Get Mystery Box with random crypto!

Olimjon Haydarov

Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov O
Kanaldagi mavzular:
Freeolimjonhaydarov
Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov
Kanaldagi mavzular:
Freeolimjonhaydarov
Kanal manzili: @olimjonhaydarov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.56K
Kanalning ta’rifi

Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-12-01 10:01:01 Olimjon Haydarov bilan suhbatlashib uning yaxshi niyatli inson ekanligiga ishonch hosil qilganman.

Olimjonning sudi adolatli o‘tishi kerak.
Nima uchun?

Chunki Olimjon va u singari insonlar ishonch deb nomlangan murakkab qadriyatni tamsil etadilar.

Unga adolatsizlik qilinishi bugun davlat uchun o‘ta muhim bo‘lgan - ishonchdan - mahrum etadi.

Ishonchning o‘rni esa kuch ishlatar tizimlar tarmog‘ini kengaytirish orqali qoplanadi. Bu esa vaziyatni yanada chigallashtiradi.

Olimjonga adolat qilinishi kerak.

@Hamid_Sodiq
23.0K views07:01
Ochish/sharhlash
2023-12-01 09:10:52 Бугун блогер дўстимиз Олимжон Ҳайдаровнинг охирги суди бўлиши кутилмоқда. Бу суднинг ҳукми, айни пайтда, Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ва давлат институтларининг танқидга тоқатлилиги устидан ҳам ҳукм бўлади. Олимжон хатолар қилган бўлиши мумкин.
*
Лекин, суд тизимимиз реал мустақил эмас, адвокатура реал тортишувга асосланмаган. Фуқаролик жамияти жуда заиф. Давлат ниҳоятда марказлашган ва қудратли. Мана шу фонда, Олимжонни айблаш – жуда онсон бўлади. Бу ҳукмни тафтиш қила оладиган на мустақил юристлар синфи, на ватандошлик жамияти йўқ.
*
Демак, ҳукмни, давлат ўз манфаатларини ўйлаб чиқариши керак. Яъни, бир томондан хато ва камчиликлар бўлса – унга муносабат билдириш, бошқа томондан, давлатнинг ташқи дунёдаги репутацияси ва ички легитимлигини ҳам, тарозини бир палласига қўйиши керак бўлади. Бугун, давлатнинг совуққонлик даражасини ҳам кўришимиз мумкин бўлади...

Kamoliddin Rabbimov
19.6K views06:10
Ochish/sharhlash
2023-11-30 21:56:15 Товламачиликда айбланаётган Olimjon Xaydarov иши бўйичв навбатдаги, ҳисоб бўйича 10-суд мажлиси эртага, 2023 йил 1 декабр, жума куни, соат 15:00 да бўлади. Эртага Олимжонга нисбатан ҳукм ўқилиши кутиляпти.

Айтиш керакки, суд жараёнида унинг айбларини исботлаб бўлмаган: гувоҳлар ва ўзини "жабрланувчи" қилиб кўрсатган кимсалар узуқ-юлуқ – терговдагидан мутлақо бошқача кўрсатма берган; Олимжонни ашёвий далил билан қўлга олиш тадбирида у кимёвий модда сурилган пулга қўлини теккизмагани видеоларда аниқ кўринган.

Аммо сўнгги суд мажлисидаги музокараларда сўзга чиққан прокурор Мирзоҳид Эрматов Олимжон Ҳайдаровни унга қўйилган барча айбловлар бўйича айбдор деб топиб, суддан уни 9 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилишни ва жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташини, бундан ташқари 50 миллион сўмлик зарарни қоплаб беришини талаб қилган.

Олимжоннинг адвокати Дилшод Жабборов эса унга қўйилган биронта айблов ўз исботини топмагани, унга қарши барча кўрсатмалар босим ва тазйиқлар остида олингани учун судя – Авазжон Эргашевдан Олимжон Ҳайдаровни суд залидан озод қилиб, масъул ходимларни жавобгарликка тортишини сўраган.

Суднинг 10-мажлисини кўрамиз, энди.

Musannif Adham
19.3K views18:56
Ochish/sharhlash
2023-11-30 20:20:05 Эртага 1 декабрь куни Олимжон Ҳайдаровнинг навбатдаги ўн нечинчидир суди.

