Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон демократия индексида 149-ўринга қўйилиб, “авторитар | Rasul Kusherbayev

Ўзбекистон демократия индексида 149-ўринга қўйилиб, “авторитар режим”га эга давлатлар қаторига киритилган

Ўзбекистон 2022 йил якунига кўра, Буюк Британиянинг The Economist Intelligence Unit (EIU) тадқиқот ташкилотининг Демократия индексида 167 давлат орасидан 149-ўринни эгаллаган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон демократиясига берилган баҳо 2,12 баллни ташкил этади. Бу кўрсаткич кетма-кет уч йилдан бери ўзгармаган.

Бу балл орқали Ўзбекистон “авторитар режим”га эга давлатлар гуруҳига киритилган.

Ўзбекистондаги демократия беш тоифада баҳоланган:

сайлов жараёнининг сифати ва плюрализм учун – 10 баллдан 0,08 балл;

ҳукумат фаолияти учун – 1,86 балл;

сиёсий иштирок учун – 2,78 балл;

сиёсий маданият учун – 5 балл;

фуқаролик эркинлиги учун – 0,88 балл.

Рейтингда Норвегия 9,81 балл билан пешқадамлик қилмоқда. Кучли бешликдан Янги Зеландия (9,61), Исландия (9,52), Швеция (9,39) ва Финляндия (9,29) жой олган.

Демократия масаласида биз учун шармандали ўрин бу. Хулоса қилиш керак, хулоса...

@r_kusherbayev