Get Mystery Box with random crypto!

Olimjon Haydarov

Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov O
Kanaldagi mavzular:
Freeolimjonhaydarov
Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov
Kanaldagi mavzular:
Freeolimjonhaydarov
Kanal manzili: @olimjonhaydarov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.56K
Kanalning ta’rifi

Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-06-10 14:30:41 "Нашидчилар" кейси бўйича навбатдаги абсурд, кулгули ишлардан бири. Навоийда суд 60 ёшдан ошган аёлни 5 йил аввал Туркияда қилган ҳаракати учун жазолабди.

Суд иши Навоий вилояти Нурота тумани ЖИБ суди томонидан кўрилган.

Айбланувчи ёши 60 лар атрофида камида(суд ҳукми қўлимда, судланувчи ёши кўрсатилмаган, лекин нафақада экани, набиралари бор бувижон эканлиги ҳақида ёзилган), аёл киши.

Бу онахон 2018-йилда тирикчилик сабаб Туркияга борган, қарияларга қаровчи бўлиб ишлаган. Уйдагилар билан алоқа учун ёшлар одноклассники.ру сайтидан профиль очиб берган. Бўш вақтларида лентада чиққан видеоларни кўриб ўтирган. Шу видеолар орасида "Бенамозлик" ҳақида бизни диний қўмита "запрет"га тиққан бирисини видеоси ҳам бўлган. Ҳолат 2018-йил, Истанбулда бўлмоқда. 2019-да онахон уйга қайтган

Бизни шонли милициямиз шу йилнинг февралида, орадан 5 йил ўтиб, онахонни уйига бориб, телефонни ордер билан олиб(суд ҳукмида шундай ёзилган, аслида бирор марта ИИБ ходимлари телефонни ордер билан олганини эшитмаганман, аксари бундай тартиб борлигини билмаса ҳам керак, шунчаки ИИБ ҳаммадан ва ҳамма қонунлардан устун, ИИБ айтгани амри вожиб иш деб ҳисобласа керак деб ўйлаб қоламан уларни ҳаракатларига гувоҳ бўлиб), холислар иштирокида текшириб, "ҳуқуқбузарлик"ни аниқлашган.

Суд ИИБ томонидан деярли "террорист"га чиқарилган айблов хулосаси билан ишни кўрган. Онахон класс қандай босилиши, нега босилишини, класс босган ёки йўқлиги эсида ҳам йўқлигини айтган. Аслида бу ёшда эҳтиётсизлик сабаб ҳам класс босилиши мумкин.
Онахонни профилида 130 нафар дўсти бор экан. Суд мана шу босилган классни "130 кишига диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган тақиқланган материалларни ҳар қандай усулда тарқатиш" деб топиб, аёлни Жиноят кодексининг 244-моддаси, 3 -қисми, "Г" банди билан айбдор деб топган.
Жазо тайинлашда онахонни нафақа ёшида эканлиги, ёлғиз боқувчи эканлиги, аввал жиноят қилмаганлигини инобатга олиб, "одил суд"имиз "адолат" юзасидан қамоқ эмас, 3 йилга озодликдан чеклаш(уй қамоғи) жазосини берган. Шунингдек онахон бундай "жиноят"ни қасдан қайта қилмаслиги учун 3 йил давомида жамоат жойлари, оммавий бошқа тадбирларга чиқмаслик, 3 йил интернетдан фойдаланишни ҳам чеклаган. Яшасин "олий ва адолатли" судимиз.

Бу ҳолатга изоҳ беришни ўзимга эп кўрмадим. Сабаби бу бир сўз билан айтганда аҳмоқликдан бошқаси эмас.

Сиз қандай фикрдасиз фикри учун ҳам доим тақибда бўлган ҳамюртим?

@OlimjonHaydarov
5.5K viewsedited  11:30
Ochish/sharhlash
2023-06-09 14:11:14
Ростдан ҳам ҳукумат(куч ишлатар тузилмалар ёрдамида албатта) ортга қайтмас йўлга чиққан кўринади.

Фаолларга нисбатан қамоқ ва жарималар билан "чора кўриш" давом этади шекилли.

