Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 105.82K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 150

2023-02-20 18:03:31
Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган тожик кавраги ўсимлигининг табиий популяцияси, табиий кўпайиши ва қайта тикланишини таъминлаш мақсадида жорий йилдан бошлаб уч йил муддатга тожик каврагидан фойдаланишга мораторий жорий этилди.

Каврак ўсимлигининг "Қизил китоб"га киритилган ҳамда киритилмаган барча турларидан тегишли рухсатномасиз фойдаланганлик ва сотганлик учун жавобгарлик чоралари кўрилади.

Президент Фармони

@r_kusherbayev
14.1K views15:03
Ochish/sharhlash
2023-02-20 17:21:15 Президент қарори билан:

Миршод Курбанов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси лавозимига;

Фаррух Пулатов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига;

Лутфулло Умурзаков Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Улуғбек Мурадов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги директори лавозимига;

Мурат Мирзаев Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори лавозимига;

Дилшод Саттаров Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига;

Улугбек Эгамов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Манба
17.9K views14:21
Ochish/sharhlash
2023-02-20 17:18:46 Президент қарори билан қуйидагилар иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди:

Илҳом Норқулов;
Эркин Рустамов;
Адиз Бобоев;
Анвар Каримов;
Дилшод Султанов;
Гулнора Рахимова.


Президент қарори билан қуйидагилар инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди:

Нозимжон Холмуродов(вазирнинг биринчи ўринбосари);
Олимхон Рустамов;
Хуррам Тешабаев;
Ойбек Хамраев;
Сарвар Хамидов;
Бадриддин Абидов.

Шунингдек, Президент қарори билан Умид Мадаминов ва Аҳадбек Ҳайдаров қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
18.1K views14:18
Ochish/sharhlash
2023-02-20 13:37:53
"Яма"ларга қарши курашиш ҳафталиги" ҳақида

Қишдаги ёғин сочинлар сабабли йўлларда пайдо бўлган чуқурларни тўғирлаш ва ямаш мақсадида "ямаларга қарши курашиш ҳафталиги"ни ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Шахсан мен бу ташаббусни қўллаб-қувватлайман!

Йўллардаги "яма"лар одамларнинг кайфиятига таъсир кўрсатиш билан бирга, иқтисодий йўқотишлар ва транспортнинг нормал ҳаракатланишига ҳам ҳалақит бермоқда.

@r_kusherbayev
58.8K views10:37
Ochish/sharhlash
2023-02-20 11:41:00 "Агарда ким мактаблар қурилишидан маблағларни иқтисод қилса, у ўша маблағларга қамоқхоналар қуради".

Отто фон Бисмарк,
Германиянинг биринчи канцлери.


@r_kusherbayev
44.3K views08:41
Ochish/sharhlash
2023-02-20 08:48:39
Садир Жапаров Қирғизистоннинг барча президентларини давлат манфаати йўлида бирлаштирмоқда.

Асқар Акаев, Қурманбек Бакиев, Роза Отунбаева, Алмазбек Атамбаев, Сооронбай Жеенбеков ва Қирғизистоннинг амалдаги президенти Садир Жапаров “нейтрал ҳудудда” учрашишган.

Маълум қилинишича, Садир Жапаров ўзининг "Facebook"даги саҳифасида мурожаатини эълон қилган ва унда ҳозирги глобаллашув даврида фақат ички барқарорлик ва миллий бирликка давлатларни ривожлантиришини таъкидлаган.

"Ҳаммани бирлаштириб, халқ келажаги ҳақида ўйлаш керак, раҳбарлар бирлигисиз тарафдорлар бирлаша олмайди.

Аввалига халқ сайлаган, охири аянчли бўлган барча президентларни бир жойга жамласак, бир муштдек бирлашган ягона халқ бўлиб қоламиз, деган ўй кўпдан бери мени қийнаб келади.

Мен ниҳоят ғояни амалга оширдим ва мамлакатимиз бошида турган барча президентларни бир жойга тўпладим
”, деб ёзади Садир Жапаров.

Жапаровнинг қайд этишича, собиқ президентлар унинг ташаббусини қўллаб-қувватлашган.

@r_kusherbayev
32.3K views05:48
Ochish/sharhlash
2023-02-19 15:32:11 Президент Мисрга боради

Шавкат Мирзиёев Миср президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисининг таклифига биноан 20-21 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

@r_kusherbayev
26.0K views12:32
Ochish/sharhlash
2023-02-19 15:10:52
Дарахткушлик навбати Бухорога

Бухоро шаҳрининг Алпомиш кўчасидаги 16 туп дарахтлар “BUKHARA GOLDEN HOUSE” хусусий корхонаси томонидан ноқонуний равишда кесиб ташланган. Натижада табиатга 266 миллион 400 минг сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вилоят бошқармаси томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқий бахо бериш учун вилоят прокуратурасига тақдим этилган.

@r_kusherbayev
25.8K views12:10
Ochish/sharhlash
2023-02-19 08:32:59
Зилзила қурбонлари сони 46 мингга яқинлашди

Туркия ва Суриядаги зилзилалар оқибатида қурбон бўлганлар сони 46 минга яқинлашди. Шундан 40 минг нафари Туркиядаги зилзила қурбонлари.

Сурияда қурбонлар ҳақидаги маълумотлар бир неча кундан буён янгиланмаганлиги боис, у ердаги фожеа кўлами бўйича ҳақиқий аҳвол ҳозирча номаълум.

Маълум қилинишича, Туркияда қубонлар сони ортиши мумкин. Чунки у ерда 345 минг хонадонлар зилзила сабаб бузилган ва ҳамон кўплаб одамлар бедараклигича қолмоқда.

@r_kusherbayev
20.3K views05:32
Ochish/sharhlash
2023-02-18 15:47:35
Туркия вакили зилзилада АҚШни айбладими? Шов-шувларга сабаб бўлган видеода нима назарда тутилган эди

Туркия Коинот Агентлиги президенти Сердар Ҳусейин Йилдиримнинг сейсмик қуроллар мавжудлиги ҳақидаги нутқи ижтимоий медиада кун тартибига айланди

https://demokrat.uz/5062

Demokrat.uz Telegram канали
23.3K views12:47
Ochish/sharhlash