Get Mystery Box with random crypto!

Olimjon Haydarov

Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov O
Kanaldagi mavzular:
Freeolimjonhaydarov
Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov
Kanaldagi mavzular:
Freeolimjonhaydarov
Kanal manzili: @olimjonhaydarov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.56K
Kanalning ta’rifi

Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2023-06-03 15:52:49
Бунча мум тишлайсан, унингни чиқар,
Қарагин, ҳурлигинг киймоқда кафан.
Сени авраганлар, алдаганлар, йўқ-
Сен гунг бўлиб туғилмагансан.

Ҳар нега кўникиш қисматингмас, йўқ,
Ҳар нега кўникиш, тушунгин, хатар.
Тилингга кўникмай, жонсиз бўлса ҳам
Чинқириб юборар ҳали кишанлар.

Najmiddinbek Ermatov

@OlimjonHaydarov
6.5K views12:52
Ochish/sharhlash
2023-06-03 15:29:44 Исталган ҳаракатнинг бошланғич нуқтаси бор – силжиш нуқтаси. Худди шунингдек исталган фожианинг ҳам бошланиш нуқтаси бор, аммо бу нуқта ҳали фожиа бўлиб кўринмаслиги, фожиа сифатида англанмаслиги мумкин. Ўриснинг эси-ҳуши жойида қолган журналистларидан бири Леонид Парфёнов 2010 йилларда бугунги урушнинг эҳтимоли ҳақида гапирган экан. У Юрий Дудга берган интервьюсида бугунги инсоният тарихининг улкан фожиаларидан бири – Украинага нисбатан босқинчилик урушининг бошланғич нуқталари, илдизлари, уруғлари ҳақида ажойиб фикрларни илгари сурган. 2010 йилдан анча олдинроқ бошланган империячилик, буюк давлатчилик, катта оғачилик ғояларининг илк белгилари аслида бугунги урушнинг илк белгилари эди. Шундай. Жамиятдаги баъзи жараёнлар нисбатан олисроқ, 5-10 йил наридаги воқеаларни тахмин қила олиш имконини беради. Қайсидир чет мамлакатлардагина эмас, ўзимизда ҳам ишлайди бу қонуният. Бундан бир неча йиллар олдин аввалига уйғур, кейин ўзбек миллатига мансуб “халқаро терррорчилар”нинг пайдо бўлиши (АҚШ ва Туркиядаги террор ҳаракатларини эсланг) жуда кутилган ҳолат эканлиги ҳақида ёзгандим. Ўзбеклар, асосан, келиб чиқиши ўшлик бўлган ўзбеклар эди. Чунки улар зулм кўришганди ва уларнинг ҳаракатлари ўша зулмнинг акс-садоси эди холос.

Сўнгги пайтларда бўлаётган воқеалардан шахсан мен қаттиқ хавотирдаман. Йўқ, блогерларнинг ёппасига 10-15 кун ўтириб чиқишаётгани фожиа эмас, ўзи тушунмаган ашулани тарқатгани учун ёш умрларнинг қаймоқ палласи тупроққа қоришаётганига ҳам чидаш мумкин, қозилар қизларимизни зўрлаганига ҳам ... чидаганмиз, чидаяпмиз. Аммо булар келажакдаги улкан фожиаларининг силжиш нуқтасини ҳаракатга тушириб юбораётган бўлса-чи. Агар шундай бўлса, оқибатига чидаш қийин бўлади. Чидаёлмайсизлар!!! Бугун суратини келтираётганим отага қўшилишиб йиғламаган эркак кам бўлса керак. Уларнинг кўз ёшлари сабр косаларидан тошмаётганлигига ким кафолат беради?! Балки бу отанинг ўғли аслидаям жиноятчи бўлгандир, балки ростанам ўзини 4-қаватдан ташлаб нобуд бўлгандир, аммо шунда ҳам халқни бир оғиз тўғри ахборотга арзитмаган, шу ахборотнинг олиш йўлларини тамбалаб ташлаётганларнинг елкасидаги юк енгиллармикан?!

Sanjar Nazar

@OlimjonHaydarov
5.9K views12:29
Ochish/sharhlash
2023-06-03 15:00:38
Ҳозиргина ЖИБ Миробод туман судида Mahdiy Mirzayev (Жамшид) , отабек ҳижома Otabek Hijama Hajjam , Баҳодир Ҳижомачи Баҳодир , Брамер Мэн ва бошқалар(гувоҳлар жами 5 нафар дейишди) устидан ёпиқ суд мажлиси бўлиб ўтган.

Суд Тошкент шаҳар ИИБ томонидан қўйилган Жиноят кодексининг 155-моддаси(Терроризм) бўйича айбларни тўғри деб топиб, тергов ҳаракатлари ўтказиш учун юқоридагиларга нисбатан 10 кунлик қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллаш бўйича ҳукм чиқарган(Айблов хулосасида барчаларига бир хил модда қўйилмаган, кимгадир 155¹-моддаси(террористик ҳаракатни билиб, хабар қилмаслик), яна кимгадир 155³-моддаси(террорни молиялаштириш) қўйилган).

Ҳозирча тафсилотлар аниқ эмас, адвокатлар тўлиқ маълумот беришмаяпти, юқоридаги суд ҳукми чиқса, вазият ҳақида қисқача маълумот оламиз.

Пс. Узуқ-юлуқ маълумотларга кўра жами 8 нафар акаларни Telegramда гуруҳлари бўлган. Ораларидан бирини ИИБ ушлаб, телефонини титкилаган(бошқа, оилавий масала дейишмоқда, валлоҳу алам), шу гуруҳ чиқиб қолган. Кейин 8 нафарни ҳаммасини ушлашган.
Гуруҳда қандай суҳбат бўлгани ҳам ҳозирча аниқ эмас.
Гуруҳда бир киши қандайдир хайрия эълон қилган, қолганлар унга ёрдам қилиб оз-оздан пул ўтказишган. Катта эҳтимол мана шу ҳаракат террорни молиялаштириш дея малакаланмоқда(бу маълумот ҳам 100/100 аниқ эмас, тасдиқланмаган, лекин мантиқан ҳақиқатга яқин хабар).
Кутайликчи, воқеа қандай бўлган экан.

Пс2. Бу акаларни ҳаммаси билан бўлмаса-да, бир нечталари билан ҳаётда гаплашганман, суҳбатдош бўлганман. Ҳеч ҳам террорни оқлашмасди, ортиқча ҳаракат қилишмасди. Айримлари умуман сиёсат ҳақида гапиришмасди ҳатто. Ҳайронман.

ИИБ айнан қайси ҳаракатни "террорни молиялаштириш" деб баҳолаганига қараш керак.

@OlimjonHaydarov
5.9K views12:00
Ochish/sharhlash
2023-06-02 22:04:02
Шохрух Гиясов ака, гувоҳларни гапларига қараганда Чилонзор туман ИИБ биноси 4-қаватида ҳожатхона йўқ экан-ку.

Кун.уз мухбири Farrux Absattarov кириб, кўрмоқчи бўлганда, киритишмапти. Агар ИИБда айб бўлмаса, нега жамоатчиликка ҳақиқатни кўрсатмайсизлар?

Балки тўртинчи қаватга янги ҳожатхона қурилаётгандир, катта-катта деразалар билан, ёки монтаж видео тайёрланаётгандир деган пичинглар кўпаймоқда одамлар орасида.

Агар ростдан ҳам ИИБ ходимларида айб бўлмаса, биринчидан ўзингиз айтган видеони эълон қилинглар, иккинчидан жамоатчилик вакилларини(ҳеч бўлмаса сизларни пропагандангиз билан шуғулланадиган сайтларни бўлса ҳам майли) киритинглар шу бинога.

Одамларни ИИВ тизимига сунъий тарзда нафратини оширманглар. Мавҳумлик бўлгани сари одамлар ИИБни айбдор деб, оммавий ҳамма ходимларни ҳақорат қилмоқда.