Жиззахлик жамоатчилик фаоли, ҳукуматга нисбатан танқидлари билан кўпчиликка таниш бўлган Muhammad Matjon акани бугун соат 11⁰⁰ Жиззах шаҳар ИИБга чақиришиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202²-моддаси(Ёлғон ахборот тарқатиш) билан маъмурий баённома расмийлаштириб, ҳужжатларни судга чиқаришган. Тайёрланиб туринг, бугун суд бўлади дейишибди.

Ҳайрон бўлганим ҳуқуқбузарлик объекти сифатида баҳоланган пост(айбловга Facebookдаги пост сабаб бўлган, расмдаги) ҳеч қандай шахсга қаратилмаган, шунингдек ёлғон ахборот ҳам ҳисобланмайди. Шунчаки умумий, мавҳумий пост бўлган. Катта эҳтимол бу постни ИИБ ходимлари ўзларига нисбатан қилинган ҳақорат деб баҳолашган. Лекин бу нотўғри. Балки сиёсий-ижтимоий фаолияти сабаб эсини киритиб қўйишмоқчи бўлишгандир, Аллоҳ билади.

Умид қиламиз ЖИБ Жиззах шаҳар суди бу абсурд ишни ё бекор қилади, ё ортга қайтаради. Агар Суд ҳам мана шу далил(буни нимаси далил аслида ярим соат ўйлаб, тушуна олмадим) асос қилиб, жарима белгиласа, уларга шерик бўлади деган гумонга борамиз.

Пс. Бу моддада айбдор деб топилганлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари( 16,5 млн сўм) дан 100 баробари(33 млн сўм)гача жаримага тортилиши мумкин.
Қишда, газ муаммоси бўлган вақтда Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани, вилоятдаги судьялардан яна бири виждонсизларча, ҳеч қандай асос ва далиллар бўлмай менга нисбатан БҲМнинг 70 баробари - 21 млн сўм жарима белгилаганди.
Ўша ишга алоқадорларни биттаси қамалди ҳозир, қолганлари ҳам ё қамалди, ё боласини ўлигини устида ўтиради, шундай дуо қилгандим, зулм қилган ва зулмда иштирок этган золимларни ўша вақтда.

@OlimjonHaydarov
5.9K views11:11
Ochish/sharhlash
2023-06-09 13:43:47
Бироз аввал Сирдарёда газ узилиши билан боғлиқ вазият сабаб аҳоли автомагистрални тўсиб қўйишгани ҳолати бўйича вилоят ҳокимлиги муносабат берибди. Унда аслида газ узиб ташланиш мақсадида эмас, узилиши олдини олиш мақсадида узмоқчи бўлишган. Тушунмовчилик сабаб конфликт келиб чиққан.
Бу ҳақда ҳудудгаз С раҳбари ҳам айтиб ўтган.
Вилоят ҳокими ҳам ҳозирда воқеа жойида экан.

Қани кузатайлик-чи, газ тўлиқ узилармикан, ёки қўшимча тармоқ берилармикан.

*******************************

Ховос тумани Оқчангал қишлоғи табиий газдан узилмайди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган айрим фуқароларнинг норозилиги акс этган видеодаги ҳолат юзасидан "Ҳудудгаз Сирдарё" газ таъминоти филиали раҳбари Жаҳонгир Хидиров изоҳ берди.

Таъкидланишича, Ховос туманининг "Оқ чангал", "Мустақиллик", "Афросиёб" ва "Тўкинчилик" МФЙлари истеъмолчиларига куз-қиш даврида табиий газ етказиб беришни янада яхшилаш билан боғлиқ режали ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, айни кунда "Ҳудудгаз Сирдарё" филиали ходимлари юқорида қайд этилган маҳалаларга табиий газ етказиб берувчи "Лесопитомник" газ тарқатиш шохобчасининг янги коллекторида монтаж ишларини бажаришмоқда.

Шу муносабат билан 1983 та аҳоли хонадонлари ва бир қатор ижтимоий соҳа объектларининг табиий газ таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилган.

Мазкур ҳолатда айрим аҳоли вакиллари табиий газ таъминотидаги вақтинчалик узилишларни аҳоли пунктларини газ таъминоти тизимидан тўлиқ узиш деб қабул қилиб, ўз норозиликларини билдиришган.

Вилоят ҳокимлиги ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида аҳоли билан учрашилиб, бажарилаётган ишларнинг асл моҳияти тушунтирилди.

