Get Mystery Box with random crypto!

Биз ортга кетаяпмизми ёҳуд 'обончилик' ҳақида Яқинда Наманган | Rasul Kusherbayev

Биз ортга кетаяпмизми ёҳуд "обончилик" ҳақида

Яқинда Наманганга борганимда Мирзохид исмли йигит билан бозор айлангандик. Ўшанда бу йигит бозордаги кўпчиликни қийнаётган бир-икки муаммони айтди.

Бозорқўмга илтимос қилдим: икки кунда ҳал қилишибди.

Кейин Мирзохид ҳақида тармоқларда аноним иғволар тарқалди. Бирор далил бўлмагани учун ишонмадим.

Бир қатор одамлар яқинда бу йигит қамалади, дейишганда ҳам ишонмадим. Танқид қилган ҳамма қамалаверадими нима?

Бироқ куни кеча катта эҳтимол билан топшириқлар бўйича ишлайдиган, мустақил бўлмаган нохолис бир судимиз ўша Мирзохидни беш суткага қамабди.

Ғалати иш бўлди. Мирзохид қамалишидан бир оз олдин менга қўнғироқ қилиб, Наманганда Президент ташрифи бўладиган кўчани тасвирга олаётганида номаълум аёл келиб камерасига ташлангани, атайин ҳалақит бериб, мени ёритасан дея ёқасидан олмоқчи бўлаётганини айтди. Обончи аёл.

Мен хушёр бўлинг, дея олдим холос.

Бир соатлар ўтиб у яна қўнғироқ қилиб, ўша аёлни гапи билан мени ички ишлар "задержания" қилди, ҳақорат қилди, деб тухмат уюштирди, дейишга улгурди холос.

Сўнг унга қайтиб туша олмадим. Наманган вилоят прокурори ўринбосарига қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирдим. Бефойда.

Хоп шунга нима қибди энди, дейишингиз мумкин.

Биласизми, гап қамалган йигитни ўзида эмас: сўз эркинлиги, демократия ва фуқаролик жамияти фаолларига бўлаётган муносабатда.

Афсуски блогерлар ва фаолларга қарши обончи аёлларни ёллаш одат тусига кириб бораяпти.

Хавф шундаки, Мирзохид каби фарзанди бор аёллар мана шу каби тухмат бўхтон уюштиришга рози бўлишаётгани. Кун келиб, тухмат сабаб қамалаётганларни ўрнида ўша обончи аёлларни фарзанди ҳам бўлиши мумкин-ку аҳир. Оналар шундай қилишадими?

Алам қилаётгани: сўз эркинлигини бўғиб, демократияга ҳужум қилишда айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи эркаклар аёллардан шундай услубда фойдаланиш даражасида пасткашликка бораётгани эркак сифатида шахсан мени ҳам ҳамиятимга тегмоқда. Бошқа йўли йўқмиди шунчалик деворасан одам.

Беш суткага қамаган судни холислиги ҳақида-ку гап ҳам йўқ. Мени мустақил бўлмаган бу суд адолатли ва қонуний бўлганига ҳеч ким ишонтира олмайди.

Демак, биз ортга кетаяпмиз деган гаплар бекорга болаламаяпти. Назаримизда бу Президент олиб бораётган демократик ислоҳотларни синдириш мақсадида атайин уюштирилаяпти.

@r_kusherbayev