Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентдаги Анҳор бўйида қурилаётган бино Бўзсув канали қирғоқ | Rasul Kusherbayev

Тошкентдаги Анҳор бўйида қурилаётган бино Бўзсув канали қирғоқ бўйидан 10 метр масофада жойлашган бўлиб(тартиб бўйича 15 метр бўлиши керак), қурилишни амалга ошириш учун Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасидан рухсатнома ҳамда давлат экологик экспертиза хулосаси олинмаганлиги аниқланди. 

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар Экология бошқармаси томонидан қурилиш ташкилотига қурилиш ишларини тўхтатиш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича огоҳлантириш берилди.

Шунингдек, қонунбузилиши юзасидан тўпланган ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли судга даъво аризаси киритиш чоралари кўрилмоқда.

@r_kusherbayev