Get Mystery Box with random crypto!

“Ўзагросуғурта” АЖнинг онлайн суғурта хизматлари яна тўрттага | Расмий хабарлар I Официальные новости

“Ўзагросуғурта” АЖнинг онлайн суғурта хизматлари яна тўрттага кўпайди

Жамият томонидан яна тўртта онлайн суғурта хизматлари, хусусан, аҳоли уй-жойларини суғурта қилиш, ваксинасия (CОВИД-19) оқибатларидан суғурта қилиш, ҳомиладор аёллар ва уларнинг ҳомиласи (боласи)ни суғурта қилиш ҳамда болаларни бахтсиз ҳодисалардан комплекс суғурта қилиш хизматлари йўлга қўйилди.

Бунда:
Аҳоли уй-жойларини суғурта қилиш – ёнғин, портлаш, кучли шамол, кучли жала, кўчки, тошқин, сел ва бошқа офатлар натижасида уй-жойга шикаст етганда;

Ваксинасия (CОВИД-19) оқибатларидан суғурта қилиш – CОВИД-19 ваксинасияси доирасида қабул қилинган, расман ҳужжатлаштирилган ваксинанинг салбий оқибатлари натижасида шахснинг тўлиқ меҳнат қобилиятини йўқотганда ёки вафот этганда;

Ҳомиладор аёллар ва уларнинг ҳомиласи (боласи)ни суғурта қилиш – 18 ёшга тўлган ва 40 ёшдан ошмаган, муомала лаёқатига эга, аёлнинг ўзи ва ҳомиласи (боласи) саломатлиги ва ҳаётига зарар етганда;

Болаларни бахтсиз ҳодисалардан комплекс суғурта қилиш – 18 ёшгача бўлган болаларнинг бахтсиз ҳодисалар, юқумли касалликлар билан касалланиши оқибатида соғлиғига зарар етганда ёки ушбу ҳодисалар натижасида вафот этганда суғурта бадали тўлаб берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк