Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 105.82K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 158

2023-01-30 13:45:53 Нукусда газ портлаши ҳолати юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 259-моддаси 2-қисми «б» банди (оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Портлаш натижасида 5 нафар шахс қурбон бўлган.

@r_kusherbayev
40.3K views10:45
Ochish/sharhlash
2023-01-30 08:20:14 Мактаблар ўзи кимга бўйсунади?

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманидаги бир қатор мактабларда бўлиб, мактаб раҳбарларига нисбатан чора кўрибди.

Масалан, 36-сонли мактаб фаолияти билан танишиб, мактаб ҳудудида ободонлаштириш, дарахт экиш ишлари олиб борилмаганлиги сабабли мактаб директорига “ҳайфсан” берган. 1-сонли мактаб ободонлаштирилмагани, дарахтлар экилмагани, қордан тозаланмагани учун эса мактаб директори ва унинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосарини ишдан олган.

Вилоят ҳокимининг бу қарорлари балки тўғридир. Бироқ таълимга нисбатан янгича ёндошув, ўқитувчиларни ўз ишидан бошқа ишларга жалб этмаслик, мажбурий меҳнатга қарши курашиш ва бўйсунув нуқтаи назаридан бу асосли саволларни келтириб чиқаради:

Ҳоким мактаб раҳбарига интизомий жазо қўллаш, уни ишдан олиш ваколатига эгами?

Мактаблар ўзи кимга бўйсунади?

Ободонлаштириш, тозалаш, дарахт экиш ишлари ўқитувчиларнинг иш фаолиятига кирадими йўқми?

Менимча, бугун шу саволларга жавоб топгач, қонунларни ўқиб, сўнг қарор қабул қилиш лозим. Айниқса, ваколат ва кучини ўқитувчиларга келганда ҳадсиз кўрсатишни яхши кўрадиган айрим ҳокимларимиз.

@r_kusherbayev
49.7K views05:20
Ochish/sharhlash
2023-01-30 07:18:22
Бугун Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун. Агар у киши ҳаёт бўлганида бугун 85 ёшга тўлган бўларди.

@r_kusherbayev
49.4K views04:18
Ochish/sharhlash
2023-01-28 15:41:04
Миннатдорлик

Бугун бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида мени "2022 йилнинг энг фаол депутати", деб топишибди.

Ўтган даврдаги кичик меҳнатимни юксак баҳолаб, эътироф этган барча юртдошларимизга яна бир бор чуқур миннатдорчилик билдираман!

"Rost 24"га ҳам алоҳида ташаккур!

@r_kusherbayev
66.0K views12:41
Ochish/sharhlash
2023-01-28 15:30:30
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифининг самарали натижалари Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларидаги юксак даражанинг намунаси бўлди

Плодотворные результаты визита Президента Шавката Мирзиёева стали свидетельством высочайшего уровня узбекско-кыргызских отношений

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
39.3K views12:30
Ochish/sharhlash
2023-01-28 07:57:33 Президент қарорига асосан 2023 йилда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан «Агробанк» АТБ, «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банкига алоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан 300 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 10 фоиз ставкада ажратилди.
53.4K views04:57
Ochish/sharhlash
2023-01-27 18:51:52 #Нуқтаи_назар_

Мавзулар тез ўзгараяпти. Медиа бир дақиқа ҳам жим тургани йўқ. Очиқлик сиёсатининг дангал ва дўппини ерга қўйиииб айтганда, қалтис мавзулардаги кун тартиби – қизиқарли, ҳаётга яқин, дадил. Хусусан, газ қувурлари бўйича келишув мазмунига шубҳа билан қараш, аниқлик талаб қилиш ўзбек ОАВ ва блогосферасининг оёққа туриб олганидан далолат. Менимча.

Мавзунинг ўзига эътибор қаратилса, Энергетика вазирлигимиз Газпром билан қандай шартларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга оширади – шудир масала. Қисқаси, биз ютаяпмизми ёки ютқазаяпмизми, деган беозор саволга конкрет жавоб истайдур бу кўнгил.

