Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 105.82K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 156

2023-02-05 19:31:37
Расмдаги аёл Фотима Ўктамова

Уни таниганлар кўп йиллардан буён оммавий ахборот воситалари соҳасида ишлашини билади. У узоқ йиллардан бери сурункали буйрак етишмовчилиги касаллиги билан курашиб келади.

Моддий имконияти сабаб буйрак кўчириш амалиётини ўтказа олмаяпти. Унинг айтишича, донор бор, аммо амалиётга 10 000 доллар пул зарур. Шу сабабли хайр-саҳоватли инсонлардан ёрдам сўрамоқда.

Карта рақами: 9860030367673560
36.8K views16:31
Ochish/sharhlash
2023-02-05 17:36:32
Президент тадбиркорга: қўрқма, орқага қарама, олдинги прокурорлар бизда йўқ энди.
42.6K views14:36
Ochish/sharhlash
2023-02-05 08:34:29 Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда ўртача ойлик иш ҳақи қанча?

Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи 3,7 млн сўмни ташкил этган.

Қўшниларимизда:
— Қозоғистон - 6,8 млн сўм;
— Қирғизистон - 3 млн сўм;
— Тожикистон - 1,8 млн сўм;
— Туркманистон - 3,1 млн сўм.
— Россияда - 10,9 млн сўм;
— Туркиядаги юқори инфляция сабаб маошлар тушган. Ҳозирда мамлакатнинг ўртача ойлик иш ҳақи - 6,1 млн сўм.
— Японияда - 25,5 млн сўм;
— АҚШда - 63,9 млн сўм;
— Швейцарияда - 81,9 млн сўм.
— Лихтенштейн (67,6 млн сўм) ва Дания (72 млн сўм).

Энг паст:
— Кубада 523 минг сўм;
— Конго 916 минг сўм.



Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYULL
21.4K views05:34
Ochish/sharhlash
2023-02-04 16:53:00 Биз ортга кетаяпмизми ёҳуд "обончилик" ҳақида

Яқинда Наманганга борганимда Мирзохид исмли йигит билан бозор айлангандик. Ўшанда бу йигит бозордаги кўпчиликни қийнаётган бир-икки муаммони айтди.

Бозорқўмга илтимос қилдим: икки кунда ҳал қилишибди.

Кейин Мирзохид ҳақида тармоқларда аноним иғволар тарқалди. Бирор далил бўлмагани учун ишонмадим.

Бир қатор одамлар яқинда бу йигит қамалади, дейишганда ҳам ишонмадим. Танқид қилган ҳамма қамалаверадими нима?

Бироқ куни кеча катта эҳтимол билан топшириқлар бўйича ишлайдиган, мустақил бўлмаган нохолис бир судимиз ўша Мирзохидни беш суткага қамабди.

Ғалати иш бўлди. Мирзохид қамалишидан бир оз олдин менга қўнғироқ қилиб, Наманганда Президент ташрифи бўладиган кўчани тасвирга олаётганида номаълум аёл келиб камерасига ташлангани, атайин ҳалақит бериб, мени ёритасан дея ёқасидан олмоқчи бўлаётганини айтди. Обончи аёл.

Мен хушёр бўлинг, дея олдим холос.

Бир соатлар ўтиб у яна қўнғироқ қилиб, ўша аёлни гапи билан мени ички ишлар "задержания" қилди, ҳақорат қилди, деб тухмат уюштирди, дейишга улгурди холос.

Сўнг унга қайтиб туша олмадим. Наманган вилоят прокурори ўринбосарига қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирдим. Бефойда.

Хоп шунга нима қибди энди, дейишингиз мумкин.

Биласизми, гап қамалган йигитни ўзида эмас: сўз эркинлиги, демократия ва фуқаролик жамияти фаолларига бўлаётган муносабатда.

Афсуски блогерлар ва фаолларга қарши обончи аёлларни ёллаш одат тусига кириб бораяпти.

Хавф шундаки, Мирзохид каби фарзанди бор аёллар мана шу каби тухмат бўхтон уюштиришга рози бўлишаётгани. Кун келиб, тухмат сабаб қамалаётганларни ўрнида ўша обончи аёлларни фарзанди ҳам бўлиши мумкин-ку аҳир. Оналар шундай қилишадими?

Алам қилаётгани: сўз эркинлигини бўғиб, демократияга ҳужум қилишда айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи эркаклар аёллардан шундай услубда фойдаланиш даражасида пасткашликка бораётгани эркак сифатида шахсан мени ҳам ҳамиятимга тегмоқда. Бошқа йўли йўқмиди шунчалик деворасан одам.

Беш суткага қамаган судни холислиги ҳақида-ку гап ҳам йўқ. Мени мустақил бўлмаган бу суд адолатли ва қонуний бўлганига ҳеч ким ишонтира олмайди.

Демак, биз ортга кетаяпмиз деган гаплар бекорга болаламаяпти. Назаримизда бу Президент олиб бораётган демократик ислоҳотларни синдириш мақсадида атайин уюштирилаяпти.

@r_kusherbayev
40.3K views13:53
Ochish/sharhlash
2023-02-04 13:58:40
Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради

Туркманистон президенти С.Бердимуҳаммедов фармойишига кўра, "Туркменгаз" Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва биродарлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистонга тегишли миқдорда бепул суюлтирилган газ беради.

