Get Mystery Box with random crypto!

Olimjon Haydarov

Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov O
Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov
Kanal manzili: @olimjonhaydarov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.36K
Kanalning ta’rifi

Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-07-24 07:23:32 Фарғонада Мажбурий Ижро бюроси ходими ундирилиши керак бўлган пулни шахсий манфаатларига ишлатиб юбордими?

Фарғона вилояти Учкўприк туманидан қизиқ бир мурожаат тушди.
Муддатли тўловга савдо қилувчи тадбиркор M.Ҳ.нинг дўконидан маҳсулот сотиб олган харидорлар карантин сабаб тўловларни вақтида қила олмаган, тадбиркор талаби билан 2021-йилда Қўқон шаҳар суди мажбурий ундирувга ҳукм чиқарган.
Орадан 2 йил ўтса-да, умуман тушим бўлмагач, тадбиркор туман МИБ бўлимига бориб сабабини сўраган. МИБ бўлимидагилар ижро ҳаракати СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИДАги ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИнинг 40-моддаси, 3-қисми билан тадбиркорни огоҳлантирмай тўхтатилганини айтишган(қарздорни тўлаш имкони йўқ деган важ билан). Тадбиркор аслида МИБ ходимлари вазифасини ўзи бажариш мақсадида ҳаракатни бошлаган. 2023-йилни июнь ойида қарздорлардан бирининг уйига борса, қизиқ ҳолатга дуч келади. Қарздор мижоз барча қарзини 2022-йилнинг 10-октябрида барча қарзини МИБ ходими, юрист Б.Собиров далолатнома асосида олиб кетганини айтиб, далолатнома ва расмларни тақдим этади. Яъни Учкўприк тумани МИБ бўлими ходими сохта далолатнома тузиб, жами 30 миллионга яқин пулни қарздордан олиб(шундан 2,2 миллиони тадбиркор M.Ҳ.га тегишли, қолгани кимга тегишли номаълум), ҳақдорларга етказмай, пулни маълум қисми ёки ҳаммасини шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юбориб, далолатномани йўқотиб, ижро ҳаракатларини худдики қарздорда тўлаш қобилияти йўқ деган важ билан тўхтатган. Тадбиркор M.Ҳ. ходим устидан ариза қилмаган, бунга 2 сабаб бўлган. Биринчидан, ходим ва бўлим тадбиркордан 1 ой вақт сўрашган, ҳамма пулларни қайтариш, қолган ижро ҳужжатлари бўйича йиғимларни тўлиқ йиғиб бериш учун. Иккинчидан тадбиркор МИБ ходимини жувонмарг бўлишини хоҳлашмаган.

Шунингдек тадбиркор МИБ бўлими назоратчиларига ҳам воқеани айтган, лекин ҳозирча ходимга бирор чора кўрилмаган.

Тушунмаганим, одамларни бузилган ҳуқуқларини таъминлаши керак бўлган тузилма, яъни уларни талаётгани.
Яна бир тушунарсиз ҳолат нега шу вақтгача Учкўприк туман МИБ раҳбарияти воқеадан тўлиқ хабардир бўлсада, ҳеч қандай чора кўрмаётгани? Нега? Ёки улар биргаликда бу ишларни қилишмоқдами?

Умид қиламиз ҳолатга аввало вилоят Прокуратураси, шунингдек Бош Прокуратура эътибор қаратиб, назоратга олишади.

@OlimjonHaydarov
4.1K views04:23
Ochish/sharhlash
2023-07-21 20:45:55 Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди,
Кўтарилган бош эмас, биргина қуёш энди,
Учқун сочган кўзларнинг топингани ёш энди,
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.

Сарбадорлар қонини селлар ювиб кетгандай,
Миллат учун жон берар алпни девлар ютгандай,
Ултонтозлар кун санаб, э воҳ, шуни кутгандай,
Элнинг куни номардга қолганга ўхшаётир.

Юз эллик йил отангни отганни оға санаб,
Дили бузуқ келганнинг қадамига гул қадаб,
Ё, ҳақ, дея ёнганнинг мозорига тош қалаб,
Саройингга қарғалар қўнганга ўхшаётир.

