Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 105.82K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 157

2023-02-02 15:54:21 Билиб қўйинг!

Плёнкали пакетларни бепул бериш тақиқланган

2019 йил 1 январдан эътиборан:

полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг нархини Ўзбекистон ҳудудида сотиладиган товарлар нархига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш;

Ўзбекистон ҳудудида қалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкали пакетларни ишлаб чиқариш (экспорт учун ишлаб чиқариладиган, тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган, хўжаликда фойдаланиш учун рулонларда сотиладиган полимер плёнкали пакетлар, шунингдек, биологик чирийдиган полимер материаллардан тайёрланган пакетлар бундан мустасно) тақиқланган.

Аммо савдо нуқталари, айниқса дўконларда ушбу тақиқларга қанчалик амал қилинмоқда? Бу савол ҳозирча очиқлигича қолмоқда.

@r_kusherbayev
39.2K views12:54
Ochish/sharhlash
2023-02-02 09:51:01 Янгиҳаёт туманидаги оила бошига тушган синов ҳаммамизни ларзага солди.

Болаларнинг мактабга соғ омон бориб келиши учун хавфсизликни таъминлаш аввало давлатнинг бурчи. Буни қилолмаса унда давлатнинг нима кераги бор.

Шу ҳолатда Ички ишлар вазирлигининг бу борадаги масъулияти масаласини кўриб чиқиш яна кун тартибига чиқмоқда.

Афсуски, ушбу тизим халқ розилигини олиш, одамларда ҳурмат қозониш йўлида жуда кўп хатоликларга йўл қўймоқда.

Одамлар яхши ишламаётган тизим ва соҳалардан норози бўлса, буни сиёсатга қаршилик, деб ўн беш суткага қамаш билан таҳдид билан вақт ўтказишнинг ўзи ҳам тактик хатолардан бири. Чунки ички ишлар тизими сиёсатга эмас, қонунлар асосида халққа хизмат қилиши керак.

@r_kusherbayev
4.3K views06:51
Ochish/sharhlash
2023-02-01 19:59:32 Табиат ресурслари вазирига маслаҳатчи сифатида фаолиятимни давом эттирадиган бўлдим.

Энди она табиатни асраш йўлида мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун ўйлаб юрган кўплаб режаларни амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Энг муҳими жамоатчиликдан, одамлардан узилиш бўлмайди.
Бундан буён ҳам мамлакат ривожи, келажаги, тақдири йўлидаги масалаларда фаол иштирок этишдан тўхтамайман. Асосий ишлар ҳали олдинда.

@r_kusherbayev
43.6K views16:59
Ochish/sharhlash
2023-02-01 14:44:28 Эртадан "газ заправка"лар ишлайди

Эртага 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги "газ заправкалар" фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади.

"Газ заправка"ларнинг ишлаш вақти ҳудудлар шароитидан келиб чиққан ҳолда ҳокимиятлар билан келишган ҳолда амалга оширилади.

@r_kusherbayev
79.5K views11:44
Ochish/sharhlash
2023-02-01 07:15:12
Автобуслар паркини кенгайтириш учун тадбиркорларга автобус паркини янгилашни рағбатлантириш учун:

ташувчиларни танлашда автобусни янгилигига қараб, йўналишда йўловчи ташишнинг кафолатланган муддатлари 7 йилгача узайтирилади (10 ёшдан ошган автобуслар бўйича шартнома тузилмайди);

тадбиркорлар олиб келган янги автобуслар бўйича ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

автобуслар сотиб олиш учун 10 йилгача имтиёзли кредит берилади.

Тошкентдаги 73 та асосий кўчада автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этиб, чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш дастури ишлаб чиқилди. Бу орқали, автобуслар ўртача тезлиги 1,5 баравар ошиб, кечикишлар бартараф этилади.

Шунингдек, вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

ўз ҳудудида транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича дастур тасдиқлаб, ишларни бошлаш;

намунавий бекат лойиҳасини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга реклама ва банкомат хизматларини ташкил қилиш учун вақтинчалик фойдаланишга бериш тартибини киритиш топширилди.
16.3K views04:15
Ochish/sharhlash
2023-01-31 21:28:47
Олтингугурт кислотаси заводи ишлаб чиқарадиган буғдан электр энергияси ишлаб чиқарилади

«Самарқандкимё» акциядорлик жамиятининг янгиланган юқори технологик мажмуасини 2023 йилда ишга тушириш режалаштирилган.

Ўтган йилларда жиҳозлар эскириши билан бир қаторда, бино ва иншоотлари ҳам яроқсиз ҳолга келган Самарқанд суперфосфат заводи 1954 йилда қурилган. Унинг биринчи цехи бундан 67 йил аввал фойдаланишга топширилган экан.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати стандартларга жавоб бермаган.

Жараён Президент томонидан 2020 йилда қабул қилинган “Самарқанд вилоятида комплекс минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи кимё мажмуасини қуриш тўғрисида”ги қарорга мувофиқ амалга оширилмоқда.