@r_kusherbayev
39.5K views10:58
Ochish/sharhlash
2023-02-03 17:44:05
Тошкентдаги Анҳор бўйида қурилаётган бино Бўзсув канали қирғоқ бўйидан 10 метр масофада жойлашган бўлиб(тартиб бўйича 15 метр бўлиши керак), қурилишни амалга ошириш учун Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасидан рухсатнома ҳамда давлат экологик экспертиза хулосаси олинмаганлиги аниқланди. 

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар Экология бошқармаси томонидан қурилиш ташкилотига қурилиш ишларини тўхтатиш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича огоҳлантириш берилди.

Шунингдек, қонунбузилиши юзасидан тўпланган ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли судга даъво аризаси киритиш чоралари кўрилмоқда.

@r_kusherbayev
27.3K views14:44
Ochish/sharhlash
2023-02-03 11:20:19 Ўзбекистон демократия индексида 149-ўринга қўйилиб, “авторитар режим”га эга давлатлар қаторига киритилган

Ўзбекистон 2022 йил якунига кўра, Буюк Британиянинг The Economist Intelligence Unit (EIU) тадқиқот ташкилотининг Демократия индексида 167 давлат орасидан 149-ўринни эгаллаган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон демократиясига берилган баҳо 2,12 баллни ташкил этади. Бу кўрсаткич кетма-кет уч йилдан бери ўзгармаган.

Бу балл орқали Ўзбекистон “авторитар режим”га эга давлатлар гуруҳига киритилган.

Ўзбекистондаги демократия беш тоифада баҳоланган:

сайлов жараёнининг сифати ва плюрализм учун – 10 баллдан 0,08 балл;

ҳукумат фаолияти учун – 1,86 балл;

сиёсий иштирок учун – 2,78 балл;

сиёсий маданият учун – 5 балл;

фуқаролик эркинлиги учун – 0,88 балл.

Рейтингда Норвегия 9,81 балл билан пешқадамлик қилмоқда. Кучли бешликдан Янги Зеландия (9,61), Исландия (9,52), Швеция (9,39) ва Финляндия (9,29) жой олган.

Демократия масаласида биз учун шармандали ўрин бу. Хулоса қилиш керак, хулоса...

@r_kusherbayev
39.1K viewsedited  08:20
Ochish/sharhlash
2023-02-03 11:01:58 Халқнинг диққат-марказида туриб бирдан юқори лавозимни ўз хоҳиши билан тарк этиб, ундан пастроқ лавозимга ишга кирган инсон тарихда бўлганми, йўқми, билмадим, аммо шуниси аниқ-ки, Расул Кушербаев ҳеч ким кутмаган антиқа ишга қўл урди. Боз устига, собиқ ҳамкасблари эндиликда уни назорат қилишини билиб туриб шу ишга қўл ургани, бўлиб ҳам вазир даражасигамас, унинг маслаҳатчиси сифатида фаолиятини давом эттиришга рози бўлгани ўта ғайритабиий ҳодиса бўлса керак.

Билмадим, балки собиқ депутат мендан фарқли ўлароқ бошқача фикрдадир. Кушербаев бугунги парламент ва суд ҳокимиятининг вазирлик ва ҳокимлик олдидаги ўрнини жуда яхши билади, балки, у бу қарорни мансаб пиллапоясидаги шўнғишни эмас, аксинча ўсишни кўрган бўлиши ҳам мумкин. Зотан, собиқ депутат ўз тажрибасидан келиб чиқиб, янги Ўзбекистонда де-факто кимлар кимни назорат қилишини жуда яхши билади.

Бу тайинловга оид бошқа мулоҳазалар ва хавотирлар ҳам йўқ эмас: Табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси шамол қайси томондан эсаётганини ва келажак қандай кўринишда бўлишини аниқ билган ҳолда, фурсат борида фаолликни йиғиштириб қўйишни мақсад қилган. Ҳар ҳолда, у эндиликда ўзини ўзи танқид қилиб юрмаса керак (яна ким билсин, "эскиларни" танқид қилиб "очко" олиш бугунги кунда жуда кенг фойдаланадиган сиёсий тактика ҳисобланади, аммо бу тактиканинг ҳам умри қисқа — нари борса, 3 йил муваффақият олиб келиши мумкин, холос).

Нима бўлганда ҳам, бу воқеа, кўпчилик томондан жиддий эътибор беришга лойиқмас деб кўрилаётган бўлса-да, Ўзбекистон сиёсатида янги саҳифа очиб бериши аниқ. 1990-йилги сиёсий фаолларнинг, айниқса депутатларнинг тақдири репрессиялар-у қувғинликлар билан боғлиқ эди, буниси эса бошқачароқ - келишиш ва ўз томонга оғдириш сиёсати томон қадам ташлаган Янги Ўзбекистонни ифодалаб берди.

@fayzboguz
30.8K views08:01
Ochish/sharhlash
2023-02-03 08:14:02 Махсус органларни қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника ҳамда бошқа ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболлар белгиланади;

Ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда давлат-хусусий шериклик йўлга қўйилади;

"Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Президент Фармони

@r_kusherbayev
16.1K views05:14
Ochish/sharhlash
2023-02-02 21:51:56 Деҳқон ҳўжаликларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади

Президент қарорига мувофиқ:

деҳқон ҳўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади;

ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади. Бунда, ташаббускор лойиҳада камида ўттиз фоиз улуш билан иштирок этиши лозим;

илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредитни ўз вақтида амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини кенгайтириши учун кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади;

ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилади;

ажратилган кредитларни ўз муддатида қайтармаганларга дастурлар доирасида янги кредитлар берилишига йўл қўйилмайди.

Батафсил

@r_kusherbayev
36.6K views18:51
Ochish/sharhlash