@OlimjonHaydarov
5.4K views10:43
Ochish/sharhlash
2023-06-09 13:05:16
Қачондир одамлар кўчага қўлларига илинган деҳқончилик асбоблари билан(бизда қуролга рухсат йўқ, бўлганида одамлар аямай ишлатишарди қуролни) намойишга чиқишса, аниқ энергетик муаммолар билан чиқишса керак. Сабаби биз ишсизликка, очликка чидайверамиз, лекин қишни кунида эшакни ўлдирадиган совуқда газни, электрни узиб қўйилганига биров чидамайди. Айниқса ёш боласи, қари ота-онаси бўлса, камига улар бемор бўлса, ҳеч нимага қарамайди. Кулиб турадиган Энергетика вазиримиз бор эди, млрдлаб пулни ПРга сарфлаб, ҳамма сайт/ТВларда чиқиб, "вазиятни тўғрилаймиз" деб қулоққа лағмонни осган кўринади.

Мана қишга кўп вақт қолмади, лекин ҳеч қандай ўзгаришлари қилингани йўқ деярли энергетик инфраструктураларда. Аксинча газлар узилмоқда.

Бугун, 09.06.2023 куни, соат 11⁰⁰-12⁰⁰ лар атрофида Сирдарё вилояти Ховос тумани Оқчангал маҳалласи фуқаролари, тумангаз ходимларини қишлоқ ҳудудида бўлган марказий газ тақсимлаш ускунасини ҳамда темир қувурларини кесиб кетишаётганларидан норозилик билдириб, Даштаобод-Ховос автомагистралини ёпиб қўйишган.
Оқибатида йўловчи автомобиллар тирбандлиги юзага келган.
Йўловчи автоулов ҳайдовчиси (аёл киши) маҳаллий аҳолини устига ҳайдаганлиги учун одамлар томонидан машинаси ағдариб ташлашган. Воқеа жойига туман ва вилоят ИИБ ходимлари етиб келган.

Пс. Мана шу видеони биз эълон қиламиз, мақсадимиз ҳукуматга жамоатчиликдаги норозиликдан огоҳлантириш.
Лекин айрим "ватанпарвар" братларимиз муаммо эгалари - O‘zbekiston Respublikasi Energetika vazirligi , Hududgaz Sirdaryo га чора кўриш қолиб, яна блогерларга осилишада. Ўртоқлар, кўзингизни очиб, фокусни тўғри қаратиб, вазиятни назоратга олинглар, акс холда бу қиш ўтган йилгидан ҳам ёмон бўлади, одамларни нафратини оширадиган ҳаракатларни олдини олинглар.

@OlimjonHaydarov
7.4K views10:05
Ochish/sharhlash
2023-06-08 14:06:18
Жаҳонгир Улуғмуродов суди қолдирилди.

Жаҳонгирни ҳимояси учун 3 нафар ҳимоячи жалб қилинганди. Бунга сабаб биринчи суд инстансиясида ҳимоядан ҳеч кимни кўнгли тўлмаганди.
Ҳимоячилар бири судга кела олмагани сабаб суд 14.06.2023 санагача танаффус эълон қилинди.

Судда бир қанча ноқулайликлар бўлди.
Аввало жудаям кичик суд зали танланибди. Нормалда 10 киши учун мўлжалланган. Судда қатнашмоқчи бўлганлар 30-40 нафар атрофида эди.

Суд котиби қандайдир рўйхат билан суд залига қатнашчиларни киритди. Очиқ судга ҳам фақат рўйхат билан киритилишини энди кўрдим(аслида рўйхат бўлади, фақат у рўйхат бевосита протсес қатнашчилари - гувоҳлар, судда иштироки зарур бўлганларни аниқлаш учун ишлатилади, эркин кузатувчиларгача судга келмасларидан рўйхат қилинмайди).

Энг қизиғи биз судга келганимизда 6-8 нафар "спортчи" йигитлар суд ёнида турган экан, суд залига ҳаммадан аввал киришди (адашмасам улар ҳам суд томони қандайдир усулда шакллантирилган рўйхатда бўлса керак), суд залига Жаҳонгирга алоқадорлар киргунича аллақачон суд зали ярим тўлдирилганди.