Элдан чиқиб элидан ирганганлар кўрингай,
Ўз тарихин ўзгадан ўрганганлар кўрингай,
Ғужури-ю забони ўзгарганлар кўрингай,
Ўз фарзандинг ўзингни сотганга ўхшаётир.

Кечанг заволга дўнди, ҳайкалдай қотиб бўлди,
Сенинг бор насибангни бекларинг тотиб бўлди,
Бугундан-ку айрилдинг, эртангни сотиб бўлди,
Йўл кўрсатар маёғинг ўчганга ўхшаётир.

Бургут учган зовларда қузғун базм этмоқда,
Илдизингни кавшабон тўнғиз ҳазм этмоқда,
Эртангни белгилашга ётлар жазм этмоқда,
Қошиқ бутун, қиличинг синганга ўхшаётир.

Кечаги ёвқир нигоҳ бугун ерга қадалган,
Ватан кутган жасорат нон топишга аталган,
Бўйин эгик, қўл қадоқ, тиззаларинг қаварган,
Умид кўзёш шўридан сўлганга ўхшаётир.

Уйғотай деб келган ул баҳорлар бекор кетар,
Ҳар тонгда қуёш туртиб, ҳар шомда безор кетар,
Бўғзин йиртиб шоирлар минг ҳайқириб, хор кетар,
Аллоҳ, бу халқ шу ҳолга кўнганга ўхшаётир.
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.

Najmiddinbek Ermatov

@OlimjonHaydarov
7.2K views17:45
Ochish/sharhlash
2023-07-21 20:45:46
Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди,
Кўтарилган бош эмас, биргина қуёш энди,
Учқун сочган кўзларнинг топингани ёш энди,
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.

@OlimjonHaydarov
7.3K views17:45
Ochish/sharhlash
2023-07-20 15:49:11 Президент Шавкат Мирзиёев араб давлатлари раҳбарлари билан учрашувда, ташқи дунёдаги исломофобия билан курашиш зарурати ҳақида фикр билдирган. Бу – тўғри позиция. Лекин, Ўзбекистонни ўзида ҳам исломофобия – жуда кучли. Ғарб давлатларида, исломофобия, кўпинча, давлатнинг тизимли сиёсати эмас, жамиятдаги эркинликларнинг радикал талқини ҳисобланади.
*
Албатта ғарб ҳукуматларида исломофобия бор. Лекин, ғарб давлатлари ҳукуматлари ўзларидаги ҳуқуқий давлатчиликни демонтаж қила олмайди. Мисол учун, Швеция, АҚШ еки Францияда эркинликлар таъминланган. Шу эркинликлар ислом ва мусулмонларга қарши талқин қилиниши холатлари кўп.
*
Лекин, авторитар давлатларда сиёсий ва бошқа эркинликлар жуда паст еки йўқ. Шунинг учун, бу давлатлардаги исломофобия, бевосита давлат сиёсати ҳисобланади. Ўзбекистон, бир томондан, мусулмонлар жамияти. Аҳолининг мутлақ катта қисми, мусулмонлар. Лекин, давлат аҳолининг диндорлик даражаси ошиб боришини “таҳдид” деб қабул қилади. “Диний фон ошиб кетаяпти” деган қараш, ҳокимият коридорларида, жуда кўп такрорланади. Шунинг учун “диний эркинлик - таҳдид” деб кўрилади.
*
2021 йилда Ўзбекистонда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар” тўғрисидаги қонун, янги таҳрирда қабул қилинди. Қонун анча либераллашди. Лекин, вазият ўзгаргани йўқ. Янги масжидлар очилаётгани йўқ. Диний адабиётлар қаттиқ назоратда. Ҳар қандай “диний” деган нарса, алоҳида цензура ва назоратда.
*
Нашидлар иши шуни кўрсатадики, давлат коридорларида, исломофобия – жуда юқори. Бундан қутилишнинг ягона йўли – ҳақиқий дунёвий давлат бўлиш, дунёвий давлатчиликни тўғри тушуниш, диний эркинликлар бериш, ва ҳуқуқий механизмларни тўғри ишлашини таъминлаш, ҳамда шаффофлик...

