Get Mystery Box with random crypto!

Инфографика: 2017-2022 йилларда Ўзбекистонда қора металлургиян | Расмий хабарлар I Официальные новости

Инфографика: 2017-2022 йилларда Ўзбекистонда қора металлургиянинг ривожланиши

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида Ўзбекистонда қора металлургиянинг 6 йил давомида ривожланиш динамикаси келтирилган.

Сўнгги йилларда қора металлургияга ихтисосликдаги юзлаб янги корхоналар пайдо бўлди, уларда 45 минг киши меҳнат қилмоқда. Соҳага алоқадор корхоналар сони 450 тадан ошди.

2017/2022 йилларда Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ҳажми 744,2 минг тоннадан 1171,6 минг тоннага ошиб, 57,4 фоизга ўсди.

Агар 2017 йилда мазкур тармоқда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 15,4 трлн сўмни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 106,4 трлн сўмга етди.

Халқаро қора металлардан тайёрланган маҳсулотлар бозоридаги юқори рақобат муҳити шароитида мамлакатимиз металлурглари экспорт ҳажмини ошириш борасида катта ютуқларга эришишди. Сўнгги 6 йилда экспорт ҳажми 40 фоиздан ортиққа ўсиб, 152,8 млн доллардан 215,1 млн долларга етди.

Видео

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк