Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 104.14K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 140

2023-02-16 22:16:26 Тўғрисини айтаман “Озодлик”нинг Ўзбекистон нефть ва газ конлари бўйича суриштирувини кўрганимда анча таъсирландим.

Наҳотки, шу маълумотлар рост бўлса, деган савол ўйлантирди.

Лекин Ўзбекистон расмийлари, соҳага масъул ташкилотлар нима деркин, деб кутдим. Агар расмийлар бу масалада жимлик сақласа демак бу маълумотлар рост, деган фикрга борардим.

Аммо куни кеча Энергетика вазирлиги , “Ўзбекнефтгаз” компанияси томонидан берилган муносабатлар, журналист ва блогерларнинг фикри қолаверса, масъул ташкилотлар томонидан кўрсатилган далиллардан шуни билдимки, назаримда “Озодлик” иккита жиддий хатоликка йўл қўйган.

Биринчиси, Ўзбекистоннинг бутун газ ва нефть конларини барча ҳуқуқлар билан 35 йилга битта компанияга бериши ва 35 млрд АҚШ доллари бир шахсга тегишли корхонага (ERIELL, ENTER Engineering) ишлатилган деган иддао нотўғри бўлиб чиқди.

Ушбу айбловларни илгари сурган “Озодлик” ижодкорларида агар Ўзбекистон расмийлари кўрсатган далиллардан кучли далиллар бўлса буни кўрсатиши керак.

Агар бундай далил бўлмаса, хатога йўл қўйилгани тан олиниши керак. Бу ҳам оммавий ахборот воситаларининг муносиб позицияси бўлади.

Иккинчи
, Ўзбекистон расмийлари билдирган норматив ҳужжатлар қандайдир корхоналарнинг бухгалтерлик ҳужжатларидан кўра ишонарли чиқди. Ва энг муҳими барча келишувлар рўй рост айтилди. Суриштирувдан аввал мана шу эҳтимолий аргументлар инобатга олиниши керак эди.

“Озодлик”нинг суриштируви чуқур асосланмаган иддаолар билан оммага ахборот тарқатишга бўлган уринишга ўхшаб туюлмоқда.

Бу ишдан мақсад нима эканлиги тушунарсизлигича қолди.

Нима бўлганда ҳам бир шахс ёки бир гуруҳ эмас, бутун мамлакат ҳаёти билан боғлиқ маълумот тарқатишдан олдин унинг оқибати қандай бўлишини инобатга олган ҳолда, ҳар томонлама асосли фактларга таянилиши керак.

Айни ўринда ушбу материал том маънода Ўзбекистон халқини жунбушга келтириши мумкин. Асосланмаган ва ишончсиз маълумотларни халқаро омма ихтиёрига хавола этиш эса одамларни манипуляция қилиш, дея бахоланади.

@r_kusherbayev
38.2K views19:16
Ochish/sharhlash
2023-02-16 18:19:16 Кузатувчиларнинг маълум қилишича, "Кобальт 4" автомат коробка Қозоғистонга 9700 АҚШ долларидан экспорт қилинмоқда экан.

Бу қанчалик тўғри? "ЎзавтоМоторс" ёки жаноб Шавкат Умрзоқов бунга изоҳ берса яхши бўларди.

Қани кутамиз.

@r_kusherbayev
42.1K viewsedited  15:19
Ochish/sharhlash
2023-02-16 16:07:05 Кобальтнинг экспорт нархлари қанча?

Қозоғистоннинг "Allur" компанияси автомат коробка Кобальт 4 автомобилини қозоғистонлик истеъмолчиларга 6 млн 990 минг тенгедан 7 млн 290 тенгегача (15.625 АҚШ долларидан 16.296 АҚШ долларигача) нархда таклиф қилмоқда.

Кобальтни ишлаб чиқарадиган "ЎзавтоМоторс"га Ўзбекистон халқи бюджетидан ҳаражатлари қопланиб, солиқлардан имтиёз бериб турилган бир вақтда ушбу автомобилнинг Қозоғистон бозоридаги нархи бундай юқори бўлиши ғалатимасми?

Қизиқ: Қозоғистоннинг "Allur" компаниясига ушбу Кобальтлар канча нархда экспорт қилинмоқда экан? Балки экспорт контрактлари нархини очиқлаш вақти келгандир.

Жаноб Умрзоқов бунга нима дейдилар?

@r_kusherbayev
6.1K views13:07
Ochish/sharhlash
2023-02-16 08:38:14
Шу ҳафта охирида Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларидаги "Метан газ заправка"лари босқичма-босқич фаолиятини тиклайди.

Энергетика вазирлигининг билдиришича, ҳафта охирларига бориб водий вилоятларидаги газ қувурларида табиий газ босими кўтарилади.

Демак, тез кунларда йўл бўйларида "Метан"га навбат кутиб турган автомобилларни деярли кўрмаймиз, деб умид қиламиз.

@r_kusherbayev
28.4K views05:38
Ochish/sharhlash
2023-02-16 07:17:59
Камолиддин Раббимовнинг айтишича, Ўзбекистондаги жами 294та коннинг фақат биттаси — «Мустақиллик 25» кони Россияга 35 йилга берилган. Бошқа бирорта кон 35 йилга Россияга берилмаган.

@r_kusherbayev
28.0K viewsedited  04:17
Ochish/sharhlash
2023-02-15 11:22:00
Алмазбек Атамбаев: «Яхшиям қўшниларимизда Мирзиёев президент, Каримов эмас»

Қирғизистоннинг собиқ президенти Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара масалалари ҳал қилинганини тарихий ҳодиса деб атаб, бунда Шавкат Мирзиёевнинг роли катта эканлигини эътироф этган.

«Бу тарихий қарор. Яхшиямки бизнинг қўшниларимизда Мирзиёев президент, Каримов эмас. Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ва унинг халқига муносабатини биламан. Буни қадрлаш керак», деган у.

Собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 14 феврал куни озодликка чиққан.

@r_kusherbayev
31.4K views08:22
Ochish/sharhlash
2023-02-15 09:51:57 СУД ҚАЧОН АДОЛАТЛИ БЎЛАДИ?

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда давлат қароқчилар тўдасига айланади”.
Августин Аврелий

Суд айбсиз кишини жавобгарликка тортгани қанчалик адолатсизлик бўлса, жиноятчини жазодан озод қилиши икки карра адолатсизликдир. Чунки ҳақли жазодан қутулиб қолган шахс яна жиноят содир этиши, жамият ва давлат манфаатларига катта зиён етказиши мумкин.

Ўтган ҳафтада ЖИБ Бухоро шаҳар судининг ҳукми билан муқаддам 9,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган шахс апелляция судида буткул оқланди. Юқори инстанция суди унинг жиноий қилмишларига бутунлай кўз юмди. Ҳолбуки, мен суд жараёнларида судьяларнинг нохолислиги, жиноятчини оқлаш устида иш олиб бораётгани хусусида юқори идораларга мурожаат қилгандим.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар Олий кенгашидан бу борада жавоблар олдим.

Жабрланувчиларни тинчлантирдим, мамлакатда суд тизимининг босқичма-босқич ислоҳ қилинаётгани хусусида айтиб, уларга тасалли бердим.

Афсуски, жабрланувчилар суд ҳайъати сотилганлиги ҳақидаги гумонларида ҳақ бўлиб чиқди.

Куни кеча ЖИБ Тошкент шаҳар судининг апеллация ҳайъати Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган 240 томлик шов-шувли иш материалларини юқори босқичда кўриб чиқди ва тергов органи томонидан айбланган шахсларни оқлаш ҳақида қарорни кучда қолдирди.

Мазкур ишда жабрланувчилар қарийб 257 миллиард сўмлик зарар кўрган, жиноят иши доирасида 20 га яқин шахс ҳисбга олинганди. Терговлардан қочган шахсларнинг бир қисми хорижда, айримлари бошқа туман судларининг қора курсисида ўтирибди.

“MEGATEK”, “GRAND RAVON OIL” сингари автомобиль мойи импортчиларига тегишли ширкатлар доирасидаги мазкур иш бўйича оммавий ахборот воситаларида кўп материаллар чиқди. Бироқ шунга қарамай Олмазор судининг атиги 2 йиллик иш стажига эга судьяси Бош прокуратура томонидан тасдиқланган айблов хулосасини йўққа чиқарди.

Аслида ҳам судланувчилар айбсизми? Жиноят иши доирасида қамоққа олинган шахслар беайбми? 240 томлик жиноят иши уйдирмами?

Афсуски, одил суд бўлмаган мамлакатда буни била олмаймиз. Эҳтимол, худди жадидлар иши сингари бу ишлар ҳам йиллар ўтиб қайта кўрилар, аммо аниғи шуки, менда тизимга буткул ишонч қолмади.

P.S. Бухоро вилояти судларида сўнгги бир йилда Олий суд раисининг ўринбосариларидан бири, Бош прокурорнинг ўринбосари ва таниқли адвокат иштирокида 52 та жиноят ишлари бўйича “келишилган” оқловлар бўлганига оид материллар қўлимга тушди. Мазкур ишлар бўйича суриштирувлар олиб бормоқдаман. Ҳозирча бу хилдаги жиноят ишларининг 9 тасини топдим ва қолганини ҳам аниқлишим билан жамоатчиликка эълон қиламан.

Юқорида тафсили келтирилган ишлар ана шуларнинг 2 таси холос.

Абдураҳмон Ташанов,
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлиги жамоатчилик кенгаши аъзоси.

Манба
28.9K views06:51
Ochish/sharhlash
2023-02-15 09:31:58 Вазирлар Маҳкамасида ўзгаришлар давом этмоқда

Нусратбек Давранкулович Тойчиев Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Даврон Наримович Каландаров Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди.

Шухрат Мухамаджанович Садиков Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.

@r_kusherbayev
29.3K views06:31
Ochish/sharhlash
2023-02-15 07:07:29 Қозоғистонда янги туғилган болаларга давлат томонидан банкда ҳисоб варақ очилиб, унга миллий бойликлардан келадиган пуллардан "доля" ўтказиб бориладиган дастур ишга тушмоқда.

Банк ҳисоби бола туғилганда автоматик равишда очилади ва ҳар йили табиий ресурсларни қазиб олишдан олинган маблағлар ҳисобидан тўлдирилади. Вояга етганидан кейин бу пуллар уй-жой ёки таълимга сарфланиши мумкин.

Ҳисобни тўлдириш ҳар йили 1 январда, бола 18 ёшга тўлгунга қадар амалга оширилади. Ҳисобдан пул маблағларини фақат вояга этганидан кейин ишлатиш мумкин бўлади. Бу маблағлар солиқдан озод қилинади.

Ҳисобга тўловлар доллар пул бирлигида амалга оширилади.

Манба

@r_kusherbayev
70.5K viewsedited  04:07
Ochish/sharhlash
2023-02-14 22:45:49
Зафарбек Солижонов билан қачонгача гапира олишимизни билмаган ҳолда бугун Ўзбекистон тараққиёти олдида турган масалалар ҳақида тор доирада бўлсин Конституцион ҳуқуқларимиздан фойдаланиб, очиқ фикр билдиришга ҳаракат қилдик.

Видеодаги гапларга алоҳида тўхталмаган ҳолда асосий айтмоқчи бўлганим БЕФАРҚ бўлмайлик.

Бефарқлик энг катта душманимиз! Қолганини видеода айтганмиз.

Батафсил




@r_kusherbayev
18.8K views19:45
Ochish/sharhlash