Get Mystery Box with random crypto!

Элмурод Одил(Элмурод Одилов)га нисбатан зўровонликни кескин қо | Olimjon Haydarov

Элмурод Одил(Элмурод Одилов)га нисбатан зўровонликни кескин қоралаймиз

1 июнь куни адвокатимиз Қашқадарё вилояти ИИБнинг Жамоат тартибини сақлаш махсус марказида жамиятимиз фаоли, блогер Элмурод Одил билан учрашди.

Адвокатга кўра, блогернинг чап оёқ сон ва болдир қисмларида жароҳат излари яққол кўринади. Адвокат билан учрашув қамоқхона нозирлари назоратида ўтказилган. Шунга қарамай блогер ўзининг судга қадар ИИБ ходимлари томонидан калтакланганини айтган.

Маълум бўлишича, майда безорилик ва бўйсунмаслик каби навбатчи моддалар билан айбланган Элмурод Одил жиноят ишлари бўйича Яккабоғ тумани суд қарори билан 15 суткага қамалган.

Қамоқхона шароити ўта ачинарли. Овқатланиш рациони жуда қониқарсиз. Ичимлик суви муаммо, санитария қоидаларига амал қилинмайди.

Суд қарори судланувчига ҳам, унинг адвокатига ҳам берилмаган. Блогернинг тан жароҳатлари борасидаги мурожаатлари ўрганилмаяпти.

Хуллас, Элмурод Одил референдумда овоз берган Янги Конституциянинг қашқадарёлик муштумзўрларга кучи етмаяпти.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти блогерга нисбатан тан жароҳати етказган муассаса ва унинг ходимлари ҳаракатларини кескин қоралайди. Прокуратура органини вазият юзасидан текширув ўтказиб, ҳолатга баҳо беришга чақиради.

Шунингдек, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти қошидаги этика комиссияси фаолимизнинг хатти-ҳаракатини ҳам ўрганмоқда. Бироқ ҳеч қандай сабаб шахснинг таҳқирланишига, қийноққа солинишига сабаб бўлиши мумкин эмаслигини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти.

Abdurakhmon Tashanov

@OlimjonHaydarov