Завод Ferkensco Management Ltd томонидан модернизация қилинмоқда.

Заводда энергия тежовчи технологиялардан фойдаланиш режаси ишлаб чиқилган бўлиб, олтингугурт кислотаси заводи ишлаб чиқарадиган буғдан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқарилади”, — дейилади компания хабарида.

@r_kusherbayev
26.8K views18:28
Ochish/sharhlash
2023-01-31 15:02:58
140-ўриндан 126-ўринга

Transparency International халқаро ташкилотининг “Коррупция индекси”да Ўзбекистон 2022 йил натижаларига кўра, 180 та давлат орасида 126-ўринни эгаллади. 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистон 140-ўринда эди.

Ҳисоботда Ўзбекистон коррупциянинг олдини олиш мақсадида коррупцияга қарши муассаса тузгани ва шаффофликни ошириш учун давлат харидлари онлайн платформасини ишга туширгани эътироф этилган.

Ушбу рейтингда Қозоғистон 101-ўринни, Қирғизистон 140-ўринни, Тожикистон 150-ўринни, Туркманистон 167-ўринни эгаллаган.

Рейтингда Дания 1-ўринга, Финландия ва Янги Зеландия 2-ўринга муносиб кўрилган.

@r_kusherbayev
36.5K views12:02
Ochish/sharhlash
2023-01-31 09:20:00
Лолагул Каллиханова озодликка чиқарилди

Қорақалпоғистондаги тартибсизлар бўйича бўлган суд ҳукмига кўра журналист Л. Каллиханова суд залидан озодликка чиқарилган.

У ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а», «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

Қамоқда ўтирган 6 ой 24 куни тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 7 йил 5 ой 6 кун озодликдан маҳрум қилиш қолдирилди. ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб, жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланиб, суд залида қамоқдан озод қилинди.

Маҳкумнинг хулқи доимий назорат остида бўлади.

Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди

У уюшган гуруҳ ташкил қилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг амалдаги ҳукуматини ағдариб, ўзини Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тайинлаш мақсадида 2022 йилнинг 1-2 июл кунлари оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришда айбланганди.

Прокурор Тажимуратовга 18 йил беришни сўраганди.

Суд ҳукми ҳақида батафсил.

@r_kusherbayev
38.0K views06:20
Ochish/sharhlash
2023-01-31 09:08:33 #IndependentCommission_uz

Мустақил комиссия суд раисидан айбланувчиларга инсонпарварлик тамойиллари асосида жазо тайинланишини сўради

Хабарингиз бор, 2023 йилнинг 31 январ куни Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинади.

Ушбу суд жараёнлари Комиссия аъзолари томонидан тўлиқ кузатиб борилди.

Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари суд раисидан айбланувчиларга жазо тайинлашда инсонпарварлик тамойиллари асосида, уларнинг содир этган қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймон эканлиги, ўзига тўғри хулоса чиқаргани, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги, оилавий шароити ва ижтимоий ҳолатини эътиборга олиб адолат мезонларига мувофиқ жазо тайинланишини сўради.

Инсон хато қилувчидир. Асосийси уни вақтида англаб етиши ва хатолар тўғирланишидир. Шу юртда яшаётган ҳар бир инсон борки, инсонпарварликка, одиллик ва адолатга суянишга ва ишонишга хақлидир!

Мустақил комиссия сўнги йилларда суд тизимида амалга оширилаётган ижобий ўзагришларга таянган ҳолда айбланувчиларга нисбатан адолатли ва одил қарор қабул қилинишига ишонади.

каналга қўшилинг
@commissionuz

Facebook | Twitter
33.4K views06:08
Ochish/sharhlash
2023-01-30 16:36:31 Ҳокимларнинг кластерлар ишига аралашиши қатъиян ман этилади

Президентнинг “Пахта хомашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, уларнинг таъсисчиларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга чақириш, фермерлар билан бўладиган муносабатларига таъсир ўтказиш қатъиян ман этилади;

пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда маҳсулот етиштирувчиларга экинларни жойлаштириш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда қонунчиликда назарда тутилмаган чекловлар киритган мутасаддиларга белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилади;

пахта-тўқимачилик кластерларига тўрт томонлама битим доирасида олинган мажбуриятлардан ташқари қўшимча мажбуриятларни юклаш тақикланади;

2023 йил ҳосилидан бошлаб ҳар йили 1 октябрга қадар пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликлари билан келгуси йил ҳосили учун пахта хомашёсини етиштириш бўйича фьючерс шартномалари тузилади (2023 йил ҳосили учун 2023 йил 1 февралга қадар);

2023 йилдан бошлаб, хориждан олиб келинган ва республикамизда ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлок, хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилади;

пахта хомашёси етиштириладиган майдонларни насос орқали суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизигача қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Умид қиламизки, қарор шунчаки қоғозда қолиб кетмайди, ҳар бир ҳоким ва бошқа масъуллар унга сўзсиз риоя этишади.

@r_kusherbayev
52.7K viewsedited  13:36
Ochish/sharhlash