Агар бир, икки ходим айбдор бўлса, очиқланглар, қонуний жазосини олсин, агар айбдор бўлмаса, далилларни очиқланглар, жамоатчилик айбсиз ИИБ ходимларини ҳам омматан ҳақорат қилишни тўхтатсин.

Пс. Расмлар YouTube ва Telegram ижтимоий тармоқларидан скриншот қилиб олинган.

@OlimjonHaydarov
6.8K views19:04
Ochish/sharhlash
2023-06-02 18:31:53
Нормал фуқаролик жамияти шаклланган, фуқаролик институтлари ишлаётган, ҳеч бўлмаса қонунлар ҳамма учун баробар давлатда яшаганимизда бугунгидек вазият(21 ёшли ИИБ биносидан ўлиги чиққан йигит)да аллақачон шу соҳа вазири(бизнинг мисолимизда бу Ички ишлар вазири Бобожонов) истеъфога чиққан бўларди. Бизнинг жаноб вазиримиз истеъфо нарида турсин ҳатто муносабат ҳам бермайди. Буни ўзига эп кўрмайдими ёки жамоатчиликни берадиган саволларидан қўрқадими билмайман, ОАВдан ҳам доим қочиб юради.

Бу биринчи вазият эмас. Аввалроқ Фарғонада ИИВ тасарруфидаги муассасадан 15 ёшли ўсмирнинг ўлиги чиққанди. Шунда ҳам бирор мутасадди раҳбар ишдан кетмади, қамалмади, жазоланмади. Қуйидаги “пиёда”лар жамоатчиликни тинчлантириш учунгина айбланди.

Соҳа раҳбарлари қачонки вазиятда ўзларини айбдор деб ҳис қилишса, шунда муаммога ечим қидирилади. Ўзларини айбдор ҳис қилмаган раҳбарлар муаммо билан шуғулланмайди, натижада айни муаммо қайта-қайта бўй кўрсатаверади.

Балки соҳада ижобий ишлар ҳам қилингандир. Лекин айнан Бобожонов вақтида қийноқлар бўйича кейслар кўпайиб кетди. Бунга бевосита бўлмаса-да, раҳбар сифатида билвосита Бобожонов айбдор.

Фуқаролик позициямдан келиб чиқиб, Ички ишлар вазири Бобожонов соҳадаги кўплаб камчиликларга билвосита бўлса-да айбдор сифатида лавозимидан кетиши керак деб ҳисоблайман. Бўлмаса яна ИИБ биноларидан ўсмирлар-у ёшларни ўлиги чиқаверадигандек.

@OlimjonHaydarov
8.8K views15:31
Ochish/sharhlash
2023-06-02 17:33:21
Ота...

Чилонзор ИИБдан ўлиги чиққан Сурхондарёлик 21 ёшли Ҳафизуллоҳни отаси интервью беришибди. Аслида бу видеога ҳеч қандай изоҳ шарт эмас. Отанинг кўриниши ҳаммаси айтиб турибди.

Воқеани ҳозирча тўлиқ билмаймиз. Лекин агар ростдан ҳам ИИБ ходимлари шу йигитни уриб, ўлдириб қўйишган бўлса, Аллоҳ ҳар икки дунёсини хор қилсин, аблаҳларни.

Нега ҳалигача ИИВ ўзларида бор эканлигини даво қилишган видеони эълон қилишмади ҳайронман. Катта эҳтимол бундай видео йўқ ёки энди тайёрланмоқда. Бўлганида ИИВ аллақачон ўзларини оқлаш учун эълон қилишарди.

Яна бир қизиқ маълумот келиб қолди. Бинони сўнгги таъмирини қилган усталардан бири алоқага чиқиб, тўртинчи қаватни ҳожатхонасидан инсон сиғиб сакраб пастга тушиши мумкин эмас деди. Агар бу бола ростдан қонунбузар бўлса ҳам бундай муносабатга муносиб эмасди...

Қани воқеалар ривожини кўрайликчи.