Менинг қатъий фикримча, бизда табиий газга эҳтиёж ортиб бораётган бир пайтда (биргина, газга юрадиган автомобиллар сони ўсаётгани тасаввур қилинса), бу ресурснинг ишлаб чиқарилиши эса қисқараётган вақтда, барибир кимдандир газ сотиб олишимиз керак. Жаҳон бозорида ўз харидорларини йўқотаётган Газпромнинг қийин аҳволидан “иссиғида” фойдаланиб қолиш – яхши, ақлли ход.


@odiljon_tojiyev
44.0K views15:51
Ochish/sharhlash
2023-01-27 17:24:40 Расмий маълумот

ДХХ органлари томонидан фуқаро И.А.дан келиб тушган мурожаатга асосан, фуқаро Д.Х. ва бошқаларнинг «Telegram» мессенджеридаги «Kompromat.uzb» ва бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорликлари сабабли уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва хозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида процесс иштирокчилари адвокат билан таъминланган.

Тергов жараёнларини олиб боришда уларнинг қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши кафолатланади.

Ушбу жараён билан боғлиқ маълумотлар доимий равишда эълон қилиниб борилади.

Давлат хавфсизлик хизмати
48.2K views14:24
Ochish/sharhlash
2023-01-27 16:46:18 Нодавлат ташкилоти давлат ташкилоти ваколатига эга бўлмоқда

Савдо саноат палатасига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ҳудудий давлат органларига ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколати берилмоқда.

Бу нодавлат нотижорат ташкилоти бўлган Савдо саноат палатасининг секин аста давлат органига айланиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Яқин орада Савдо саноат вазирлиги бўлса ажабмас.

@r_kusherbayev
43.2K views13:46
Ochish/sharhlash
2023-01-27 14:52:32 Фарзандларимиз сарсон бўлиб юрибди, вазирлик эса жим

Мен Исмаилова Дилором Шавкатжоновна Фаргона вилояти, Марғилон шахар, Янги Марғилон кўчаси, 115-уй, 42-хонадонда яшайман.

Мен кўпчилик ота-оналар номидан мурожаат қилаяпман.

2019 йилда фарзандим Дилобар Эргашева Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтига халқаро қўшма дастур асосида стоматология йўналишига қабул қилинди.

Шартнома шартига кўра, фарзандимиз 3 йил 3 минг АҚШ долларидан тўлаб дастлаб, Фарғонада, 4-курсдан бошлаб Кубань медицина институтида ўқиши керак эди.

Биз 3 йил 9 минг доллар контракт тўладик. Барча муаммолар фарзандларимиз 4-курсга ўтиб, Кубань медицина институтида ўқишларини давом эттириш масаласидан бошланди.

Фарзандларимизни имтихон асосида олишларини эълон қилишди. Ваҳоланки улар 4-курсдан ўқишни давом эттиришлари керак эди. Шунда фарзандларимиз ФЕЙСБУК орқали Ўбекистон Президентига мурожаат йўллашди.

Зуддик билан Фарғона институт ректори А.Сиддиков келиб, масалани ҳал қилишини айтиб, талабалар билан учрашди.

Шундан сўнг бир амаллаб ўқишлар бошланди, биз ярим йиллик учун яна 2 минг доллар контракт пули тўладик.

Шу орада Украинада уруш бошланди ва фарзандларимизга
Ўзбекистонга ўқишни кўчиришлари мумкинлиги ҳақида айтилди. Институт маъмуриятининг гапи билан барча талабалар электрон портал оркали ўқишларини Ўзбекистонга кўчириш бўйича тегишли ҳужжатларни
беришди. Кубань медицина институтига ҳам ариза билан мурожаат этишиб, ўқишларини Ўзбекистонга кўчиришлари маълум килинди. Бирок, шу кунга қадар стоматология йўналишида ўқиган талабаларни ўқишини кўчириш масаласи на Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва на Фарғона жамоат саломатлиги тибииёт институти томонидан ҳал этилганича йўқ.

Фарзандларимиз сарсон: Кубань медицина институтига қайтайлик деса, улар бизга ариза ёзгансизлар энди кабул килмаймиз дейишяпти,
буёкда ўқишлари ҳал этилмаяпти. Акмалжон Сиддиков мен билмайман, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билади дейди. Вазирлик эса жим.

@Kusherbayevga_murojaat
39.2K views11:52
Ochish/sharhlash