Get Mystery Box with random crypto!

Нодавлат (хусусий) ОТМ дипломи давлат ОТМ дипломи билан тенгми | Rasul Kusherbayev

Нодавлат (хусусий) ОТМ дипломи давлат ОТМ дипломи билан тенгми?

Ўзбекистон қонунчилигида нодавлат(хусусий) таълим ташкилотларининг ҳуқуқий мақоми, ташкил этиш тартиблари белгилаб қўйилган. Улар ўз фаолиятларини лицензия асосида олиб боради.

Шу боис, лицензия асосида ишлаётган нодавлат (хусусий) ОТМнинг дипломи Ўзбекистонда тан олинади ва талабаларига давлат ОТМ битирувчилари сингари наъмунадаги диплом берилади.

Нодавлат ОТМ дипломининг давлат ОТМ дипломидан фарқи йўқ! Ишга киришда ҳам бир хил юридик кучга эга.

@r_kusherbayev