Get Mystery Box with random crypto!

«Биткоин, ноткоин ва криптовалюталар билан савдо шаръан жоиз э | Rasul Kusherbayev

«Биткоин, ноткоин ва криптовалюталар билан савдо шаръан жоиз эмас!»

Мусулмонлар идораси Фатво маркази Ислом динида биткоин, ноткоин ва бошқа криптовалюталарда савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмаслигини маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу криптовалюталарда шариат томонидан пулга қўйилган талаблар йўқ. Криптовалюта — транзакцияларни ҳимоя қилиш ва янги бирликларни яратишни назорат қилиш учун криптографиядан фойдаланадиган рақамли ёки виртуал валюта.

Уларни бирор давлат ишлаб чиқармагани ёки расман тан олмагани, нархининг кескин ўзгарувчанлиги ҳамда унда қимор аломатлари борлиги у билан муомала қилиш ҳаром эканига асос бўлади, дейилади хабарда.

Марказ ҳозирда фақат электрон кўринишда мавжуд бўлган «рақамли пул»лар вақт ўтиши билан шариатга мувофиқ товар ва пулга қўйилган шартларга тўлиқ жавоб бера олсагина улардан фойдаланишнинг ҳукми ҳам ўзгариши мумкинлигини билдирган.

@r_kusherbayev