Эртага соат 15:00 атрофида ҳукм ўқилиши кутилмоқда.

Эслатаман, бугунгача Olimjon Xaydarovга қўйилган айбловларнинг биронтасиям исботланмади ва шунга қарамасдан ёш прокурор Мирзоҳид Эрматов уни барча айбловлар бўйича айбдор деб топиб, 9.5 йил қамашни сўраганди.

Эртага Янги Ўзбекистон судларининг қанчалик мустақил ва адолатли эканлигига яна бир марта хулоса қиламиз.

Қани, одамлар айтганидек суд тизими чиққан жойига кириб кетганмикан ёки Президент Шавкат Мирзиёев юқори минбарлардан туриб айтадиган АДОЛАТ уларга етиб борганмикан.

Ҳукм қандай бўлишидан қатъий назар, бу президент сиёсатининг меваси бўлади.

Farukh Samarkandi
17.1K views17:20
Ochish/sharhlash
2023-11-26 18:52:10 2023 -yil 27- noyabr Dushanba kuni soat 10:00 da Olimjon Haydarovning navbatdagi 9 - sud majlisi bo'lib o'tadi. Sud tergovi nihoyasiga yetib Navbat Muzokaralarga keldi. Sud xar doimgidek  Farg'ona viloyati Farg'ona tumani  Jinoiy ishlar sudida ( Vodil shaxarchasi) da bo'ladi

19.2K views15:52
Ochish/sharhlash
2023-11-25 15:29:47 Товламачиликда айбланаётган Olimjon Xaydarov иши бўйича кеча навбатдаги, 8-суд мажлиси бўлиб ўтди. Ўзбекистон тарихида судялар бирон товламачининг айбини исботлашга бунчалик кўп уринмагандир.

Судда қатнашганлардан бири айтади:

"Олимжон Ҳайдаров суд бошланганидан бери "Махсус кукунни қўлимга қасддан суркашди, пулни ушлаганим ҳам йўқ", деб айтиб келади. Барча "холис" гувоҳлар ҳам "Айбланувчи пулни олганини кўзимиз билан кўрмадик. Биз борган пайтимизда унинг қўлига кишан тақилган экан", деб гувоҳлик бериб, терговга бошчилик қилган Аббосхон Қўқонбоев машина "бардачок"идан пулни олган ҳолатнигина кўришганини таъкидлашди. Уларга ўша ҳолатда расмиятчилик учун имзо қўйдириб олинган.

Кечаги судда ниҳоят Олимжон ҳибсга олинган 2023 йил 29 июлдаги тадбир видеосини оммага қўйиб беришди (бир кун олдин у видеони фақат айбланувчи, судя ва адвокатларгина кўрган эди). Видеода аниқ бўлган холат: Олимжон Ҳайдаров қайта-қайта айтиб келаётганидек ўша куни ҳеч қандай пулни кўрмаган ҳам, ушламаган ҳам.

Қизиқ томони, терговчи пулни машинадан олиши тасвирланган кадр йўқ ва унинг пул олиш жараёнини "холис" гувоҳлар ҳам кўрмагани маълум бўлди.

Шунда Олимжон Ҳайдаров қўлга олиш тадбирида унинг пул олгани ҳам, унинг машинасидан пулни топиб олиш ҳам тасвирга тушмагани, яъни, мантиқан қараганда бундай иш бўлмагани юзага чиқяпти..."

Олимжон Ҳайдаров суддан ўзининг терговини ўтказган Фарғона вилоят ИИБ тергов бошқармасидан Аҳмаджонов Ҳожиакбар ва Қўқонбоев Аббосхонни чақиртиришни сўраганида судя ҳам, прокурор ҳам бу талабни рад этган. Шунда Олимжоннинг ота-онасининг жаҳли чиқиб кетиб, судяга "Нега ўғлимизнинг талабларини қайта-қайта рад этяпсиз? Бунга асосингиз борми?" – деб гапиришганида индамай суд залидан қочиб чиқиб кетган. Кейин прокурор ҳам саволларга жавоб бермай, судянинг орқасидан шошиб-пишиб чиқиб кетган.

Охири кўринмаётган ва Олимжоннинг айбдорлигини исботлай олмаётган суднинг навбатдаги, ҳисоб бўйича 9-мажлиси душанба куни, 2023 йил 27 ноябр, соат 11:00 га белгиланган.

Musannif Adham
23.2K views12:29
Ochish/sharhlash
2023-11-24 05:18:35 Товламачиликда айбланаётган Olimjon Xaydarov иши бўйича кеча 7-суд мажлиси ўтди.

Судда қатнашганлардан бири айтади:

"Бу мажлисда Олимжон ҳибсга олинган "тадбир" бўйича видео ва аудиолар кўриб, эшитилди. Ёзиб олинган аудиоларнинг биронтаси ҳам далилликка ярамайди, буни ҳимоячи ва Олимжон ўз сўзида таъкидлаб ўтди.

Кейин навбат "тадбир"даги видеога келди. Бунда ҳам хато ва камчиликлар очиқ-равшан кўриниб турарди. Видеоларни фақат судя, адвокатлар ва Олимжон ноутбук экрани орқали кўрди, катта мониторга улашнинг имкони бўлмади, залдагилар фақат овозларни эшитиб туришди: видеода Олимжон Ҳайдаров пулни қўли билан ушламагани, унга бу тадбирни уюштиришганини айтди. Олимжон доим таъкидлаб келганидек кимёвий модда Олимжоннинг қўлига суртиб қўйилган, буни Олимжон ўша видео давомида ҳам айтган экан, лекин уни қўлга олган ходимлар бу гапларга эътибор бермай, видеога олаверган. Натижада ўзларининг шармандалигини фош этувчи гаплар видеога тушиб қолган.

Олимжонни ҳибсга олиш учун махсус ниқобли ходимлар жалб қилинган. Бундан ташқари, терговчи Қўқонбоев Аббосхон ишни олиб бораётган бўлса ҳам уни Фарғона вилоят тергов бошқармаси ёрдамчиси Аҳмаджонов Ҳожиакбар деган киши назорат қилган. Айнан шу Аҳмаджонов терговнинг биринчи кунидаёқ Олимжонга таҳдид қилган ва бу ҳолат ҳам видеога тушган.

Кейин Олимжонга адвокат тақдим қилишмаган, уни ҳибсга олинган жойидан тўғри ички ишлар идорасигача олиб боришган. Олимжон ўзининг ҳуқуқлари таъминланишини талаб қилган вақтида Аҳмаджонов ва Қўқонбоев унга руҳий босим ўтказишган. Бу ҳолат ҳам ўша видеода мавжуд".

Хуллас, ҳаммаси видеода яққол кўриниб турибди: сохта товламачилик иши ўта нўноқ ва болаларча уюштирилган. Аммо судя қандай қарор қабул қилади, гап шунда...

Суднинг навбатдаги 8-мажлиси бугун, жума куни, 2023 йил 24 ноябр, соат 11:00 га белгиланган. Манзил: Водил шаҳарчасидаги Фарғона вилоят Фарғона туманидаги Жиноий ишлар суди.

Судя шу кунларда судни тезроқ тугатиб, ҳукмни ўқишга ҳаракат қиляпти.

Мусаннаф Адхам
15.4K views02:18
Ochish/sharhlash
2023-11-23 18:16:42 Олимжон Хайдаровнинг навбатдаги 7-суд мажлиси 2023-йил 24 ноябр Жума куни соат 11:00 да доимгидек Фарғона вилояти Фарғона тумани Жиноий ишлар судида (Водил шахарчасида ) давом этар экан
13.5K views15:16
Ochish/sharhlash
2023-11-22 18:54:34
Олимжон Хайдаров
16.5K views15:54
Ochish/sharhlash
2023-11-21 20:38:24 Олимжон Ҳайдаровнинг навбатдаги 6-суд мажлиси эртага, 2023 йил 22 ноябр, чоршанба куни, соат 11:00 да доимгидек Фарғона вилояти Фарғона туман Жиноий ишлар судида (Водил шаҳарчасида) бўлиб ўтади.
16.6K views17:38
Ochish/sharhlash