У йигитларни ҳеч ким танимади, Жаҳонгирга қандайдир алоқасини тополмадик, биров "бу йигитлар атай чақиртирилган, зални сунъий тўлдириб қўйиш учун" деганди, ишонмадим. Бу йигитлар жамоатчилик эътибор қаратаётган масалага бефарқ бўлмаган йигитлар сифатида судга келган деган яхши гумонда бўлдим, яна ҳам Аллоҳ билади.

Суд зали тўлиб қолгани сабаб Қалампир.уз, Эффект.уз каби сайтлар, бир қанча мустақил журналистлар, ҳатто Жаҳонгирни отаси ҳам суд залига кира олмади.

Умид қиламиз келаси сафар каттароқ суд зали танланади.

@OlimjonHaydarov
5.7K viewsedited  11:06
Ochish/sharhlash
2023-06-06 15:58:13
Жамиятни қандай бирлаштириш мумкин?
Нега ҳалигача бизда(на жамоатчиликда, на ҳукуматда) бирор арзирли умуммиллий мафкура ўртага ташланмаган?
Жамият ривожланиши, бирлашиши учун умуммиллий мафкура қанчалик аҳамиятли?
Сизнингча умуммиллий мафкура керакми?
Сиз қайси мафкура умуммиллий мафкура бўлиши керак(мумкин) деб ҳисоблайсиз?

Фикрларингизни изоҳларда кутаман.

Батафсил видео



@OlimjonHaydarov
7.0K views12:58
Ochish/sharhlash
2023-06-06 15:12:34 Охирги кунлардаги хабарлар ИИВга нисбатан уюштирилмоқдами?

Икки кундан буён айрим дўстларимиз "бирданига ИИВ ҳақида шунча маълумотлар жамоатчиликка чиқиб кетди, бу уюштирилмаганмикан?" деган савол билан мурожаат қилишмоқда. Ростдан ҳам бу ҳолатлар уюштирилганми?
Қуйида шахсий қарашимни келтириб ўтаман.

Бу ерда икки ҳолат бор.
1. Бу воқеалар(ИИБ дан фуқароларни ўлиб/ўлар ҳолатда чиқиши) аввал ҳам бўлганми?
2. Бу ҳолат жамоатчиликка кўрсатилганми?

Биринчидан, ИИБ биноларидан фуқароларни ўлиб чиқиши янгилик эмас, бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шохрух ака ҳам айтиб ўтганди. Яъни, бу уюштирилган деган гапни биринчи қисмига қўшилмайман. Бу ҳолатлар аввал ҳам кўп маротаба бўлган, охирги кунлар ҳам одатдаги кунларни бири аслида ИИВ учун.

Иккинчи қисмида бироз ўйланадиган вазият. Одатда бундай ҳолатлар - куч ишлатар тузилмалар қўлида фуқаро ўлиб қолса, имкон қадар бу беркитилади. Одамлар норозилигини олдини олиш учун. Марҳумнинг оиласи билан қандайдир воситалар ёрдамида компромисс(пул, куч, қўрқув, маъмурий босим, имтиёз ва бошқа воситалар ёрдамида)га келинади. Иш имкон қадар беркитилади. Бунга айниқса DXX қаттиқ туради, сабаби одамларни норозилиги авж олиб кетса, миллий хавфсизликка таҳдид бўлиши мумкин деб қарашади.
Лекин бу сафар ундай эмасдек кўринмоқда. Негадир вазиятга DXX аралашмаяпти, хабарлар жамоатчиликка эълон бўлиб кетишига ҳам қаршилик кўрсатилмади.

