Get Mystery Box with random crypto!

Нормал фуқаролик жамияти шаклланган, фуқаролик институтлари иш | Olimjon Haydarov

Нормал фуқаролик жамияти шаклланган, фуқаролик институтлари ишлаётган, ҳеч бўлмаса қонунлар ҳамма учун баробар давлатда яшаганимизда бугунгидек вазият(21 ёшли ИИБ биносидан ўлиги чиққан йигит)да аллақачон шу соҳа вазири(бизнинг мисолимизда бу Ички ишлар вазири Бобожонов) истеъфога чиққан бўларди. Бизнинг жаноб вазиримиз истеъфо нарида турсин ҳатто муносабат ҳам бермайди. Буни ўзига эп кўрмайдими ёки жамоатчиликни берадиган саволларидан қўрқадими билмайман, ОАВдан ҳам доим қочиб юради.

Бу биринчи вазият эмас. Аввалроқ Фарғонада ИИВ тасарруфидаги муассасадан 15 ёшли ўсмирнинг ўлиги чиққанди. Шунда ҳам бирор мутасадди раҳбар ишдан кетмади, қамалмади, жазоланмади. Қуйидаги “пиёда”лар жамоатчиликни тинчлантириш учунгина айбланди.

Соҳа раҳбарлари қачонки вазиятда ўзларини айбдор деб ҳис қилишса, шунда муаммога ечим қидирилади. Ўзларини айбдор ҳис қилмаган раҳбарлар муаммо билан шуғулланмайди, натижада айни муаммо қайта-қайта бўй кўрсатаверади.

Балки соҳада ижобий ишлар ҳам қилингандир. Лекин айнан Бобожонов вақтида қийноқлар бўйича кейслар кўпайиб кетди. Бунга бевосита бўлмаса-да, раҳбар сифатида билвосита Бобожонов айбдор.

Фуқаролик позициямдан келиб чиқиб, Ички ишлар вазири Бобожонов соҳадаги кўплаб камчиликларга билвосита бўлса-да айбдор сифатида лавозимидан кетиши керак деб ҳисоблайман. Бўлмаса яна ИИБ биноларидан ўсмирлар-у ёшларни ўлиги чиқаверадигандек.

@OlimjonHaydarov