pfizer вакцинаси келтирилди.

Санэпидқўмита Ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
8.8K views14:22
Ochish/sharhlash
2023-05-14 14:01:12
2023 йилнинг 18 май куни Тошкентдаги  “Hilton” меҳмонхонасида  “Камбағалликни қисқартириш бўйича илғор тажрибаларни ҳаётга татбиқ этиш” мавзусида II Халқаро форуми бўлиб ўтади!

Форумда Массачусетс технология институти профессори, иқтисодиёт бўйича Алфред Нобел мукофоти лауреати, АҚШ Миллий Фанлар Академияси аъзоси, J-PALЖ – камбағалликка қарши кураш бўйича глобал тадқиқот маркази асосчиларидан бири Abxijit Banerji ва шу соҳадаги бошқа экспертлар ҳам иштирок этади.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
8.5K views11:01
Ochish/sharhlash
2023-05-14 11:34:51 Оилавий тадбиркорлик учун 14 фоиздан кредит берилади

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоизда қуйидагилар учун ажратилади:

оилавий тадбиркорлик, даромад топиш ва фаолиятини кенгайтириш учун аҳоли ва тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;

чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, “дала дўконлари” қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилга;

боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш учун, артезиан қудуқларини қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача;

оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача;

“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш учун – 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача.

Мазкур кредитлар “Агробанк” АТБ, АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” орқали ажратилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
10.3K views08:34
Ochish/sharhlash
2023-05-14 09:12:35
“Хоразм миллий табиат боғи”да ноёб ҳайвонлар парвариш қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 декабрдаги “Хоразм миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига асосан Амударё делтасида табиий тўқай ресурсларини муҳофаза қилиш, уларни қайта тиклаш ҳамда Хоразм вилоятидаги чўл экотизимларини сақлаш ва вилоятда экотуризмни янада ривожлантириш мақсадида “Хоразм миллий табиат боғи” ташкил қилинган эди.

Хоразм Маъмун академияси, Урганч Давлат Университети, Фанлар Академиясининг Зоология институти  олимлари билан ҳамкорликда табиат боғида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш ва кўпайтириш  мавзусида 3 та грант лойиҳаси тайёрланган. Ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида 6 та экотуризм  маршрутлари ишлаб чиқилган. Табиат боғининг сунъий питомнигига 9 та Бухоро буғиси  олиб келиб парваришланмоқда. Яқин кунларда яна 45 бош буғи олиб келиш режалаштирилган.

Табиат ресурслари вазирлиги

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
8.3K views06:12
Ochish/sharhlash
2023-05-12 20:01:25
Жорий йил 18 май куни Hilton Tashkent City меҳмонхонасида “Камбағалликни қисқартириш бўйича илғор тажрибаларни татбиқ этиш” II Халқаро форуми бўлиб ўтади.

Форумда 200 дан ортиқ делегат, шу жумладан, камбағалликка қарши кураш бўйича J-PAL глобал ташаббуси, БМТ, БМТТД, ХМТ, Жаҳон банки, ЮНИCЕФ, ОТБ, ФТА, GIZ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар экспертлари иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбир Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва БМТ Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
3.9K views17:01
Ochish/sharhlash
2023-05-12 19:18:15
Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги Жангоҳ маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди ва аҳоли билан суҳбатлашди, Абдулла Қодирий кўчасидаги янгиланган хиёбонни кўздан кечирди.

– Маҳаллада “бешлик” тизимини жорий қилиб, кенг имкониятлар бердик. Бугун улар аҳоли билан давлат ўртасида кўприк. Бу кўприк қанча адолатли, шаффоф, мустаҳкам бўлса, халқимиз шунча рози бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
4.7K views16:18
Ochish/sharhlash