Get Mystery Box with random crypto!

Ота... Чилонзор ИИБдан ўлиги чиққан Сурхондарёлик 21 ёшли Ҳаф | Olimjon Haydarov

Ота...

Чилонзор ИИБдан ўлиги чиққан Сурхондарёлик 21 ёшли Ҳафизуллоҳни отаси интервью беришибди. Аслида бу видеога ҳеч қандай изоҳ шарт эмас. Отанинг кўриниши ҳаммаси айтиб турибди.

Воқеани ҳозирча тўлиқ билмаймиз. Лекин агар ростдан ҳам ИИБ ходимлари шу йигитни уриб, ўлдириб қўйишган бўлса, Аллоҳ ҳар икки дунёсини хор қилсин, аблаҳларни.

Нега ҳалигача ИИВ ўзларида бор эканлигини даво қилишган видеони эълон қилишмади ҳайронман. Катта эҳтимол бундай видео йўқ ёки энди тайёрланмоқда. Бўлганида ИИВ аллақачон ўзларини оқлаш учун эълон қилишарди.

Яна бир қизиқ маълумот келиб қолди. Бинони сўнгги таъмирини қилган усталардан бири алоқага чиқиб, тўртинчи қаватни ҳожатхонасидан инсон сиғиб сакраб пастга тушиши мумкин эмас деди. Агар бу бола ростдан қонунбузар бўлса ҳам бундай муносабатга муносиб эмасди...

Қани воқеалар ривожини кўрайликчи.

Аллоҳ Ҳафизуллоҳни яқинларига сабр берсин.

Пс. Кун.уз сайти томонидан тайёрланган интервью



@OlimjonHaydarov