Камолиддин Раббимов

@OlimjonHaydarov
8.8K views12:49
Ochish/sharhlash
2023-07-20 12:32:26
«Kelajak kasblari» loyihasi orqali zamonaviy kasblarni o'rganish uchun 100%gacha grant yutib oling

«Najot Ta'lim» markazi dasturlash, grafik dizayn va SMM sohalarini o'rganmoqchi bo'lgan yigit-qizlar uchun «Kelajak kasblari» loyihasi orqali GRANT e'lon qiladi.

Ta'lim grantida «Najot Ta'lim» Toshkent yoki Farg'ona filiallaridan birida o'qish niyati bo'lgan, "Kelajak kasblari" loyihasining talablariga mos yoshlar qatnashishi mumkin.

Loyiha bilan tanishish va ID raqam olish bo'yicha yo'riqnoma

Grantga qabul saralash orqali bo'lib o'tadi. Saralash jarayoni orqali zamonaviy kasblarni o'rganmoqchi bo'lgan yoshlar uchun to'g'ri yo'nalish berish maqsad qilingan.

Ushbu grant uchun ro'yxatdan o'tish bugun — 12-iyuldan boshlab 26-iyulgacha davom etadi. 16; 22; 23 va 30-iyul kunlari grant uchun kirish sinovlari bo'lib o'tadi.

Eslatib o'tamiz, ushbu imtihondan muvaffaqiyatli o'tgan o'quvchilarga grantda o'qishi uchun 6 oy davomida, tanlagan yo'nalishiga qarab “Kelajak kasblari” loyihasi doirasida belgilangan mablagʻ to'lab beriladi.

Grant kim uchun: Kelajak kasblari loyihasiga kiruvchi barcha uchun
Qabulning oxirgi kuni: 26-iyul
Imtihon sanasi: 16; 22; 23 va 30-iyul
Imtihon manzili: «Najot Ta'lim» Chilonzor va Farg'ona filiallari

Grant uchun ro'yxatdan o'tish
7.5K views09:32
Ochish/sharhlash
2023-07-19 20:33:44 Марғилонда зулм манзаралари. Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида етарли ва аниқ сабабларсиз ИИБ ходимлари фуқаро уйига бостириб кириб, тинтув ўтказиб, ҳеч нима тополмагач, "қаршилик қилдинг" деб, 15 суткага қамашмоқда. Бугун тонг саҳарда соат 6³⁰ лар чамаси…
7.4K viewsedited  17:33
Ochish/sharhlash
2023-07-19 10:51:42 Марғилонда зулм манзаралари.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида етарли ва аниқ сабабларсиз ИИБ ходимлари фуқаро уйига бостириб кириб, тинтув ўтказиб, ҳеч нима тополмагач, "қаршилик қилдинг" деб, 15 суткага қамашмоқда.

Бугун тонг саҳарда соат 6³⁰ лар чамаси Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Марғилон шаҳри Маориф МФЙ Ж.Султонов кўчаси, 196-уйда ижарада яшаётган Юнусов Бобиржон Бахтиёр ўғли уйида тинтув ўтказишган. Тинтувга Бобиржон устидан тушган ариза сабаб қилинган. Қизиғи Прокурор ордери, Марғилон ИИБ тергов бўлими бошлиғи Муртазақулов берган топшириққа кўра тинтив Бобиржон доимий рўйхатда турган 239-уйда эмас, у ижарада турган 196-уйда бўлган. Бобиржон ИИБ ходимларига аввало ҳужжат бўйича кўрсатилган манзилда тинтув ўтказиш кераклиги, шунингдек холислар бўлсагина тинтувга рухсат беришини айтган. Ноқонуний бўлсада, холислар иштирокида тинтувга киришган, ёрдамга махсус гуруҳ ҳам келган. Тинтув ўтган, ҳеч нима топилмаган, кейин Бобиржонга Маъмурий жавобгарлик кодексининг бундай вазиятлар учун навбатчи моддаси 183-модда(жамоат жойида майда безорилик), 194-модда(ИИВ ходимларини қонуний талабларини бажармаслик)лари билан баённома расмийлаштириб, 15 сутка қилишмоқчи. Маълумот учун МЖтКнинг 183-моддаси қачонки жамоат жойида безорилик қилинса, бунга етарли асос ва гувоҳлар бўлсагина қўлланилади, ҳолат эса Бобирбекни уйи ичида содир бўлган. Ундан ташқари ИИБ ходимлари ноқонуний ҳаракат қилишган, яъни қўлларида 239-уйда тинтув қилиш ҳужжати бўла туриб, 196-уйга киришган. Бобиржон бу нотўғри эканини айтгани учун, "ИИВ қонуний талабани бажармади" деб айбламоқчи бўлишган.
Бундай баённома тузган ИИВ участка нозири малакасига шубҳа билан қарай бошладим. Бу вазиятда маъмурий ҳуқуқбузарлик йўқлигини билиш учун олий маълумотли юрист бўлиш шарт эмас. Экстринний тарзда тайёрланган ҳужжат суддан ўтказиш учун олиб келинган экан, судга келдим, вазият қизиқ туюлгани сабаб. Ҳозир пала партиш, камчиликлар, амалдаги нормаларни бузилган ва энг муҳими айбланувчини ҳуқуқлари таъминланмаган "дело"ни участка нозири камчиликларини тўлдириш учун қайта Марғилон шаҳар ИИБга олиб кетди.
Агар қайтариб олиб келса, иш ЖИБ Марғилон шаҳар судида кўриб чиқилади. Натижани кўрамиз, умид қиламиз бундай ҳеч қандай қонуний асосга эга бўлмаган асоссиз айблов рад этилади.

@OlimjonHaydarov
8.0K views07:51
Ochish/sharhlash
2023-07-19 10:38:33
Жаҳонгир Улуғмуродов иши бўйича янгилик.
Суд ҳукми олиниб, Олий Судга кассация тартибида шикоят киритилди. Бу ҳақда адвокат Абдумалик Абдуллаев ака хабар қолдирди. ИншаАллаҳ янгилик кутиб қоламиз, дуо қилинглар.

@OlimjonHaydarov
7.1K views07:38
Ochish/sharhlash
2023-07-18 22:05:45
Жаҳонгир Улуғмуродов иши бўйича аппеляция қарори чиқди. Бу суд қарорини, Жаҳонгирни тақдирини шунчаки ташлаб қўймаймиз, иншаАллаҳ.

Тошкент вилоят суди чиқарган қарор устидан юқори турувчи ташкилотлар( Олий Суд ва Бош Прокуратура) протест қилишлари, шунингдек Жаҳонгирни яқинлари, унинг ўзи ёки ҳимоячилари Олий судга кассация тартибида шикоят қилишлари мумкин.

Умид қиламиз, кутамиз, иншаАллаҳ ҳаракат қиламиз Олий судда адолат Ҳақ томонда бўлади.

@OlimjonHaydarov
7.7K views19:05
Ochish/sharhlash
2023-07-17 22:17:16
Эртага, 18-июль, Сешанба куни соат 12⁰⁰да Қўқондаги саноат бозорларида бир ой аввал ёниб кетган ва қайта қурилаётган бозор масаласида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Унда соҳа мутахассислари, мутасаддилари, бозор маъмурияти қатнашиши, энг асосийси шаҳар ҳокими Marufjon Usmonov қатнашиши кутилмоқда, эртагача фикридан қайтиб қолмаса. Барча жамоатчилик фаолларини, ОАВ вакилларини, блогерларни таклиф қиламан.

Шунингдек ҳурматли Қўқонликлар, Қўқондаги бозор ёнишидан жабр кўрган ҳамюртлар. Бозор масаласида кимда қандайдир савол ёки таклиф бўлса, ёзинглар, ҳоким ва мутасаддиларга етказамиз.

@OlimjonHaydarov
9.8K views19:17
Ochish/sharhlash