Аллоҳ Ҳафизуллоҳни яқинларига сабр берсин.

Пс. Кун.уз сайти томонидан тайёрланган интервью



@OlimjonHaydarov
7.8K views14:33
Ochish/sharhlash
2023-06-02 00:57:02 Зулм манзаралари.

Андижон ИИБ "Ассалому алайкум", "Ва алайкум ассалом", "ҳайитларингиз билан", "қори ака", каби жумлаларни ҳам ҳуқуқбузарлик сифатида малакаламоқда.

"Нашидчилар" бўйича навбатдаги кейс.

Яна Андижон(бу борада аниқ Андижон ИИБ катта фарқ билан олдинда бўлса керак Республика бўйича. Агар ИИВ охирги 2 йилдаги "Нашидчилар" иши бўйича статистикани эълон қилса, шубҳасиз Андижон "биринчиликни қўлдан бермайди").

Суд иши ЖИБ Андижон шаҳар судида кўрилган.

Айбланувчи Хотамов Иззатуллоҳ Эркинжон ўғли, 28 ёшда.
ЖКнинг 244¹-моддаси 3-қисми "г" банди билан айбдор деб топилиб, 3 йилга қамалган.

Асосий айби ўзи раҳбарлик қиладиган кафе ишчилари бор гуруҳга 3 марта(турли вақтларда) нашид ташлаган( яна бир "энг катта жинояти" Истанбулга борганида Содиқ Самарқандий билан кўришиб, у билан расмга тушгани).

Жиноят ишида қизиқ бир ҳолат эътиборимни тортди.
Андижон шаҳар ИИБ катта терговчиси майор Мирзакаримова томонидан тайёрланган, шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи подполковник Мирзажонов томонидан қабул қилиб, имзоланган 03--140 рақамли(бу рақам бизни кузатаётган айрим "ватанпарвар" акалар, шунингдек исломофоблар учун; маълумотлар шунчаки уйдирма эмас, реал воқеалик эканини билдириш учун) жиноят иши юзасидан Андижон шаҳар прокурори тасдиқлаган айблов хулосасида тергов органи айблов сифатида Telegram гуруҳдаги ўзаро суҳбатлар орасидан "Ассалому алайкум", "Ва алайкум ассалом", "ҳайитларингиз билан", "қори ака" каби жумлалар бор гапларни ҳам олишган.
Тўғри айбловга айнан шу жумлаларгина сабаб бўлмаган, лекин бу жумлаларни айблов сифатида малакалаш учун қандай инсон бўлиш керак?
Наҳотки диндан кўра одатга, удумга айланиб кетган жумлаларни ҳам айта олмасак? Бунчалик эмасда энди.

ИИВ ходимлари ўзларича шундай ишларни қилишмоқдами?
Ёки кимдир юқоридан(юқоридан бўлса, айнан юқорини қаеридан) шундай рухсат/топшириқ берилмоқдами?
Ўртоқлар, бизга муаммони бошланиш жойини кўрсатинглар, бориб сабабини сўрайлик.

Ундан кейин "Жума билан табриклаш ҳуқуқбузарлик эмас" деб баёнот берган Диний идора ва ИИВ келишиб олинглар, ҳуқуқбузарликми йўқми?
Эртага бирингизни гапингизга кириб, яна минглаб ёшлар жувонмарг бўлмасин.

Пс. Расмда ЖИБ Андижон шаҳар суди томонидан 3 йилга қамалган "ашаддий экстремист" Хотамов Иззатуллоҳ.

Аллоҳ Иззатуллоҳни яқинлари сабр берсин. Аллоҳ тез фурсатда озодликка чиқиш насиб қилсин.

@OlimjonHaydarov
7.2K views21:57
Ochish/sharhlash
2023-06-01 22:41:56
Элмурод Одил(Элмурод Одилов)га нисбатан зўровонликни кескин қоралаймиз

1 июнь куни адвокатимиз Қашқадарё вилояти ИИБнинг Жамоат тартибини сақлаш махсус марказида жамиятимиз фаоли, блогер Элмурод Одил билан учрашди.

