Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда “Ички уфқ: 30-йиллар Ўзбекистони Элла Маяр суратла | Расмий хабарлар I Официальные новости

Самарқандда “Ички уфқ: 30-йиллар Ўзбекистони Элла Маяр суратларида” кўргазмаси очилди

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетининг “Art station by Silk Road University" галереясида илк бор Швейцария элчихонаси билан ҳамкорликда кўргазма ташкил этилмоқда.

Кўргазмада намойиш этилган фотосуратлар 20 асрнинг 30-йилларидаги Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қорақалпоғистон шаҳарларининг ҳавоси ва муҳитини акс эттиради.

Унда Маярнинг 1932 йилда Ўзбекистонда Марказий Осиё бўйлаб етти ойлик саёҳати чоғида олган фотосуратлари тақдим этилган.

Ўша саёҳат таассуротлари матн ва суратлар кўринишида унинг “Осмон тоғларидан қизил қумларга” китобида жамланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк