Get Mystery Box with random crypto!

Андижон судидаги овсарлар фуқарога катта ташвиш келтирди Росс | Rasul Kusherbayev

Андижон судидаги овсарлар фуқарога катта ташвиш келтирди

Россиядан муҳожирликдан келган синфдош дўстим Али Мамадалиев ўтган йили қўнғироқ қилиб, ўзига Андижон туманлараро судидан хат келгани, хатда ўзининг Андижон вилоятидаги қайсидир фуқаролик ишига оид суд қарорига номи кириб қолганини айтди.

Мен судларда ишлар юкламаси катта экани, техник хатолар бўлиб туриши мумкинлиги, хатни  келган жойига қайтариб юборишини маслаҳат бердим, шундай қилди. Шу билан масала гўё “ёпилиб” кетганди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро Бюросининг Нишон туман бўлинмаси мулозими дўстим Алига суд ажрими билан 94 миллион сўм мажбурий ундирув белгилангани, агар маблағ тўланмаса, зарарни қоплаш унинг яшаб турган уйига қаратилишини айтибди.

Хуллас, уй-жойдан ажралиш хавфи билан қариндошлар “аза” очишган, уларнинг қўли ёқамда: “Сен техник хато деб бизни тинчлантиргандинг. Ўша пайтда ҳаракат ва харажат қилганимизда, уйдан айрилмасдик”.

Хуллас, ер чизиб қолдим. Судларга тааллуқли бундай шармандагарчиликларни ёзай, десам, Олий суд ва Судьялар Олий кенгашидагиларнинг таъби нозик, сиркаси сув кўтармайди. Аввал ҳам марҳумни терговга чақирган судья ҳақида ёзиб, гиналар гирдобида қолгандим.

Айтмоқчиманки, тўсатдан уйингизга тушингизга кирмаган воқеадаги иштирокингиз ҳақидаги суд қарорини бажариш учун саводсиз МИБ ходими кириб келса, ажабланманг! Бизнинг судлов тизими шундай.

P.S. Бутунлай шармандаликни бўйнига олган тизим вакиллари катта эҳтимол билан фуқародан узр сўрамайди. Балки нима биландир синфдош дўстим ёки мени айбдор қилишга уринишади, ҳойнаҳой.

Абдурахмон Ташанов

Манба