Get Mystery Box with random crypto!

Эртага 'Сукунат' куни Бугун муддатидан илгари Ўзбекистон Ре | Расмий хабарлар I Официальные новости

Эртага "Сукунат" куни

Бугун муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясида президентликка номзодлар учун белгиланган сайловолди ташвиқотнинг охирги куни.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг тегишли моддаларига кўра сайлов куни ва овоз бериш кунига бир кун қолганда ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Шу билан бир қаторда, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк