Get Mystery Box with random crypto!

Блогер Абдуқодир Мўминов масаласида масъул идоралар ишонарли м | Rasul Kusherbayev

Блогер Абдуқодир Мўминов масаласида масъул идоралар ишонарли маълумот беришлари керак. Айниқса, унинг саломатлиги бўйича. Акс ҳолда "уни ичкарида ўлдириб қўйишган", деган гап сўзлар болалашдан тўхтамайди.

Мен ҳам бунақа гап сўзларга ишонмайман. Бироқ бундай гапларнинг тарқалиши ҳақиқатан ҳам ахборот сиёсатида бўшлиқ борлигини кўрсатмоқда.

Ички ишлар вазирлиги ва ахборот сиёсатига масъул шахслар бу давлат имиджига қандай таъсир қилишини англаб етишади, деган умиддамиз.

@r_kusherbayev