Бироз ортга қайтамиз.
1995-2005-йилларда Каримовни иккита темир "қўли" бор эди. Бири - Иноятов(MXX), иккинчиси - Алматов(ИИВ). Бу икки тузилма бир биридан мустақил, бир бирига бўйсунмас, ўз кучига эга эди. 2006-йилда Андижон воқеаларидан кейин Алматов асосий айбдорлардан бири сифатида лавозимидан кетди. Шу нуқтадан кучлар баланси MXX фойдасига ўзгариб борди. 2015-йилларга келиб MXX тўлиқ назоратни қўлига олди, ИИВ деярли МХХга бўйсунувчи ташкилотга айланиб қолди.
2016-йилда Каримов ўлгач, вазият кескин ўзгарди. МХХдан кўп азият чеккан(ўзининг айтиши бўйича) янги президент МХХни ДХХга ўзгартирди, деярли ҳамма ваколатларини олди, ИИВга ваколатларни бир қисми қайтарилди, мувозанат учун Миллий Гвардия қайта ташкил этилди. ИИВни аввалги мавқеига қайтариш(ва бошқа куч тузилмалари билан мувозанатга олиб чиқиш учун) тизимга аввалги "авторитетлар" қайтарилди. Алматов ИИВ маслаҳатчи сифатида қайтди. Худойберганов Президентга маслаҳатчи сифатида(шунингдек ФВВ, халқ қабулхоналарини ҳам бошқарган) қайтди. ИИВ тизимида юқори обрўга эга бўлган Улуғбек Турсунов(Ойбек Турсуновнинг акаси) Тошкент шаҳар ИИББ олиб келинди. ИИВ аввалги даражасига қайтмаган бўлса-да, обрўси ва ваколатларининг бир қисмини қайтариб олди.
DXX анча кучсизланди(албатта юклатилган вазифалар юзасидан ҳозир ҳам DXX жудаям кучли, керакли ташкилот, лекин Каримов давридаги МХХдаги чексиз ваколатлар ҳозир ДХХда йўқ).

Охирги кундаги воқеалардан айрим дўстларимиз айнан DXX манфаати учун индамаяпти деган хулоса чиқаришмоқда. Яъни ИИБда ўлимлар доим бўлган, DXX буни доим яширган, оқибатлари билан курашган, бу сафар атайдан бунга четдан қараб туришибди, ИИВ билан "рақобат"да шундай вазиятларда устун келиб, аввалги ваколатларни қайтиб олмоқчи деган хулосага келишмоқда. Сиз нима деб ўйлайсиз, ростдан ҳам шундайми?

Билмадим, вазиятни кузатайлик-чи, қандай якун топар экан.

Лекин нима бўлган тақдирда ҳам ИИВ тизими ислоҳ қилиниши керак, бунга зарурат бор. Мана DXX бутун раҳбарияти ислоҳ қилинди, аввалги МХХдан тубдан бўлмасада, фарқ қилади, анча ўзгарган. ИИВ ислоҳидан ҳам қўрқмаслик керак, албатта яхши бўлади(ёки яхшиликка бўлади)

@OlimjonHaydarov
6.2K views12:12
Ochish/sharhlash
2023-06-06 13:34:42
ИИВ тизими чуқур ислоҳотга муҳтож.

Энг аввало тизимга жавобгар сифатида вазир Бобожонов кетиши керак(Бобожоновни узоқдан бўлса ҳам кўрмаганман, Аллоҳ гувоҳ заррача шахсий адоватим йўқ, уни яқиндан таниганлар яхши инсон, яхши ва малакали юрист дейишади. Лекин кўриниб турибдики, яхши инсон ва юрист бўлиш яхши ИИВ вазири бўлиши учун камлик қилар экан. Шу сабаб вазир ишдан кетиши шарт).

Лекин тизим чуқур ислоҳ бўлиши учун фақат вазирни кетиши камлик қилади.
Вазирликда обрўси вазирникидан кам бўлмаган(балки юқори ҳам бўлиши мумкин), ИИВ тизимидаги энг юқори унвон эгаси, 74 ёшли генерал-полковник Алматов ҳам бор.

Алматов Каримов даври(СССР) мелисаси. 2006-йилда Андижон воқеаларига айбдорлардан бири сифатида ишдан олинган, шундан кейин ҳукуматга Мирзиёев Президент бўлгунга қадар яқинлашмади. Мирзиёев даврида яна ИИВга қайтди, ҳозирда вазир маслаҳатчиси. Уни ИИВда жуда юқори обрўси ва тасири бор.
ИИВда янги замон нафаси билан ҳамоҳанг тарзда ислоҳотлар ўтказилиши шарт. Ислоҳотларни эски замон одамлари билан қилиб бўлмайди. Бу имконсиз.

Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev биламиз, ҳозирги ИИВ тизимидан кимнидир сиздан бошқа одам ишдан ололмайди. Бунга на Сенат, на Қонунчилик палатасининг қурби етмайди. Президент сифатида қарор қабул қилишингиз керак, ИИВни ислоҳ қилинг, агар қандайдир кучларни диверсиясидан қўрқсангиз, биз сизни ёнингизда ватан мустақиллигини ҳимоя қиламиз, фақат бунинг учун бизга ҳам сўраганларимиз(шахсий эмас жамият ривожи учун умумий сўраётганларимиз)ни беринг. Биламан сиз учун бу кадрлар қадрли(мамлакат ривожи ёки тинчлиги учун қанчадир миқдорда ҳисса қўшгандир балки) лекин ИИВ ислоҳоти уларни қадридан устунроқ. Аллақачон уларни нафақага чиқадиган вақти келди.
Умид қиламан, вазиятдан хабардорсиз, ҳукумат ва халқ ўртасидаги тобора катталашиб бораётган жарликни қисқартириш учун бизга ёрдам берасиз.

@OlimjonHaydarov
12.7K views10:34
Ochish/sharhlash
2023-06-06 10:30:43
Кун.уз Бўкадаги ҳолат(ИИБ биносида фуқаро қийноқларга солиб ўлдирилганлиги) бўйича янги далиллар асосида яна бир мақола эълон қилибди(аслида Кун.уздан бошқа бирор ОАВ(хоҳ босма, хоҳ ёзма, хоҳ онлине, хоҳ ТВ) бундай масалаларни ёзишга духи етмаяпти охирги вақтларда. Шу мақолани анави "босма нашр келажак нашри, биз бўлмасак ахборот тугайди дейдиган амаки/холаларга жўнатиб қўйинглар).

Унда марҳум қандай қийнаб ўлдирилганлиги экспертиза хулосалари асосида айтиб ўтилган.

Farukh Samarkandi ака айтганидек охирги вақтларда ИИБлар "Бермуд учбурчаги(Кариб оролларида шундай ҳудуд бор, у ҳудудга кирган кема ёки самолёт изсиз йўқолаверган)"микан деган хулосага келиб қоляпти жамоатчилик.

Самарқандлик қадрдонимиз Жахонгир Сагдуллаев "ҳеч ким одам ўлдираман деб ишга келмайди" деб пост қўйганди. Жахонгир ука, мана бу вазиятни қаранг. Инсон бунчалик ваҳший бўлиши учун қандай ҳаётий-психологик жароҳат олган бўлиши керак. Деярли сабабсиз бир инсонни ўлгунча калтаклаш, уни бўғиб ўлдириш... билмадим нима деб айтишни.

Шунингдек яна бир жиҳат ойдинлашган, мақолада. Вилоят "оперлари"нинг каттаси "добро" берган, уриб бўлсаям бўйнига қўявер деб. Шу сабаб ходимлар бу ҳаракатлари ноқонуний бўлса ҳам, рухсат борлиги учун аёвсиз калтаклаган. Мана шуни тизимсизлик дейилади. ИИБ ходими унга юклатилган хизмат йўриқномаси ёки низом бўйича эмас бирор шахс хоҳиш-иродасига қараб ҳаракат қилиши тизимсизлик. Тизимни мана шундай ўзини тизимдан, керак бўлса давлатдан устун қўядиган кадрлардан тозалаш керак, ислоҳ қилиш керак. Бўлмаса ҳали ИИБ биноларидан кўпчиликни ўлиги чиқади.

Тошкент вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, оперларни "катакони" Ортиқ Худайбергенов экан. Бу брат Президент маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергеновнинг ўғли ҳисобланади.
Маълумот учун ўз вақтида Турсинхон Худайбергенов ҳам ИИВ соҳасида ишлаган, хусусан воқеа содир бўлган Бўка туманида 1982-1987 йилгача ИИБ бошлиғи, 1987-1991-йилларда Тошкент вилояти ИИБда турли лавозимларда ишлаган.

@OlimjonHaydarov
6.0K views07:30
Ochish/sharhlash
2023-06-06 09:20:48
Бўка туман ИИБда ноқонуний сўроқ қилиниб, калтаклабниб ўлдирилган фуқаро масаласида тармоқда бир видео айланмоқда. Унда айтилишича ҳолат Бўка туман ИИБда марҳумнинг яқинлари норозилик билдириб ИИБ биносига келишганда юз берган.

@OlimjonHaydarov
6.4K views06:20
Ochish/sharhlash