Get Mystery Box with random crypto!

Позитив: бензин нархлари ошмайди Президент қарорига мувофиқ, | Rasul Kusherbayev

Позитив: бензин нархлари ошмайди

Президент қарорига мувофиқ, АИ-80 автобензин учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш муддати йил охирига қадар узайтирилди.

2022 йил 10 декабрдаги қарорга кўра, аслида АИ-80 русумли автобензин учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати эртага, 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.

Истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

Президентнинг ушбу қарори бензин нархлари ошмаган ҳолда сақлаб қолиш ва сотишга имконият яратади.

@r_kusherbayev