Адвокатга кўра, блогернинг чап оёқ сон ва болдир қисмларида жароҳат излари яққол кўринади. Адвокат билан учрашув қамоқхона нозирлари назоратида ўтказилган. Шунга қарамай блогер ўзининг судга қадар ИИБ ходимлари томонидан калтакланганини айтган.

Маълум бўлишича, майда безорилик ва бўйсунмаслик каби навбатчи моддалар билан айбланган Элмурод Одил жиноят ишлари бўйича Яккабоғ тумани суд қарори билан 15 суткага қамалган.

Қамоқхона шароити ўта ачинарли. Овқатланиш рациони жуда қониқарсиз. Ичимлик суви муаммо, санитария қоидаларига амал қилинмайди.

Суд қарори судланувчига ҳам, унинг адвокатига ҳам берилмаган. Блогернинг тан жароҳатлари борасидаги мурожаатлари ўрганилмаяпти.

Хуллас, Элмурод Одил референдумда овоз берган Янги Конституциянинг қашқадарёлик муштумзўрларга кучи етмаяпти.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти блогерга нисбатан тан жароҳати етказган муассаса ва унинг ходимлари ҳаракатларини кескин қоралайди. Прокуратура органини вазият юзасидан текширув ўтказиб, ҳолатга баҳо беришга чақиради.

Шунингдек, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти қошидаги этика комиссияси фаолимизнинг хатти-ҳаракатини ҳам ўрганмоқда. Бироқ ҳеч қандай сабаб шахснинг таҳқирланишига, қийноққа солинишига сабаб бўлиши мумкин эмаслигини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти.

Abdurakhmon Tashanov

@OlimjonHaydarov
6.6K views19:41
Ochish/sharhlash
2023-05-20 08:36:07
Doʻstimiz Abdusattor Abdurahimov Youtubeda yangi loyiha boshlabdi. Loyihaning birinchi videosi jamiyatimizda yaqqol koʻzga tashlana boshlagan erkaklik inqirozi haqida ekan. Hammaga videoni koʻrishni, tarqatishni tavsiya qilaman.

Video -



@OlimjonHaydarov
3.5K views05:36
Ochish/sharhlash
2023-05-18 21:43:25
Aytishlaricha Qahramon Quronboyev Prezidentga yoshlar, sport va maʼnaviyat masalalari boʻyicha maslahatchi lavozimiga tayinlanibdi( xabar rasman tasdiqlanmadi, hozircha).

Quronboyev bungacha amalda davlatning kadrlar siyosatini boshqargandi( Prezidentning Davlat xizmati, aholi bilan muloqot va mahalliy hokimiyat organlarining faoliyatini muvofiqlashtirish masalalari boʻyicha maslahatchisining birinchi oʻrinbosari lavozimida ishlagan. Lekin amalda maslahatchi lavozimi vakant boʻlgani sabab maslahatchi lavozimini bajargan).

Avvalroq Quronboyev Kamolot, keyinchalik Yoshlat ittifoqi rahbari boʻlgan.
Kamolot rahbari ekanida Kelin-kuyov kelayotgan kortejni toʻxtatib, ularni taksiga chiqarib yuborgani ortidan "taksiman" nomini olgandi.
Keyinroq Administratsiyaga oʻtgan, shundan buyon davlatning kadrlar siyosatini nazorat qilayotgandi.

Quronboyev davrida Kamolot yoshlari maksimal maddohlik choʻqqisiga chiqqan.
Yoshlar orasida qarsakbozlik, maddohlik faxrga aylangandi (bunda kim tashabbuskor, bilmadim).

Oradan bir necha yil oʻtib Quronboyev yana yoshlar masalasida masʼul boʻlibdi. Bu safar eng yuqori lavozim.

Kuzataylik-chi, qanday oʻzgarishlar boʻlar ekan.

@OlimjonHaydarov
5.6K views18:43
Ochish/sharhlash